Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Февраля 2011 в 17:45, дипломная работа

Краткое описание

Коррупция тушунчасининг мазмуни, коррупцияга қарши кураш тарихи, коррупция жиноятларининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи, Ўзбекистонда коррупция жиноятларининг сабаблари ва унинг олдини олиш масалалари ҳамда коррупцияга қарши кураш борасидаги халқаро амалиёт каби муҳим масалаларни ўрганиш натижасида коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигини ошириш ва бундай жиноятларнинг олдини олиш бўйича таклифлар беришдан иборат.

Содержание работы

I. КИРИШ...................................................................................................
II. АСОСИЙ ҚИСМ..................................................................................
1. КОРРУПЦИЯ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲОДИСА СИФАТИДА.........................................................................................................
1.1. Коррупция тушунчаси, унинг кўриниши ва шакллари....................
1.2. Коррупцияга қарши кураш тарихи.....................................................
2. КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ............................................................................................................
2.1. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига кўра коррупция жиноятларининг тавсифи..................................................................
2.2. Коррупция жиноятларини квалификация қилиш муаммолари ......
3. ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ САБАБЛАРИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ.................
3.1. Коррупцияни вужудга келтирувчи сабаб ва шарт-шароитлар...............................................................................................................
3.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида коррупцияга қарши кураш масалалари...............................................................
3.3. Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро амалиёт....................
3.4. Коррупция жиноятларининг олдини олиш.......................................
III. ХУЛОСА..............................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..............................

Содержимое работы - 1 файл

Korrupsiya.doc

— 406.50 Кб (Скачать файл)

      Юқорида кўриб чиқилган нормалар асосан кодекс Махсус қисмининг бир бобидан ўрин олганлиги учун, баён этиш ва амалда қўллашда қулайлик туғдириш учун мазкур нормаларни “Мансабдорлик билан боғлиқ бўлган коррупция жиноятлари” деб номлашни таклиф қиламиз.

      Коррупцияни вужудга келтирувчи муаммоларни шартли равишда умумий ва хусусийга ажратиш мумкин.

      Ўзбекистонгагина эмас, балки марказлашган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш даврини бошдан кечираётган аксарият мамлакатларга хос бўлган муаммолар умумий муаммолар қаторига киради. Мана, уларнинг айримлари: 1. Демократик сиёсий анъаналар ҳали чуқур илдиз отмагани; 2. Фуқаролик жамиятининг заифлиги, жамият ҳокимиятдан ажралиб қолгани; 3. Ҳокимият институтларининг самарали эмаслиги; 4. Қонунчилик лозим даражада ривожланмагани ва унинг номукаммаллиги; 5. Иқтисодий таназзул ва сиёсий беқарорлик.

      Коррупциянинг хусусий муаммолари илдизлари билан шўро даврига бориб тақаладиган муаммоларнинг давоми ҳисобланади. Уларнинг айримлари ўтиш даври шароитлари таъсирида кескинлашган: 1. Суд тизими самарадорлик даражасининг пастлиги; 2. Аҳоли ҳуқуқий онгининг ривожланмагани; 3. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва уларнинг вакиллари фақат “давлат манфаатлари” ва “жамоат мулки”ни муҳофаза қилишга одатлангани; 4. Амалдорлар қонунга эмас, балки йўриқномалар ва бошлиққа бўйсунишга одатлангани. 

      Коррупцияни белгиловчи ҳуқуқий омиллар қаторига аксарият мутахассислар айрим фаолият соҳалари ҳуқуқий жиҳатдан лозим даражада тартибга солинмаганини ва амалдаги қонун ҳужжатларида мавжуд камчиликларни киритадилар. Уларнинг орасида қуйидаги камчиликлар айниқса кўп қайд этилади:давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахсларининг хизмат ваколатлари лозим даражада тартибга солинмагани; коррупциянинг муайян кўринишлари учун жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари лозим даражада самарали эмаслиги; коррупцияга, шу жумладан сиёсий тусдаги коррупцияга қарши курашга қаратилган комплекс ҳуқуқий базанинг мавжуд эмаслиги; муайян сиёсат субъектлари – давлат ҳокимияти вакиллари ва бу лавозимларга номзодларга жиноий таъқибдан иммунитет ҳуқуқи берилганлиги, зеро жавобгарликдан ҳар қандай тарзда озод қилиш мавжуд хулқ-атвор нормалари бузилишига сабаб бўлади ва коррупция жиноятчилигига қарши курашнинг мақсади – ҳар бир жиноят учун ва ҳар қандай шахсга, унинг сиёсий мақомидан қатъи назар, жиноят қонуни қўлланилишининг муқаррарлигига зиддир.

      Коррупцияни белгиловчи ташкилий-бошқарув омиллари гуруҳи қуйидагиларни ўз ичига олади: а) вакант олий давлат лавозимларини банд этишга танловлар сони кўп эмаслиги, профессионал хизматчилар ва сиёсий белгига кўра тайинланадиган амалдорлар тизимининг мавжудлиги; б) сиёсат субъектлари устидан самарали молиявий ва ўзга назорат мавжуд эмаслиги; в) давлат хизматининг беқарорлиги; г) давлат ҳокимияти органларида тегишли лавозимни банд этиш учун сайлов ёки танлов ўтказиш жараёнида молиявий назоратни амалга оширувчи махсус мустақил хизматлар мавжуд эмаслиги; д) коррупцияга қарши курашда давлат органлари фаолиятининг самарали эмаслиги; е) давлат ҳокимияти органларининг вакиллари ва бу лавозимларга номзодларнинг фаолияти ва сиёсий муносабатлар соҳаси устидан давлат ва жамият томонидан ижтимоий назорат шакллари мавжуд эмаслиги.

      Коррупцияни белгиловчи мафкуравий ва тарбиявий омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: коррупцияга қарши қисқа муддатли кампанияларнинг ўтказилиши, зеро улар аксарият ҳолларда сиёсий мақсадларни кўзлаб ўтказилади ва бу мақсадларга эришиш усулларидан бири ҳисобланади, чунки ўз олдига қўйилган сиёсий мақсадларга (тегишли лавозимни эгаллаш ёки уни ўзида сақлаб қолиш) эришган шахслар шундан кейин кўпинча мазкур ижтимоий ҳодисага қарши курашнинг самарадорлигини ошириш хусусида берган ваъдаларини унутадилар; фуқаролик жамияти сиёсий маданиятининг шаклланмаганлиги. Бу аввало сайлов жараёнида акс этади: сайловчиларнинг бир қисми ўз овозларини оз миқдордаги пул суммалари ёки моддий қимматликлар эвазига берадилар; таълим тизимида ёш авлодни коррупцияга қарши руҳда тарбиялаш мавжуд эмаслиги ёки яхши йўлга қўйилмагани; оммавий ахборот воситалари аҳолини коррупцияга қарши руҳда тарбиялаш борасида лозим даражада иш олиб бормаётгани.

      Коррупциянинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: давлат мулкини хусусийлаштириш; бюджет маблағларини тақсимлаш; эксклюзив ҳуқуқлар бериш (имтиёзлар, шу жумладан экспорт ва импорт, солиқлар бўйича имтиёзлар бериш, лицензиялаш ва ш.к.); амалдорларнинг тижорат банклари билан ҳамкорлиги; қонунчилик органларида ғайриқонуний лоббизм; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва иқтисодий жиноятчиликнинг бирикиши.

      Қуйи даражадаги коррупция учун шарт-шароитлар: турар жой-коммунал хўжалик соҳаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, аввало ички ишлар органлари, солиқ ва бож йиғимлари, ҳарбий хизматга чақирув ва ҳ.к.

      Шундай  қилиб, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

      биринчи – коррупцияни фақат уни вужудга келтирувчи муаммолар ва шарт-шароитларни ечиш йўли билан камайтириш ва чеклаш мумкин;

      иккинчи – бу муаммоларни ечишга коррупцияга қарши барча йўналишларда қатъий кураш олиб бориш кўмаклашади.

Информация о работе Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар