Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Февраля 2011 в 17:45, дипломная работа

Краткое описание

Коррупция тушунчасининг мазмуни, коррупцияга қарши кураш тарихи, коррупция жиноятларининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи, Ўзбекистонда коррупция жиноятларининг сабаблари ва унинг олдини олиш масалалари ҳамда коррупцияга қарши кураш борасидаги халқаро амалиёт каби муҳим масалаларни ўрганиш натижасида коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигини ошириш ва бундай жиноятларнинг олдини олиш бўйича таклифлар беришдан иборат.

Содержание работы

I. КИРИШ...................................................................................................
II. АСОСИЙ ҚИСМ..................................................................................
1. КОРРУПЦИЯ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲОДИСА СИФАТИДА.........................................................................................................
1.1. Коррупция тушунчаси, унинг кўриниши ва шакллари....................
1.2. Коррупцияга қарши кураш тарихи.....................................................
2. КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ............................................................................................................
2.1. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига кўра коррупция жиноятларининг тавсифи..................................................................
2.2. Коррупция жиноятларини квалификация қилиш муаммолари ......
3. ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ САБАБЛАРИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ.................
3.1. Коррупцияни вужудга келтирувчи сабаб ва шарт-шароитлар...............................................................................................................
3.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида коррупцияга қарши кураш масалалари...............................................................
3.3. Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро амалиёт....................
3.4. Коррупция жиноятларининг олдини олиш.......................................
III. ХУЛОСА..............................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..............................

Содержимое работы - 1 файл

Korrupsiya.doc

— 406.50 Кб (Скачать файл)

      Қуйи даражадаги коррупция учун шарт-шароитлар. Қуйи даражадаги коррупция ундан пора олувчигина эмас, балки пора берувчи ҳам фойда кўриши билан ажралиб туради. Пора муайян маиший муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашади, шунингдек у айрим майда қонунбузарликлар, кўрсатмаларни бузиш имконияти учун тўланадиган ҳақ бўлиб хизмат қилади. 

      Қуйи даражадаги коррупция оддий фуқаро давлатга мурожаат этиш зарурияти билан тўқнаш келувчи ёки аксинча, давлат фуқарони ташвишга солиш лозим деб ҳисобловчи барча соҳаларга кириб боради. Булар: турар жой-коммунал хўжалик соҳаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, аввало ички ишлар органлари, солиқ ва бож йиғимлари, ҳарбий хизматга чақирув ва ҳ.к.

      Коррупциянинг ижтимоий-психологик шарт-шароитлари. Жамиятдаги криминаллашув жараёнлари кишилар руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, уларнинг ҳуқуқий онги бузилишига сабаб бўлади. У бир-бирини истисно этувчи икки жиҳат – ҳуқуққа ижобий ва салбий муносабатларнинг чатишуви билан тавсифланади. Айни бир субъектлар онгида бундай тенденцияларнинг мавжудлиги аҳолининг турли гуруҳлари қадриятларга муносабатда тўғри мўлжалларни йўқотганидан далолат беради. Ҳуқуқий нигилизм – ҳуқуққа салбий муносабат, унинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилиш имкониятига ишончсизлик кучайиб боради.

      Жамиятда  мавжуд бўлган маънавий-психологик муҳит ҳокимият органларидаги коррупция даражасига, ҳеч шубҳасиз, жиддий таъсир кўрсатади. Аксарият амалдорлар ўзларини коррупцион қарор қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ўртасида йўл танлашга мажбур этадиган ҳолатларга эртами, кечми – албатта дуч келадилар. Бундай ҳолатларга фуқаролар билан бевосита алоқада иш олиб борувчи қуйи ва ўрта бўғин амалдорлари айниқса кўп дуч келадилар (турли лицензиялар, рухсатномалар, маълумотномалар беришда ва ш.к.). Бундай ҳолатларнинг пайдо бўлиши юқорида зикр этилган коррупцияни вужудга келтирувчи муаммолар ва шарт-шароитларга ҳам, ижтимоий-психологик омилларга ҳам боғлиқдир. Уларнинг табиатини тушуниш коррупцияга қарши курашиш учун нима қилиш кераклигини аниқлашни осонлаштиради.

      Индивидуал  даражада коррупционерларга хос бўлган қуйидаги белгиларни қайд этиш мумкин: гапга усталик ва тили аччиқлик; зимдан иш кўришга мойиллик; пулга ўчлик ва давлат манфаатларини (ва ўзга манфаатларни) пулга сотишга тайёрлик; ўз ҳаловатини сақлашга интилиш (бунга эришиш учун юқори турувчи мансабдор шахсларни пора эвазига оғдириш); эртани ўйламасдан яшаш; юқори мартабали шахслар билан дўстона алоқаларга эгалик ва бундай алоқаларни ўрнатишга, уларнинг ҳомийлигидан фойдаланишга ҳаракат қилиш62.

      Коррупция домига илинган шахслар орасида  хизматни ўташ билан боғлиқ зарар учун ўзига хос “товон” олиш мотиви айниқса кенг тарқалган. Умуман олганда, коррупцияга хос бўлган белгилар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: субъектлар жамиятда юксак мартаба ва мавқега эга эканлиги; мақсадларга эришишнинг пухта ўйланган интеллектуал усуллари ва воситалари; жамиятга етказиладиган улкан моддий ва маънавий зарар; ўта яширинлик ва ўзаро келишувга асосланганлик.

      Ахлоқий иммунитетнинг йўқолишига асосан қуйидаги омиллар туртки беради: юқорида зикр этилган беқарорлик ҳисси; ходимнинг малакаси ва ишнинг масъулият даражасига мос келмайдиган оз маош (Жаҳон банки томонидан ўтказилган тадқиқот коррупциянинг асосий сабаби амалдорлар маошининг озлиги эканлигини кўрсатди63); хизмат пиллапоялари бўйлаб кўтарилишда адолатсизлик; бошлиқларнинг дағаллиги ёки нокомпетентлиги; коррупцияга қарши қонун ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ёки уларнинг номукаммаллиги; “йирик” коррупционерларнинг жазосизлиги.

      Буларнинг барчасига қарши давлат хизмати тизимини тегишли тарзда ўзгартириш ва коррупцияга қарши қонун ҳужжатларини қабул қилиш йўли билан курашиш мумкин.

      Мутахассислар ўтиш даврларида коррупцион қарорлар баъзан амалдор томонидан янги тизимга қарши ўзига хос “диверсия” - қўпорувчилик сифатида қаралишини қайд этадилар. Бунда оддий порахўр ўзини “жиноий тузум”га қарши курашчи сифатида тасаввур қилади64.

      Амалдор коррупцион қарор қабул қилганидан кейингина эмас, балки “чегаравий” хусусиятга эга бўлган ҳаракатлардан аста-секин жиноий ҳаракатларга ўтиш натижасида ҳам коррупциячига айланиши мумкин. Бошқарувнинг, қарорлар қабул қилишнинг изчил технологиялари қатъий йўлга қўйилмагани, ваколатлар доираси ва соҳалари аниқ эмаслиги, шунингдек давлат хизмати ходимининг Касб одоби кодекси йўқлиги амалдорлар коррупция домига илинишини айниқса осонлаштиради.

      Ўтиш даври анъаналар ва маданий андозаларнинг чатишуви, капиталнинг айрим шакллари ўзга шаклларга деярли монеликсиз ўтиши билан тавсифланади. Бунинг натижасида мансабдор шахслар ўз хизматига бозорнинг давоми сифатида қарайдилар, демократияни эса нормал бозорни коррупция хизматлари бозорига айлантириш эркинлиги сифатида талқин қиладилар.

      Шундай  қилиб, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: биринчи – коррупцияни фақат уни вужудга келтирувчи муаммолар ва шарт-шароитларни ечиш йўли билан камайтириш ва чеклаш мумкин; иккинчи – бу муаммоларни ечишга коррупцияга қарши барча йўналишларда қатъий кураш олиб бориш кўмаклашади.

      Коррупцияни вужудга келтирувчи муаммолар қаторига Ўзбекистон Республикасигагина эмас, балки модернизация жараёнларини бошдан кечираётган, аввало марказлашган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтаётган аксарият мамлакатларга хос бўлган муаммолар киради. Биринчидан, коррупция сабабларининг турли талқинлари бир-бирига зид келади, иккинчидан, уларнинг бирортасини ҳам камчиликлардан холи деб айтиш мушкул.

      Коррупцияни вужудга келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни  лозим даражада ўрганиш йўли билангина уни камайтириш ва чеклаш бўйича муайян чора-тадбирларни белгилаш ва ишлаб чиқиш мумкин.  

      3.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида коррупцияга қарши кураш масалалари

      Мамлакатимиз  раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримов  ўзининг кўплаб асарларида, нутқ ва маърузаларида коррупцияга қарши кураш масаласини кўтарган.

      Мамлакатимиз  раҳбари Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида шундай деб ёзади, “Биз ўз мустақиллигимизни қўлга киритиб, янги тараққиёт йўлига қадам қўйганимиздан сўнг халқимизнинг хоҳиш-иродаси, асрий орзу-интилишларига таянган ҳолда, шўро давридан оғир мерос бўлиб қолган маъмурий-буйруқбозлик тизимини тубдан ислоҳ қилиш, унинг ўрнида моҳият эътибори билан бутунлай янги – эркин бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этишга азму қарор қилдик”65. Лекин, таассуфки, “Ҳар бир давлат тарихида янги ижтимоий сифат ҳолатига ўтиш, афсуски, коррупция ва жиноятчилик каби жирканч ҳодиса билан бирга юз берган...

      Марказий  Осиёнинг бошқа давлатлари сингари Ўзбекистон Республикаси ҳам бундан холи эмас. Коррупцияга ва жиноятчиликка қарши кураш муаммоларига биздаги қизиқиш асло бежиз эмас, - деб ёзади Ислом Каримов ўзининг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида. - Албатта, бу борада кенг тарқалган ва умум эътироф этилган бир фикрни, яъни тоталитаризмдан демократия ва бозор муносабатларига ўтишдек мураккаб давр моҳиятан асосий сиёсий, иқтисодий ва маданий тузилмаларни синдириб ташлашни англатади, бу эса ахлоқ-одоб меъёрларига салбий таъсир этади ва жиноятчилик ҳамда коррупция муқаррар равишда кучаяди, деган хулосани эслатиб ўтиш мумкин. Лекин бу ҳодисалар давлатимизнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва пировардида ёш истиқлолимизга қандай таҳдид солишини чуқур тушуниш учун, афтидан, биргина шу таърифнинг ўзи камлик қилади”1.

      Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов уюшган жиноятчилик ва коррупция давлатларнинг, айниқса, мустақил демократик тараққиёт йўлига яқиндагина кирган ва ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлакатларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солаётганига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратади.

      “Ўтиш даврида янги иқтисодий механизмлар шакллантирилаётган бир пайтда аҳолининг асосий кўпчилиги бозор шароитида яшашни эндигина ўрганаётганлигидан ва унинг объектив қонунларини пайқай бошлаганлигидан фойдаланиб, амалга оширилаётган иқтисодий жиноятлар тоифаси катта хавф туғдиради”1.

      Шу  шароитда “коррупция вужудга келиб, у энг аввало уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланади. Бу эса жиноятчилик ва коррупция жамиятга келтирадиган салбий оқибатлар туфайли жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига тўғридан-тўғри таҳдиддир”2.

      Коррупция – илдизлари давлат хизматини  ташкил этишдаги нуқсонларга ва давлат хизматчиларининг ўзига хос психологиясига бориб тақаладиган ижтимоий ҳодиса. Бу коррупцияга қарши аввало маъмурий-ҳуқуқий ва ташкилий-бошқарув чора-тадбирлари кўрилиши зарурлигидан  далолат беради.

      “Тарихий тажриба ва ҳозирги амалиёт, шу жумладан баъзи янги мустақил давлатлардаги воқелик коррупция ва жиноятчилик хавфсизликка соладиган таҳдидни яққол тасаввур этиш имконини бермоқда”,3 деб таъкидлайди Президент Ислом Каримов.

      Биринчидан, сиёсий жиҳатдан олганда, коррупция амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатиш ифодасидир. Унда ўз умрини яшаб бўлган, янги иқтисодий муносабатларни ўзига қарши таҳдид деб билган ҳолда, уларнинг ривожланишини секинлаштириб қўйишга ҳаракат қиладиган маъмурий-буйруқбозлик тизими билан “хуфёна” иқтисодиётнинг манфаатлари объектив равишда бирлашиб кетади. Коррупция домига илинган амалдорлар шахсий бойлик орттириш мақсадларини ва уруғ-аймоқларнинг манфаатларини давлат манфаатларидан устун қўяди. Бу эса, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади. Бундан ташқари, янги иқтисодий муносабатларга эндигина асос солинаётган ва сифат жиҳатидан бошқа сиёсий тизим шакллантирилаётган ўтиш даврида коррупция ўз хатти-ҳаракати билан бу жараённинг йўлини тўсиб қўйиш имконига эгадир1.

      Иккинчидан, “жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши давлатнинг конституциявий асосларини емиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади. “Қонунлар ва фармонларни қабул қилишдан мақсад уларни четлаб ўтишдир” деган мутлақо ярамас қоида жамиятнинг энг оддий ҳуқуқий тартибот ва жамоат тартибини сақлаб туриш қобилиятидан маҳрум бўлишига олиб боради”2.

      Учинчидан, “жиноятчилик ва коррупция жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради. Жамият аъзоларининг фуқаролик мавқеини йўққа чиқаради. Амалга оширилаётган ўзгаришларга салбий муносабат вужудга келиши учун шароит яратади. Ислоҳотлар ғоясининг ўзини обрўсизлантиради ва эски замонларни, шу жумладан “қудратли марказнинг кучли қўли”ни қўмсаш ҳиссини туғдиради”3.

      Тўртинчидан, “ҳокимият органларининг жиноятга аралашиб қолиши ривожланаётган жамият учун энг жиддий хавф-хатарлардан биридир. Жиноий тузилмаларнинг давлат органлари амалдорлари билан чатишиб кетиши, уларнинг турли ҳокимият тармоқларига кириб олиши жамоатчилик наздида фуқароларнинг ҳимоясизлиги ҳиссини кучайтиради. Давлатнинг ўзини обрўсизлантиради. Мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам унга ишончсизлик ортиб боради”1.

      Бешинчидан, нопок йўл билан бойлик орттирганлар жазодан қутулиб қолиш ва ўзларининг жиноий сармояларини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай хатти-ҳаракатларга тайёр туришларини яхши билиб олиш лозим. Бундай кимсалар адолатли жазодан қўрқиб, ҳамма ишни қилишга, ҳатто вазиятни беқарорлаштиришга, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришга шай турадилар.

      Олтинчидан, жиноий усуллар билан бойлик ва мўмай пул орттирган кимсаларнинг янги ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳатто демократия учун жафо чеккан курашчилар сифатида сиёсатга кириб олишга ҳаракат қилаётганидан далолат берувчи мисоллар, жумладан, бизда ҳам оз эмас. Улар бундай хатти-ҳаракатлари билан инсониятнинг адолат ва демократия каби олижаноб идеалларига жиддий зарар етказадилар, ўз халқлари ва мамлакатларининг тақдирига, озодлик ва мустақиллик идеалларига мутлақо бефарқ қарайдилар. Бундай шахслар ўз манфаатлари йўлида республикадаги вазиятга таъсир кўрсатишга уринаётган ташқи кучларга хизмат қилишга ҳамиша тайёр турадилар.

      Еттинчидан, коррупциячиларнинг хатти-ҳаракатлари нафақат мамлакатимизнинг ҳалол фуқароларини тадбиркорликдан четлатади, балки чет эллик шерикларда ишончсизлик уйғотади ва уларни чўчитиб қўяди2.

      Дарҳақиқат  Республикамизда жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, фош этилган коррупциячилар қаттиқ жазоланмоқда. Мамлакат ичидаги жиноятчилик доимо давлат томонидан қаттиқ назорат қилиб борилади. Жиноятчилик кенг авж олиб кетишига ва коррупциячилар домига илинган амалдорларнинг бебошлигига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор узоқ муддатли чора-тадбирлар ишга солинган. Улар жиноятчиликка қарши кураш стратегиямизни белгилаб беради.

Информация о работе Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар