Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Февраля 2011 в 17:45, дипломная работа
Коррупция тушунчасининг мазмуни, коррупцияга қарши кураш тарихи, коррупция жиноятларининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи, Ўзбекистонда коррупция жиноятларининг сабаблари ва унинг олдини олиш масалалари ҳамда коррупцияга қарши кураш борасидаги халқаро амалиёт каби муҳим масалаларни ўрганиш натижасида коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигини ошириш ва бундай жиноятларнинг олдини олиш бўйича таклифлар беришдан иборат.
I. КИРИШ...................................................................................................
II. АСОСИЙ ҚИСМ..................................................................................
1. КОРРУПЦИЯ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲОДИСА СИФАТИДА.........................................................................................................
1.1. Коррупция тушунчаси, унинг кўриниши ва шакллари....................
1.2. Коррупцияга қарши кураш тарихи.....................................................
2. КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ............................................................................................................
2.1. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига кўра коррупция жиноятларининг тавсифи..................................................................
2.2. Коррупция жиноятларини квалификация қилиш муаммолари ......
3. ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ САБАБЛАРИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ.................
3.1. Коррупцияни вужудга келтирувчи сабаб ва шарт-шароитлар...............................................................................................................
3.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида коррупцияга қарши кураш масалалари...............................................................
3.3. Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро амалиёт....................
3.4. Коррупция жиноятларининг олдини олиш.......................................
III. ХУЛОСА..............................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..............................
Ўзбекистоннинг 1959 йилги ЖКда белгиланган нормаларга таққослаганда, коррупция билан боғлиқ ҳар хил масалаларни тартибга солувчи нормалар тизимида жиддий ўзгаришлар содир бўлди.
Бир қатор мамлакатлар жиноят қонун ҳужжатларида коррупция тушунчасига таъриф берилган бўлмаса-да, айнан ЎзРнинг 1994 йилда қабул қилинган ЖКни тизимли таҳлилдан ўтказиш мазкур Жиноят кодексида, аниқроғи унинг нормаларида жиноий жазога лойиқ коррупциянинг (ҳатто халқаро андозалардан келиб чиққанда ҳам) анча тўлиқ умумлаштирилган таърифи ифодаланган.
Жиноят ҳуқуқида коррупцияга қарши кураш жараёнида умумий асосларни тартибга солиш нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси ЖК Умумий қисмининг қуйидаги нормалари айниқса муҳим аҳамиятга эга: жиноят тушунчасининг таърифи (14-модда), жиноятларни таснифлаш (15-модда), такроран жиноят содир этиш (32-модда), жиноятлар мажмуи (33-модда), жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахслар (IV боб), жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш (25-модда), жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги (17-модда), айб (V боб), жиноятда иштирокчилик (VII боб), жазо ва уни тайинлаш, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш (Тўртинчи бўлим) масалаларини тартибга солувчи нормалар.
Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилишнинг умумий шартлари (25-модда), коррупция фаолиятига қарши кураш вазифаларига татбиқан олганда, авваламбор, жиноий коррупция фаолиятини унинг дастлабки босқичларида тўхтатиш, шунингдек тамом бўлмаган коррупция жиноятлари учун жавобгарликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатларини яратишда муҳим аҳамиятга эга.
Жиноятда иштирокчилик масалаларини тартибга солувчи нормалар мажмуи (ЖК 27-31-моддалари) мансабдор шахслар, шунингдек мансабдор ва мансабдор бўлмаган шахсларнинг биргаликдаги жиноий фаолиятининг олдини олиш, иштирокчиликда содир этилган жиноятларни тўғри квалификация қилиш учун маълум шарт-шароит яратади (маълумки, коррупция жиноятлари одатда иштирокчиликда содир этилади, масалан уюшган гуруҳлар томонидан). Бу ўринда мазкур институт 1994 йилги ЖКда анча такомиллаштирилганлиги, бу, авваламбор, уюшган жиноятчиликка қарши курашни, айниқса, коррупция алоқаларига эга бўлган уюшган гуруҳларга қарши курашни тартибга солишда намоён бўлганлигини қайд этиб ўтиш лозим.
ЎзР ЖК Махсус қисми нормаларини таҳлил қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, унда коррупция жиноятлари учун бир қатор моддаларда жавобгарлик белгиланган. Масалан, ЖК 167-м. 2-қ., “г” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса), 175-м. (Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш), 1861-м. 4-қ. (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини кўп миқдорда ёки жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёхуд муомалага киритишга ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик қилиш), 205-м. (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-м. (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 208-м. (Ҳокимият ҳаракатсизлиги), 209-м. (Мансаб сохтакорлиги), 210-м. (Пора олиш), 211-м. (Пора бериш), 212-м. (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш), 213-м. (Хизматчини пора эвазига оғдириш), ва бошқалар.
Мазкур тадқиқот ишимизнинг ҳажми чекланганлигини ҳисобга олиб, қуйида фақатгина сўнги йилларда амалиётда кўп учраётган баъзи коррупция жиноятларини жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан ўрганиб чиқамиз.
Коррупцияга
қарши курашнинг жиноят-
Жиноятнинг объекти муаммосини таҳлил қилган олимлар доимий равишда унинг асосини ҳуқуқ нормаси, унда ўрнатган тартиб қоидалари мавжудлиги билан боғлайдилар. Бу борада М.Усмоналиев тажовуз қилинган объектнинг аҳамияти жамият учун қанчалик юқори бўлса, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфилилик даражаси ҳам юқори бўлади40, деб ёзади. Э.Ҳ.Норбўтаев жиноят объекти - бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган ҳар қандай манфаатлар41 деб ҳисоблайди. Н.И.Ветров эса, жиноятнинг объекти мазмунини таҳлил қилиб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган тўғридан-тўғри ва жиноий тажовуз зарар етказган ёки зарар етиш хавфи остида қолдирган ижтимоий муносабатлар тушунилиши керак42, деб таъкидлайди. Юқорида кўрсатилган жиноятларнинг объекти хусусида юридик адабиётларда турлича фикрларга дуч келиш мумкин.
Масалан, В.Е.Мельникова ушбу коррупция жиноятларининг объекти сифатида “давлат ва жамоат аппарати тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар”43ни кўрсатади. А.Х.Саттаров эса, давлат ёки жамоат аппарати фаолиятини ташкил этувчи ва жамият талабларига мос келувчи бир тоифали ижтимоий муносабатлар гуруҳи тушунилади44, дейди.
Мазкур жиноятларнинг умумий объектини жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар ташкил қилади. Ушбу жиноятларнинг махсус объектини ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органлари фаолиятини тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар ташкил қилади.
Жиноят-ҳуқуқий жазоланадиган ушбу қилмишларнинг бевосита объекти бўлиб, қонун билан қўриқланадиган аниқ ижтимоий муносабатлар тури бўлиб, у давлат, жамоат, ҳокимият муносабатлари билан боғлиқ давлат аппаратининг нормал фаолияти ва бу ижтимоий муносабатларда айрим фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларидир.
Коррупция жиноятларига оид нормаларда жиноят предмети сифатида фақат моддий хусусиятдаги манфаатлар таъкидланади (масалан: пул, буюм, моддий қийматликлар ва ҳ.к.лар), лекин қонунда моддий қийматликлардан ташқари қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жиддий зарар, зиён ҳақида ҳам гапирилади. Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий зиён ёки зарар етказилганда жиноят предмети нафақат моддий ёки номоддий бойликлар, балки турли мазмундаги ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Амалдаги Жиноят кодексида айрим коррупция жиноятларининг предмети тўғридан тўғри кўрсатилган. Масалан, Жиноят кодекси 210-моддаси (пора олиш)да моддий қийматликларни олиш дейилса, 211-моддасида моддий қимматликларни бериш деб, жиноят предмети моддий қимматликлар эканлиги таъкидланади.
Жиноят таркиби элементларидан бири жиноятнинг объектив томонидир. Назария ва суд амалиётида бу масалага алоҳида эътибор берилишининг асосий сабаби, жиноят таркиби объектив томонини тўғри аниқлаш, қилмишни тўғри квалификация қилиш, ўхшаш жиноятларни бир-биридан, жиноий қилмишни маъмурий ёки интизомий ҳуқуқбузарликдан фарқлаш имконини беради. Ўрганилаётган жиноятлар моддий таркибли бўлиб, жиноят объектив томонининг қуйидаги зарурий белгилари мавжуд бўлиши талаб этилади: а) ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик; б) жиноий оқибат; в) улар ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлиги.
Жиноят жиноий оқибат рўй бериши билан тугалланган ҳисобланади ва оқибатнинг кўлами жавобгарликни оғир ёки енгиллигига таъсир этади.
Биз
кўриб чиқаётган коррупция
Бошқарув тартибига қарши коррупция жиноятларида ҳаракат айнан ғайриқонуний бўлиши керак ва бу хизмат вазифаларининг бажарилиши билан алоқадор бўлиши лозим. Аксарият ҳолларда мансабни суиистеъмол қилинганида унинг ҳуқуққа хилофлик хусусияти яққол намоён бўлади, сабаби бу ҳаракатлар айрим қонун нормаларнинг бузилиши билан содир этилади. Масалан, назорат ёки тафтиш органлари ходимлари талон-торожни атайлаб яширадилар, аниқланган камомадни тафтиш актларида кўрсатмайдилар, корхона раҳбарлари ғараз мақсадларда молиявий ёки штат интизомини бузадилар; пора эвазига суд ижрочилари мол-мулкни рўйхатга олиш актларини йўқ қилиб юборадилар ва ҳ.к.лар. Бошқарув тартибига қарши коррупция жиноятлари ичида, давлат ёки жамоат мулкларини вақтинчалик фойдаланишга бериб туриш, ғайриқонуний равишда моддий бойликларни сарфлаб юбориш ёки кераксиз йўналишга сарфлаш, порахўрлик кабилар кўпроқ учрайди. Бундай ҳаракатлар корхона ёки ташкилотлар моддий бойликларининг камайишига сабаб бўлади.
Мансабдор шахслар ҳуқуқка хилоф ҳаракатларини шунингдек, корхона ёки ташкилот учун ҳарид қилинадиган воситаларга ортиқча сарфлаб юбориш орқали ҳам содир этадилар. Масалан, қонунга хилоф равишда даволаниш ёки дам олиш уйларига имтиёзли йўлланмалар сотиб олиш, ходимлар учун қонунга хилоф равишда уй-жой сотиб олиш, дала ҳовлилари учун жойлар олиш, ходимларнинг фарзандлари ўқишлари учун шартнома пуллари тўлаб бериш ва ҳ.к.
ЖК 205-моддасида назарда тутилган жиноят содир этилганида жиноий оқибат фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат ёки жамоат аппаратининг айрим йўналишларида бўладиган салбий ўзгаришларда намоён бўлади. Коррупция жиноятларида аксарият ҳолатларда жиноий оқибат моддий бўлиб, моддий бойликларнинг камайиши ёки келадиган фойдадан маҳрум бўлишга сабаб бўлувчи мулкий хусусиятлар касб этади. Бундай хусусиятлар моддий маблағларни бошқаларга бериб юбориш, қарзга бериб туриш, уларни бошқа йўналишларда ишлатиб юбориш, ўз манфаатларини кўзлаб сарфлаб юборишда номоён бўлади.
Коррупция жиноятларини квалификация қилишда содир этилган қилмиш ва юз берган оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжуд бўлиши лозим. Сабабий боғланиш бу фалсафий тушунча, жиноят ҳуқуқи назарияси ва қонунни қўллаш амалиётида сабабий боғланиш тушунчаси сабабийликнинг объектив мезони тариқасидаги фалсафий тушунчага асосланиб аниқланади. Жиноят ҳуқуқида бу тушунча шахснинг қилмиши ва жиноий оқибат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тушунилади. Айбланувчи хизмат вазифаси билан боғлиқ мансаб ваколатидан фойдаланиб содир этган қилмиши моддий зиённинг келиб чиқишига сабаб бўлиши керак. Акс ҳолда субъект ва жиддий зиён орасида сабабий боғланиш мавжуд бўлмайди. Мансабдор шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши келиб чиққан ижтимоий хавфли зарарнинг бевосита сабаби бўлиши лозим.
Сабабий боғланиш тасодифий эмас, балки зарурий бўлиши лозим. Умумий қонуниятларга мувофиқ, ижтимоий хавфли зарарнинг келиб чиқиши содир этилган қилмишнинг қонуний давоми бўлиши лозим. Шахснинг хоҳишидан ташқари айрим сабабларга кўра вужудга келган тасодифий оқибатни шахснинг айбига киритиб бўлмайди. Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ундан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишгина бундай асосни ташкил қилади46.
Жиноятларни квалификация қилишда айбнинг мавжудлиги, унинг шакли, жиноятнинг мотиви ва мақсадининг аниқланиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланади. Коррупция жиноятлари одатда фақат қассдан содир этилади. Бу борада юридик адабиётларда ҳам деярли бир хил фикрлар учрайди.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 205-моддасида назарда тутилган қилмиш фақат тўғри қасддан содир этилади ва мансабдор шахс унинг ижтимоий хавфлилигини англайди ва оқибатлар келиб чиқишини истайди. Рўй бериши мумкин бўлган оқибатга нисбатан эса айб қасд ёки эҳтиётсизлик шаклида бўлиши мумкин. Масалан, мансабдор шахс келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатни истаб (тўғри қасд), ёки истамасада онгли равишда йўл қўяди (эгри қасд), ёхуд хом ҳаёллик билан бундай оқибатларнинг олдини оламан деб ўйлайди (ўз-ўзига ишониш), ёхуд бундай оқибатларни олдиндан кўра билиш имкониятларига эга бўлсада, лекин англамайди (жиноий бепарволик).
Ушбу жиноятларда субъект масаласи ҳам муҳимдир. Коррупция жиноятларининг субъекти жиноят қонунида белгиланган ёшга етган, ақли расо, коррупция билан боғлиқ жиноятни содир этган ҳар қандан жисмоний шахслар бўлиши мумкин. Жиноят ҳуқуқи назариясида ақли расо шахсларгина жиноий жавобгар деб топилади. Зотан, ақли расолик – айб ва жавобгарликка тортиш – зарурий шарти ҳисобланади47.
Инсоннинг маълум руҳий-физиологик хусусияти – унинг ёши билан ҳам боғлиқ бўлади. Қонунда жиноий жавобгарлик ёшининг белгиланиши, биринчи навбатда шу билан изоҳланадики, бу ҳолат шахснинг ақлий ривожланиши, унинг ўз ҳаракатлари юзасидан ҳисоб бериши ва уларни бошқариш қобидияти билан боғлиқ, шунинг учун ҳам ҳар бир муайян ҳолатда шахснинг ёшини аниқлаш жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавли қилмишни содир этган шахсни жиноят субъекти деб топиш учун зарурдир. Маълум ёшга тўлганлик шахсни жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий шартларидан биридир. Қонунда белгиланган ёшга тўлмаган шахслар жиноятнинг субъекти бўла олмайдилар. Чунки улар ўз ҳарактларининг аҳамиятини англай олмайдилар ва уларни онгли равишда бошқара олмайдилар.
Информация о работе Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар