Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Февраля 2011 в 17:45, дипломная работа

Краткое описание

Коррупция тушунчасининг мазмуни, коррупцияга қарши кураш тарихи, коррупция жиноятларининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи, Ўзбекистонда коррупция жиноятларининг сабаблари ва унинг олдини олиш масалалари ҳамда коррупцияга қарши кураш борасидаги халқаро амалиёт каби муҳим масалаларни ўрганиш натижасида коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигини ошириш ва бундай жиноятларнинг олдини олиш бўйича таклифлар беришдан иборат.

Содержание работы

I. КИРИШ...................................................................................................
II. АСОСИЙ ҚИСМ..................................................................................
1. КОРРУПЦИЯ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲОДИСА СИФАТИДА.........................................................................................................
1.1. Коррупция тушунчаси, унинг кўриниши ва шакллари....................
1.2. Коррупцияга қарши кураш тарихи.....................................................
2. КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ............................................................................................................
2.1. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига кўра коррупция жиноятларининг тавсифи..................................................................
2.2. Коррупция жиноятларини квалификация қилиш муаммолари ......
3. ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ САБАБЛАРИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ.................
3.1. Коррупцияни вужудга келтирувчи сабаб ва шарт-шароитлар...............................................................................................................
3.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида коррупцияга қарши кураш масалалари...............................................................
3.3. Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро амалиёт....................
3.4. Коррупция жиноятларининг олдини олиш.......................................
III. ХУЛОСА..............................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..............................

Содержимое работы - 1 файл

Korrupsiya.doc

— 406.50 Кб (Скачать файл)

      Бизнинг фикримизча, АҚШ ва Канаданинг давлат хизмати тўғрисидаги қонунчилигида бир қанча нормалар борки, улардан Ўзбекистонда давлат хизматини ислоҳ қилиш жараёнида фойдаланиш мумкин. Зотан, давлат хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари шу жумладан коррупцияга қарши хусусиятга эга бўлиши лозим.

      Францияда давлат хизмати тизимидаги коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш мақсадида ХХ асрнинг 90-йилларида сайланган барча давлат хизматчиларига ва коррупция таъсирига берилиши мумкин бўлган жамоат хизмати кадрларига ўз мол-мулки ва даромадлари ҳақида мустақил идораларга маълумот бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, давлат аппарати юқори мартабали ходимларининг даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги декларациялар кенг миқёсда ошкор этилишини таъминлайдиган ҳуқуқий ва ташкилий асослар яратилди. Маъмурий муассасада имзоланган муносабатлар ёки улар томонидан берилган рухсатлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериш шакллари ишлаб чиқилди. Кўча ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шу жойнинг ўзида жарима тўлаш тақиқланди. Давлат хизмати тизимидаги коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш усули сифатидаги давлат назоратининг самарадорлигини ошириш мақсадида префектураларнинг қонунийликка риоя этилиши устидан назорат олиб борадиган хизматларда банд бўлган ходимларининг сонини кўпайтириш ва малакасини ошириш, шунингдек префектураларнинг хизматларига мазмуни коррупция хавфини кучайтирадиган ҳужжатларни бажариш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Франция ҳукумати Ҳисоб палатаси ваколатларини кенгайтириш, шунингдек корхоналарнинг ўз ходимларини коррупция хавфидан сақлаш учун ички аудит ва назорат тадбирлари ўтказиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундан ташқари, Франция ҳукумати Адлия вазирлиги қошида Коррупцияга қарши кураш марказий хизмати ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

      ГФР тажрибаси коррупцияга таъсирчан соҳаларни аниқлаш, мамлакат марказий банкида давлат хизматчиларини пора эвазига оғдиришда фош қилинган жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлар базаларини ташкил этиш коррупциянинг олдини олиш борасида энг самарали ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бу уларга янги ном билан ёки бошқа ниқоб остида давлат буюртмаларини олишга, бошқарув кадрларини ротация қилишга, бошқарув ходимлари фаолияти устидан ички назорат олиб борадиган ташқи бўлинмалар ташкил этишга имкон бермайди1.

      Голландия ҳукумати коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш мақсадида коррупция хатти-ҳаракатлари, шу жумладан порахўрлик ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда фош этилган давлат хизматчиларига нисбатан амалдаги Жиноят кодексида назарда тутилган жазоларни оғирлаштиришга қарор қилди. Бу ҳолат шу билан белгиланадики, сўнгги йилларда мамлакатда ўз мансаб мавқеи ёки хизмат вазифаларидан давлат ҳокимияти органларида янада мустаҳкамроқ мавқега эга бўлишга ҳаракат қилаётган уюшган жиноий тузилмаларнинг манфаатларида фойдаланган бир қанча сиёсатчилар ва жамоат арбоблари аниқланди. Давлат хизмати тизимидаги коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Хусусан, миллий хавфсизлик хизматига уюшган жиноятчилик билан алоқаларда гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлган парламент депутатлигига номзодларни текшириш ҳуқуқи берилди. 

      3.4. Коррупция жиноятларининг  олдини олиш

    Коррупцияга қарши кураш ҳар тарафлама тараққий этган давлатнинг устувор вазифаларидан бири саналади.

      Қанчалик қайғули туюлмасин, жиноятчилик ҳамма мамлакатларда ва ҳамма даврларда бўлган. Лекин ХХ асрнинг 90-йилларига келиб у, дунё миқёсидаги жараёнлар таъсирида, ўта хавфли кўлам касб этмоқда.

      Шу  сабабли халқаро-ҳуқуқий соҳада коррупция муаммоларига нисбатан ёндашувнинг ўзгариши кузатилмоқда. Коррупция, худди темирдаги занг каби, давлат бошқаруви тизимини чиритиши, унга путур етказиши, давлат хизмати ва давлат хизматчиларига салбий муносабатни вужудга келтириши, ҳокимият нуфузи, давлат лавозимларидаги хизмат обрўсининг йиқолишига, ҳозирги амалдорлик кадрлар корпусини тавсифловчи сифат кўрсаткичларининг ёмонлашишига сабаб бўлиши, бинобарин, давлатчилик ғоясига путур етказиши аён бўлиб қолди.

      Шуни  таъкидлаб ўтиш лозимки, коррупцияга қарши кураш ҳамда унинг олдини олиш жуда оғир ишдир, чунки у нафақат яширин тарзда, балки жиноий тил бириктириб содир этилади. У, одатда, шикоят берилишига сабаб бўлмайди, чунки айбдор тарафлар қонунга хилоф битимдан наф кўрадилар. Ҳатто товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш устидан ҳам шикоят камдан-кам ҳолларда берилади, чунки турли мамлакатларда яшайдиган одамлар коррупцияга қарши кураш жараёнига ишончсизлик билан қарайдилар.

      “Коррупция муттасил равишда ўз қиёфасини ўзгартиради ва такомиллашиб боради. Яширинлик – унинг асосий хусусиятидир. Шу боис мазкур ҳодиса ҳақида тўлиқ маълумотлар ҳеч қаерда мавжуд эмас. Суд қаршисида жавоб берган айбдор шахслар эса бундан ҳам камроқ. Амалда айрим, энг қуйи тоифа коррупциячиларгина жазога тортилади”1.

      Коррупция давлатни ўзининг аксига – аҳолига нисбатан амалдорларнинг ўзбошимчалигига айлантиради. Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади. “Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир. Лекин фақат давлат хизматчилари коррупция фаолиятининг субъектлари ҳисобланади, чунки коррупция муносабатлари юзага келишига сабаб бўладиган қарорлар қабул қилиш ёки ҳаракатлар содир этиш учун ҳокимият ваколатига фақат улар эга бўлади”1.

      Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини кўпчилик коррупцияга қарши етарли чора-тадбирлар кўрмаётганликда айбламоқда. Бироқ бу ерда давримизнинг мазкур хавфли иллатига қарши курашнинг самарасизлиги сабабларини аниқлаб олиш муҳимдир. Муҳим сабаблардан бири шундаки, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича қонунчилик базаси ҳозирги вақтда эндигина ишлаб чиқилмоқда.

      Коррупцияга қарши кураш чора-тадбирларини ҳуқуқий таъминлашда “коррупция” тушунчасига амалдаги қонун ҳужжатларининг биронтасида ҳам таъриф берилмаганлиги бугунги кунда энг катта муаммо туғдирмоқда. Ҳолбуки, мазкур иллатга қарши кураш чора-тадбирларининг аниқ чегараларини ўрнатиш учун коррупцияга ҳуқуқий таъриф бериш зарур. У шунингдек қайси жиноий қилмишларни коррупция хатти-ҳаракатлари қаторига киритиш лозимлигини, коррупция ҳаракати сифатида тан олинган ножиноий қилмишларнинг қайсилари учун бошқа жавобгарлик турлари – маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий, интизомий жазолар назарда тутилиши лозимлигини тушунишни енгиллаштиради.

      Бундан  ташқари, “коррупция” тушунчасини қонун йўли билан мустаҳкамлаш коррупцияга қарши кураш олиб борадиган турли субъектларнинг ваколатлари доираси ва фаолиятининг миқёсини аниқлаш, уларнинг куч-ғайратини тўғри мувофиқлаштириш ва зарур ўзанга солиш имконини беради. Акс ҳолда коррупцияга қарши кураш олиб борадиган субъектларнинг ҳар бири уни мазкур ҳодисанинг ўз талқинидан келиб чиқиб амалга оширишига барҳам бериш қийин кечади. Кўпинча коррупцияга қарши кураш ниқоби остида ҳокимият билан боғланмаган оддий жиноятни аниқлаш яшириниб ётади. Ҳолбуки, айнан ҳокимият билан боғлиқлик белгиси коррупция тўғрисида сўз юритиш имконини берадиган асосий белги ҳисобланади. Аниқланган ва барҳам берилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар миқдори ҳақидаги статистик маълумотлардаги фарқлар шу билан белгиланади. 

      Демак, бизнингча коррупция жиноятларининг олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

      Биринчидан, коррупциянинг барча турларига барҳам бериш учун ўз жиноят қонунчилигининг мувофиқлигини, шу жумладан жиноят-ҳуқуқий ва процессуал нормаларини тегишли равишда қайта кўриб чиқиш;

      Иккинчидан, коррупция ҳамда ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилишнинг олдини олиш учун маъмурий механизмлар ва тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқиш;

      Учинчидан, коррупция домига илинган мансабдор шахсларни аниқлаш, тергов қилиш ва ҳукм этишнинг махсус таомилларини белгилаш;

      Тўртинчидан, коррупция натижасида қўлга киритилган маблағлар ва мол-мулкни мусодара қилиш учун ҳуқуқий қоидаларни ишлаб чиқиш;

      Бешинчидан, коррупцияга дахлдор корхоналарга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаш;

      Олтинчидан, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонун қабул қилиш;

      Еттинчидан, коррупцияни вужудга келтираётган аниқ сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш.

        Маълумки, коррупцияга қарши кураш мақсадларига фақат жиноят-ҳуқуқий воситалар билан эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Айни вақтда бу мақсадларга ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари воситалари билан ҳам эришиш мумкин эмас. Умуман олганда, коррупция ҳодисасига сўзнинг кенг маъносида ёндашадиган бўлсак, бу шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолатидир”67. Шундай экан, ўйлаймизки, мазкур иллатга қарши курашда нафақат давлат органлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдирлар. Фақатгина давлат ва жамият ушбу хунук иллатга қарши курашда ўз кучларини бирлаштирган ҳолдагина коррупцияга барҳам бериш мумкин.

ХУЛОСА 

      Коррупция – давлат амалдорлари ёки ўзга хизматчилар пора эвазига оғдирилиши ва шу асосда улар ўз хизмат ваколатларидан шахсий ёки муайян гуруҳ манфаатларда фойдаланиши билан тавсифланувчи ижтимоий ҳодиса.

      Мазкур  ижтимоий иллат қуйидаги белгилар билан тавсифланади:

      1) аниқ юридик таърифи мавжуд бўлмаган ижтимоий ҳодиса; пировард натижада у коррупция ҳаракатлари жамият ҳаётининг кундалик меъёрига айланиши оқибатида бутун фуқаролик жамияти ва давлатнинг инқирозига олиб келади;

      2) мазкур ҳуқуқбузарлик субъектларининг муайян доираси мавжуд (бу, аввало, давлат хизмати ходимлари, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган шахслар, шунингдек хусусий секторда бошқарув функцияларини бажаришга ваколатли бўлган шахслар);

      3) кўрсатилган субъектлар ўз мансаб мавқеидан, хизмат лавозимидан, ҳуқуқий мақомидан ва эгаллаган лавозимининг нуфузидан хизмат (яъни давлат хизмати ва хусусий сектор ташкилотларидаги хизмат) манфаатларига ҳамда ҳуқуқ ва ахлоқнинг белгиланган қоидаларига зид равишда фойдаланадилар;

      4) кўрсатилган субъектларнинг мазкур фаолияти шахсий бойиш мақсадида ёки ўзга шахсларнинг манфаатларида ёхуд корпоратив манфаатларда амалга оширилиши мумкин.

      Бизнингча, коррупцияни шартли равишда бир  нечта асосий турларга ажратиш мумкин:

      1) субъектларнинг мақомига кўра: а) ҳокимият органларидаги коррупция; б) хусусий сектордаги коррупция; в) сиёсатдаги коррупция ёки сиёсий коррупция;

      2) даражасига кўра: а) қуйи даражадаги коррупция; б) юқори даражадаги коррупция; в) вертикал коррупция;

      3) ижтимоий хавфлилик  даражасига кўра: а) коррупция-қилмиш; б) коррупция-жиноят.

      Бизнинг назаримизда, коррупцияни ўрганиш коррупцион жиноятларнинг таркибларини шартли равишда: бевосита (асосий) коррупция жиноятларининг таркиблари; билвосита, яъни қўшимча коррупция жиноятларининг таркибларига ажратиш имконини беради.

      Ҳокимият органларида коррупция ҳолатларини аниқлаш ва тўхтатиш учун республикамизнинг ҳокимият органлари тизимида ГФРдаги каби ўзига хос «ички тафтиш» бўлинмалари ташкил этилса, бизнингча, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бошқа тузилмаларда эса ўзига хос “хусусий хавфсизлик бўлимлари”ни ташкил этишни таклиф қиламиз.

      Коррупцияга қарши курашнинг жиноят-ҳуқуқий воситалари тизими – Ўзбекистон Республикаси ЖК Умумий ва Махсус қисмлари нормаларининг тартибга солинган мажмуидаги нормаларни шартли равишда беш гуруҳга ажратиш мумкин: 1) жиноятчилик ва коррупция жиноятларини жазолашнинг умумий шартларини тартибга солувчи нормалар мажмуи (ЖК Умумий қисмининг нормалари); 2) коррупция жиноятлари учун жиноий жавобгарликни белгиловчи нормалар (ЖК Умумий қисмининг нормалари); 3) ЖК Махсус қисмининг мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилганлик учун жавобгарлик ўрнатувчи нормалари; 4) мансабдор шахснинг жиноий қилмишлари учун жиноий жавобгарлик белгиловчи нормалар; 5) ЖК Махсус қисмининг мансабдор шахснинг жиноят содир этиши таснифловчи белги ҳисобланган мансабга оид бўлмаган жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик ўрнатувчи нормалари.

Информация о работе Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар