Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Февраля 2011 в 17:45, дипломная работа
Коррупция тушунчасининг мазмуни, коррупцияга қарши кураш тарихи, коррупция жиноятларининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи, Ўзбекистонда коррупция жиноятларининг сабаблари ва унинг олдини олиш масалалари ҳамда коррупцияга қарши кураш борасидаги халқаро амалиёт каби муҳим масалаларни ўрганиш натижасида коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигини ошириш ва бундай жиноятларнинг олдини олиш бўйича таклифлар беришдан иборат.
I. КИРИШ...................................................................................................
II. АСОСИЙ ҚИСМ..................................................................................
1. КОРРУПЦИЯ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲОДИСА СИФАТИДА.........................................................................................................
1.1. Коррупция тушунчаси, унинг кўриниши ва шакллари....................
1.2. Коррупцияга қарши кураш тарихи.....................................................
2. КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ............................................................................................................
2.1. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига кўра коррупция жиноятларининг тавсифи..................................................................
2.2. Коррупция жиноятларини квалификация қилиш муаммолари ......
3. ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ САБАБЛАРИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ.................
3.1. Коррупцияни вужудга келтирувчи сабаб ва шарт-шароитлар...............................................................................................................
3.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида коррупцияга қарши кураш масалалари...............................................................
3.3. Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро амалиёт....................
3.4. Коррупция жиноятларининг олдини олиш.......................................
III. ХУЛОСА..............................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..............................
Жиноят субъектининг навбатдаги мезони бу амалдаги жиноят қонунига биноан фақат жисмоний шахсларгина жиноят субъекти бўла олишдир. Жисмоний шахс ҳисобланмайдиган шахслар (юридик шахслар), бошқа тирик мавжудотлар (ит, ҳўкиз, ваҳший ҳайвонлар), жисмлар жиноятнинг субъекти бўла олмайди48.
Лекин юқорида биз таҳлил қилган бошқарув соҳасидаги коррупция жиноятларининг субъектлари мансабдор шахслар ҳисобланади.
Мансабдорлик жиноятлари субъектларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уни такомиллаштиришга уринишлар бўлди. ХХ асрнинг 40-60 йилларида мансабдор шахс тушунчасига аниқлик киритиш мақсадида маъмурий ҳуқуқ фани мутахассис-олимлари томонидан қатор ишлар қилинди, бироқ мансабдор шахсга берилган кўп таърифларда жиноят ҳуқуқида берилган тушунчаларни такрорлаш ёки унинг шаклини ўзгартирган ҳолда тушунча берадилар49, ёки мансабдорлик вазифаларини бажарувчи ҳар қандай жисмоний шахслар деб таърифлайдилар50. Бу таърифнинг маъмурий ёки жиноят ҳуқуқи фанлари назариясидаги таърифи бир-бирига зид эди. Кенг маънода муайян мансаб ваколатини эгаллаб турган ҳар қандай жисмоний шахс деб юритилса, тор маънода ўз қўл остида бўйсунувчи хизматчилари бўлган орган раҳбар ходимидир, дейилади. Бу ҳар иккала тушунчага шахсни мансабни доимий ёки вақтинча, давлат ташкилотларида пуллик вазифаларни бажариши кераклигини қўшиб таърифлайдилар51. Бу ҳар икки таърифда шахснинг давлат ташкилотида ёки жамоат ташкилотида хизмат вазифасини бажариши зарурий белги сифатида таъкидланади. Бу таърифлар тор маънода жиноят субъектлари доирасининг қисқаришига, кенг маънода таърифланиши, аксинча субъектлар доирасининг кенгайтириб талқин қилинишига сабаб бўлар эди.
Лекин ҳуқуқий фанлар томонидан бу тушунча турлича талқин қилинади. Махсус адабиётларни ўрганиш ҳар бир фан мутахассислари мансабдор шахс, давлат хизматчисига ўзларининг таърифларини беришга ҳаракат қилганликларини кўрсатади. И.Н.Пахомов мансабдор шахс деганда, фақат давлат ҳокимияти ваколатларига эга бўлган давлат хизматчилари тушунилиши керак52, - деса, Ц.А.Ямпольская мансабдор шахс деганда, ўзининг хизмат ваколатларига биноан турли ҳуқуқ субъектлари ҳолатларига таъсир этувчи, маъмурий бошқарувчилик актларини вужудга келтириш билан ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлувчи давлат хизматчилари тушунилиши керак53, - дейди. Г.И.Петров эса, мансабдор шахс деганда, давлат ёки жамоат аппаратида мансаб ваколатига эга бўлган, ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келишига, ўзгаришига ва бекор бўлишига сабаб бўлувчи юридик ҳаракатларни содир қила оладиган шахслар тушунилиши керак54, дейди. В.М.Манохиннинг фикрича барча тушунчаларни умумлаштиришни лозим топиб, мансабдор шахс деганда буйруқ бериш ваколатига эга бўлган хизматчиларни тушунмоқ керак55, дейди. Мансабдор шахс тушунчасига турли ёндашувлар ҳозирга қадар мунозарали ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисми “Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси” деб номланувчи 8-бўлимида мансабдор шахсга таъриф берилган бўлишига қарамай, мансабдор шахс тушунчаси, унинг бажараётган вазифаси ва ваколатига кўра баҳслар бўлганлиги учун ҳам, уни алоҳида ўрганиб чиқиш тақозо этилади56. Шунинг учун ҳам мансабдор шахс, масъул мансабдор шахсга муфассал таъриф бериш, хизматчи, мансабдор шахс, ҳокимият вакилининг янгича тушунчаларини яратиш зарурати вужудга келди.
Б.Ж.Аҳроровнинг таъкидлашича, “Мансабдор шахс – давлат органида, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органида, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотда тайинланадиган, сайланадиган ёки махсус топшириқ асосида доимий ёки вақтинча ташкилий-бошқарув ёки маъмурий-хўжалик ваколатини амалга оширувчи шахс”57.
Шу
тариқа коррупция жиноятларининг жиноят-ҳуқуқий
тавсифига якун ясар эканмиз, бундай
қилмишлар учун жавобгарликни белгиловчи
нормалар ЖК Махсус қисмида тарқоқ жойлашган.
Бизнингча, коррупцияга оид мазкур нормаларни
битта бобга бирлаштириш ўринли бўлади
деб ўйлаймиз. Шунингдек, кўриб чиқилган
коррупция жиноятлари гуруҳини яна бир
муҳим таркиб билан тўлдириш мумкин. Бу
ўринда монополиячиларнинг баланд ёки
паст нархларни белгилаши ва сақлашида,
бозорга иқтисодий фаолиятнинг бошқа
субъектлари киришини чеклашга йўналтирилган
бошқа ҳаракатларида мансаб ваколатларини
суиистеъмол қилиш назарда тутилмоқда.
2.3.
Коррупция жиноятларини
квалификация қилиш
муаммолари
Коррупция жиноятлари учун ҳар хил жазо турларини тайинлаш амалиётини таҳлил қилиш алоҳида, чуқур ўрганишни талаб этадиган умумий муаммоларни аниқлаш имконини беради.
Коррупция жиноятини содир этганлик учун ҳукм қилишда суд судланувчини фахрий, ҳарбий, махсус ёки бошқа унвондан, мансаб, элчилик ёки малака даражасидан маҳрум қилиши мумкин.
Жиноят қонунининг бошқа санкциялари аҳамиятини зинҳор камайтирмасдан, юқорида зикр этилганлардан ташқари, “моддий” жазо турлари –жарима солиш жиноятнинг олдини олишда айниқса катта самара беришини қайд этиб ўтмоқчимиз. Жарима солиш, ЖК Махсус қисмнинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳолларда тайинланиши мумкинлигини эътиборга олсак, мазкур жазо турини қасддан содир этилган барча коррупция жиноятларига татбиқ этиш, бизнингча, ўринли бўлади. Асосий ва қўшимча жазо тариқасида тайинланадиган жаримани ҳам коррупцияга қарши кураш мақсадларида ўзгартириш, хусусан, унинг қуйи чегарасини кўтариш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз.
Расмий статистикада коррупция жиноятларининг улуши унча катта эмас. Аммо, шунга қарамай, мазкур жиноятлар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасида 2007-2008 йиллардаги жиноят статистикаси ва суд амалиётини ўрганиш коррупция жиноятлари содир этган шахсларга нисбатан қонунда белгиланганига қараганда анча енгил жазолар асоссиз равишда кенг қўлланилаётганлигини кўрсатади. Жазони оғирлаштирадиган ҳолатларда содир этилган коррупция жиноятларининг аксариятига нисбатан асосий жазонинг ягона тури – озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилганлигига қарамай, судлар, одатда, айбдорларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни қўлламоқдалар. Бунга мисоллар бисёр.
Коррупция жиноятлари учун белгиланадиган жазо турлари ва чоралари масаласини ҳал қилишда судлар тезкор-қидирув, суриштирув ва дастлабки тергов тадбирларини амалга оширувчи органларнинг фаолиятида юзага келган вазиятни эътиборга олишлари шарт. Уларнинг узоқ муддатли инқирози шароитларида ҳатто жуда кўп миқдорда пора олганлик учун ўлим жазосига қайтиш ҳам кутилган самарани бермайди. Бироқ, пора олувчи ва берувчи шахсларга енгил жазо бериш ҳам мантиққа зиддир. Бинобарин, ҳаддан ташқари қаттиқ ва енгил бўлмаган, процессуал жиҳатдан таъминланган (катта жарималар, мол-мулкни мусодара қилиш ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини реал ўташни назарда тутадиган) қонун зарур. Бу субъектга ўз хулқ-атворини тарозига солиб кўриш, жиноятга қўл уриш натижасида нималарга эга бўлиши ва жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда нималарни йўқотишини таққослаш ҳамда ўз танасига ўйлаб кўриш имконини беради.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш (ЖКнинг 73 ва 74-моддалари) институтини қўллашда ҳам баъзи бир муаммоларга дуч келинади. Жумладан, жазонинг ўталиши лозим бўлган қисмини белгилаш талаб этиладиган жиноятлар рўйхатини такомиллаштириш талаб этилади.
Жазони оғирлаштирувчи ҳолатларнинг айримлари жазога тортиладиган шахсларнинг тақдирига бевосита боғлиқ эканлигига қарамай, жиноий жавобгарлик ва жазони оғирлаштирувчи ҳолатларнинг рўйхати (ЖК 56-моддаси) коррупцияга қарши кураш мақсадларига тўла даражада мувофиқ деб бўлмайди. Жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб чиққанлиги (“з” банди), жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан содир этилганлиги (“м” банди), илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши (“н” банди) ва бошқа ҳолатлардан ташқари, “п” (айбдорга унинг мансаб мавқеи ёки ўртада тузилган шартномадан келиб чиқиб билдирилган ишончдан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиш) ва “р” (ҳокимият вакилининг махсус кийими, яъни уст-боши ёки ҳужжатларидан (гувоҳномаларидан) фойдаланган ҳолда жиноят содир этиш) бандларида назарда тутилган ҳолатларни ҳам махсус ажратиш лозим.
Бизнинг назаримизда, қонун чиқарувчи масъул давлат лавозимини эгаллаган шахс томонидан содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси нисбатан катта эканлигини эътиборга олмаган (коррупция жиноятларининг фақат битта тури (пора олиш)да мазкур таснифловчи белги назарда тутилган) ва уни юқорида зикр этилган рўйхатга киритмаган. Шунинг учун ҳам суд ЖК 56-моддасининг 1-қисмида кўрсатилмаган ҳолатларни жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топишга ҳақли эмас. Юқорида айтилганлар мазкур ҳолатни жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар рўйхатига киритиш ўринли бўлади, деб хулоса чиқариш имконини беради.
Сўнгги йилларда чин кўнгилдан пушаймон бўлишнинг амал қилиш доирасини кенгайтириш ҳақида кўп гапирилмоқда. Коррупцияга қарши кураш ва коррупция жиноятларини очиш ишини фаоллаштириш нуқтаи назаридан, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш институти катта аҳамиятга эга. Порахўрлик ҳолатларини аниқлаш ва улар юзасидан далиллар тўплаш қийин бўлган ҳокимият тузилмаларида юқорида зикр этилган ҳолатларни аниқлашда чин кўнгилдан пушаймон бўлиш институтининг аҳамияти айниқса катта. Мазкур институт бир қатор ижтимоий фойдали вазифаларни бажаради. Авваламбор, чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахс содир этилган жиноятнинг зарарли оқибатлари олдини олади ёки етказилган зиённи қоплаб, дахл этилган ижтимоий муносабатларни тиклайди. Айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш коррупция ҳаракатлари ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва очишга, уларни янада тез ва тўлиқ тергов қилишга кўмаклашади, катта куч ва маблағларни тежаш имконини беради. Мазкур институтнинг огоҳлантирувчи аҳамияти шундаки, бошқа жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, жиноят иштирокчиларини топиш, жиноят содир этилишига йўл очган ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш имконияти туғилади1.
Коррупцияга қарши курашда чин кўнгилдан пушаймон бўлиш институтини қўллаш амалиётини ўрганиш мазкур институт жиноий жавобгарликдан озод қилишга яқин асослардан бири сифатида жиноят қонунига тўғри киритилган деган хулосага келиш имконини беради. Зотан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётида юқорида зикр этилган институтни фаол қўллаш, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бир қатор коррупция жиноятларини аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш имконини берди.
Коррупция жиноятларини квалификация қилишда жиноятнинг предмети масаласи айниқса эътиборга моликдир. Мазкур жиноятларнинг аксарияти, шу жумладан пора олиш предметли жиноятлар жумласига киради. Мулкий хусусиятга эга ҳар қандай наф, шу жумладан мулкдорлик ҳуқуқи ва мулкдорлик аҳамиятига молик ҳаракатлар, масалан, гонорарли асарни бепул ёзиб бериш, автомашинани текинга таъмирлаш, дала ҳовлини бажарилган иш учун ҳақ олмасдан қуриш ва ҳоказолар кенг маънода пора олиш объекти бўлиши мумкин. Пул, облигациялар, пора олувчининг номига ёки кўрсатувчига ёзилган омонат дафтарчалари, бошқа қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган заргарлик буюмлари, қимматбаҳо саноат моллари, баъзан озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар одатдаги пора предметлари ҳисобланади.
Агар эркин фуқаролик муомаласидан чиқарилган предметлар – кесма қурол, гиёҳвандлик воситалари, порнографик нарсалар пора тариқасида берилган ёки мансабдор шахс томонидан олинган бўлса, айбдор шахсларнинг қилмиши қўшимча равишда ЖКнинг тегишли моддаларига мувофиқ жиноятлар мажмуи бўйича тавсифланиши лозим.
Хуллас, пора олиш жиноятининг предмети жуда ранг-баранг. Жиноят қонуни бу ҳолатга урғу бериб, пора олиш бу мансабдор шахснинг “моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўриши” эканлигини қайд этади. Бинобарин, мулкий хусусиятга эга бўлмаган хизматлардан фойдаланиш ва наф кўриш пора олиш ва бошқа коррупция жиноятларининг предмети бўла олмайди.
Коррупцияга оид нормалар қайси бобда жойлашганлигидан қатъи назар, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деярли барча коррупция жиноятлари объектив томонининг бош элементи ҳисобланади. Зотан, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноий хулқ-атворнинг, авваламбор, мансабдор шахс томонидан ўз мансаб ваколатларидан хизмат манфаатларига зид равишда фойдаланишида ифодаланадиган энг умумий шаклидир.
Содир этилган коррупция жиноятларининг оқибатлари ранг-баранг эканлигига қарамай, уларнинг баъзи бирларига қараб мазкур жиноятларни гуруҳлаш мумкин. Жумладан, оғир оқибатлар қуйидаги коррупция жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортишнинг шарти бўлиб хизмат қилиши мумкин: ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда), ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш (206-модда), ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-модда), шунингдек ҳарбий мансабдорлик жиноятлари – ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан четга чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги (301-модда).
Янги иқтисодий муносабатлар нисбий тушунчаларнинг янги, илгари номаълум таърифларини амалга киритди. Жумладан, 1994 йилги ЎзР ЖКда кўп миқдордаги солиқ тўловлари ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи янги – 184-модда пайдо бўлди. Тўланмаган солиқ миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан кўп бўлса, солиқни тўлашдан бўйин товлаш кўп миқдорда содир этилган деб эътироф этилади. Мазмунан шунга ўхшаш норма бошқа янги “коррупция” моддаси – 214-моддага ҳам киритилган: “давлат органининг, мулк шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ёки ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органининг мансабдор шахс бўлмаган хизматчисининг хизмат вазифаси доирасига кирадиган муайян ишни бажариши ёки хизмат кўрсатиши эвазига ҳақ беришни ёки мулкий йўсиндаги манфаатни талаб қилиши, шунингдек шахсни қасддан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишининг олдини олиш учун ҳақ беришга мажбур этадиган аҳволга солиб қўйиш, агар бу қилмиш кўп миқдорда содир этилган бўлса”. Айни ҳолда шахс томонидан олинган ҳақ ёки унга кўрсатилган хизматларнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан кўп бўлса, ҳақ кўп миқдорда олинган деб топилади.
Информация о работе Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар