Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Февраля 2011 в 17:45, дипломная работа

Краткое описание

Коррупция тушунчасининг мазмуни, коррупцияга қарши кураш тарихи, коррупция жиноятларининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи, Ўзбекистонда коррупция жиноятларининг сабаблари ва унинг олдини олиш масалалари ҳамда коррупцияга қарши кураш борасидаги халқаро амалиёт каби муҳим масалаларни ўрганиш натижасида коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигини ошириш ва бундай жиноятларнинг олдини олиш бўйича таклифлар беришдан иборат.

Содержание работы

I. КИРИШ...................................................................................................
II. АСОСИЙ ҚИСМ..................................................................................
1. КОРРУПЦИЯ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲОДИСА СИФАТИДА.........................................................................................................
1.1. Коррупция тушунчаси, унинг кўриниши ва шакллари....................
1.2. Коррупцияга қарши кураш тарихи.....................................................
2. КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ............................................................................................................
2.1. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига кўра коррупция жиноятларининг тавсифи..................................................................
2.2. Коррупция жиноятларини квалификация қилиш муаммолари ......
3. ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ САБАБЛАРИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ.................
3.1. Коррупцияни вужудга келтирувчи сабаб ва шарт-шароитлар...............................................................................................................
3.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида коррупцияга қарши кураш масалалари...............................................................
3.3. Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро амалиёт....................
3.4. Коррупция жиноятларининг олдини олиш.......................................
III. ХУЛОСА..............................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..............................

Содержимое работы - 1 файл

Korrupsiya.doc

— 406.50 Кб (Скачать файл)

      Кўп миқдор нисбий кўрсаткич сифатида порахўрлик, аниқроғи – пора олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган модда (210-модда)да ҳам, мазкур жиноятни тамагирлик йўли билан ва бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш билан бир қаторда, тавсифловчи белги тариқасида назарда тутилган. Бунда энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан кўп миқдордаги пул, қимматли қоғозлар, бошқа мулк ёки мулкий наф қиймати поранинг кўп миқдори деб эътироф этилади.

      Коррупция жиноятларидан фақат биттаси – ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-модда)да жиноий қилмишнинг оқибатларига нисбатан “жиддий зиён етказилиши” кўрсаткичи белгиланган. Аммо, бу таърифга модданинг диспозициясида ҳам, моддага берилган изоҳда ҳам ойдинлик киритилмаган. Бизнингча, зиён жиддий деб эътироф этилиши ва реал моддий зарар ҳамда турли манфаатларга зиён етказиш (конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни бузиш, ҳокимият органларининг обрўсига путур етказиш, уларнинг ишига халақит бериш ва ҳ.к.) кўринишида бўлиши мумкин.

      Юқорида айтилганлар турли коррупция жиноятларининг объектив томонини тавсифловчи белгиларнинг кўпчилиги нисбий хусусиятга эга бўлиб, бу амалиётнинг барқарорлиги ва самарадорлигини анча пасайтиради, коррупция жиноятларини талқин қилишдагина эмас, уларни амалда қўллашда ҳам зиддиятларни келтириб чиқаради, деган хулосага келиш имконини беради.

      Бошқа жиноятлар билан бўлгани сингари, қонунни қўлловчи мазкур жиноятлар тоифаси бўйича ҳам субъектив томоннинг белгиларини аниқлаши шарт. Қонунга мувофиқ, коррупция жиноятини содир этишга тўғри қасднинг мавжудлигини, шунингдек айбдор мазкур жиноятни ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб содир этганлигини исботлашнинг зарурлиги суд-тергов амалиёти учун катта қийинчилик туғдиради. Аммо, бу ва бошқа қийинчиликлар, бизнингча, коррупцияга қарши курашнинг тўғри қасд, эгри қасд ёки эҳтиётсизлик билан аралаштириб юборилган енгиллаштирилган жиноят-ҳуқуқий модели учун асос бўла олмайди.

      Коррупция жиноятлари асосан шахсан ёки воситачилар  орқали мулкий наф кўриш ва, авваламбор, мулкий хусусиятга эга имтиёзларни қўлга киритишга йўналтирилган ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб содир этилади. Яъни, барча коррупция жиноятларининг субъектив томони тўғри қасднинг, аксарият жиноятлар - ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатдорликнинг мавжудлиги билан тавсифланади. Қонун ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатдорликнинг мавжудлигини порахўрликнинг барча таркибларига нисбатан мажбурий белги деб бевосита кўрсатган бўлмаса-да, мазкур ЖК 210-212-моддалари диспозицияларининг мазмунини мантиқий талқин қилишдан келиб чиқади.

      Коррупция жиноятлари ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб содир этилиши қуйидаги моддаларнинг диспозицияларида тўғридан тўғри кўрсатилган: ЖК 209-моддаси – мансаб сохтакорлиги; ЖК 380-моддаси – ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатлари доирасидан четга чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги. Мазкур жиноят таркиблари доирасида бирон-бир қилмиш ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб содир этилган бўлмаса, бундай ҳаракатлар, ҳатто улар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса ҳам, коррупция жиноятлари деб топилиши, статистикада ҳисобга олиниши мумкин эмас.

      Мансаб  сохтакорлиги (209-модда) ва пора олиш (210-модда) жиноятларининг субъектлари коррупция  жиноятлари субъектларининг асосий, “анъанавий” гуруҳини ташкил этади. Пора бериш ҳамда пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларининг субъектлари мансабдор шахслар ҳисобланмаса-да, уларнинг ҳаракатларида коррупциянинг барча муҳим белгилари мавжудлиги туфайли, мазкур субъектларни ҳам (мансаб ваколатидан фойдаланиб содир этилувчи таснифланган воситачиликдан ташқари) коррупция жиноятларининг субъектлари жумласига киритиш лозим.

      Шундай  қилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисмлари нормаларининг аксарияти, таъбир жоиз бўлса, коррупция жиноятларига қарши курашга “хизмат кўрсатишга тайёр”. Шу билан бирга, коррупцияга оид моддалар Махсус қисмнинг алоҳида бобида бирлаштирилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мазкур ғоянинг амалга оширилиши, бизнингча, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг коррупция жиноятларини аниқлаш, уларни малакали тергов қилиш ва судларда кўриб чиқиш фаолиятининг самарадорлигини оширади, илмий кучларни коррупцияга қарши кураш муаммоларининг криминологик, жиноят-ҳуқуқий ва жиноят-процессуал ечимларини топишнинг самарали йўлларини излашга йўналтиради.

3. ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ САБАБЛАРИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ 

3.1. Коррупцияни вужудга  келтирувчи сабаб  ва шарт-шароитлар 

      Ҳар қандай жиноятчилик маълум бир сабаб  ва шарт-шароитлар таъсирида вужудга  келади. Коррупция ва уни вужудга келтирувчи муаммолар ўртасида икки томонлама алоқа мавжуд58. Бир томондан, бу муаммолар коррупцияни кучайтиради, уларни ечиш эса коррупция даражасини пасайтиришга кўмаклашиши мумкин, бошқа томондан, коррупция кенг тарқалгани ўтиш даври муаммоларини кескинлаштиради, уларни ечишга халақит беради. Бундан хулоса шуки, биринчидан, коррупцияни фақат уни вужудга келтирувчи муаммолар ва шарт-шароитларни ечиш йўли билан камайтириш ва чеклаш мумкин; иккинчидан, бу муаммоларни ечишга коррупцияга қарши барча йўналишларда қатъий ва муросасиз кураш олиб бориш кўмаклашади.

      Бизнингча криминологиянинг асосий қоидаларига  таяниб, коррупцияни вужудга келтирувчи муаммоларни шартли равишда умумий ва хусусийга ажратиш мумкин.

      Нафақат Ўзбекистонда, балки марказлашган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш даврини бошдан кечираётган аксарият мамлакатларга хос бўлган муаммолар умумий муаммолар қаторига киради. Мана, уларнинг айримлари:

      1. Демократик сиёсий анъаналар ҳали чуқур илдиз отмагани.

      2. Фуқаролик жамиятининг заифлиги, жамият ҳокимиятдан ажралиб қолгани. Демократик жамият ўз муаммоларини фақат фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ечишга қодир. Модернизация жараёнининг дастлабки босқичларига хос бўлган фуқаролар ижтимоий-иқтисодий аҳволининг ёмонлашуви жамият ҳокимиятдан узоқлашишига, ҳокимиятнинг эса ажралиб қолишига олиб келади. Ваҳоланки, жамоат ташкилотларининг саъй-ҳаракатларисиз қуйи даражадаги коррупцияни ҳам, юқори даражадаги коррупцияни ҳам енгиш мумкин эмас.

      3. Ҳокимият институтларининг самарали эмаслиги. Тоталитар режимлар жуда катта давлат аппаратини вужудга келтиради. Бу ерда аввало ижро этувчи ҳокимият назарда тутилмоқда. Бюрократик тузилмалар жуда чидамли бўлиб, ҳар қандай бўҳронларга бардош беради, бунда ислоҳотлар қанча фаол амалга оширилса, бюрократик аппарат ўзини сақлаб қолишга шунча кўп куч-ғайрат сарфлайди. Пировардида ҳаёт шитоб билан ўзгаради, бюрократик институтлар ва, бинобарин, бошқарув тизими бу ўзгаришлардан орқада қолади.  Бу ўринда Қ.Р. Абдурасулова “Қонунга мувофиқ, давлатнинг равнақи ва фаровонлигини таъминлашдек оғир юк бюракратиянинг елкасига тушиши, бюракратия фуқаронинг маънавият ва хулқ-атворига ката таъсир кўрсатиши аниқланган” деганида, мутлақо ҳақ эди59. Е.О.Алауханов, Д.Е.Турсынбаев60лар ҳам бу борада ўхшаш фикр билдиради.

      4. Қонунчилик лозим даражада ривожланмагани ва унинг номукаммаллиги. Ислоҳотлар жараёнида иқтисодиётнинг туб негизлари ва иқтисодий амалиётнинг янгиланиши уларни қонун йўли билан таъминлашга қараганда анча илдамроқ кечади. Айни шу ҳол ўтиш даврининг белгиларидан бири ҳисобланади ва коррупцияга қулай замин яратади.

      Қонунчилик лозим даражада ривожланмагани қонунлар сифатининг пастлигида, ҳуқуқ тизимининг номукаммаллигида, қонун ижодкорлиги тартиб-таомилларининг ноаниқлигида намоён бўлади.

      5. Иқтисодий таназзул ва сиёсий беқарорлик. Аҳолининг қашшоқлашуви, давлат ўз хизматчиларига муносиб маошни таъминлашга қодир эмаслиги аҳолини ҳам, давлат хизмати ходимларини ҳам қуйи даражада коррупциянинг авж олишига олиб келувчи қонунбузарликларга қўл уришига туртки беради. Бу шўро давридан қолган “сен – менга, мен – сенга” деган зарарли қоида билан қувватланади.

      Давлатдаги  сиёсий беқарорлик турли даражадаги, айниқса олий мартабали амалдорлар ўртасида эртанги кунга ишончсизлик ҳисси кучайишига сабаб бўлади. Бундай шароитларда ўзини ўзи сақлаш учун бирон-бир кафолатларга эга бўлмаган амалдорлар коррупция домига осонроқ илинади.

      Коррупциянинг хусусий муаммолари илдизлари билан шўро даврига бориб тақаладиган муаммоларнинг давоми ҳисобланади. Уларнинг айримлари ўтиш даври шароитлари таъсирида кескинлашган:

      1. Суд тизими самарадорлик даражасининг пастлиги.

      2. Аҳоли ҳуқуқий онгининг ривожланмагани.

      3. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва уларнинг вакиллари фақат “давлат манфаатлари” ва “жамоат мулки”ни муҳофаза қилишга одатлангани.

      4. Амалдорлар қонунга эмас, балки йўриқномалар ва бошлиққа бўйсунишга одатлангани.

      Жиноятчилик, шу жумладан коррупция муаммосига доир махсус криминологик адабиётлар таҳлили коррупцияни ўзининг табиий маҳсули сифатида белгиловчи сабаблар ва шарт-шароитлар (омиллар)нинг айрим гуруҳларини қайд этиш имконини беради. Ижтимоий ҳаёт мазмуни ёки соҳаларига кўра бундай омиллар қаторига ҳуқуқий, ташкилий-бошқарув, тарбиявий, мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа сабаблар ва шарт-шароитлар киради61.

      Коррупцияни белгиловчи ҳуқуқий омиллар қаторига аксарият мутахассислар айрим фаолият соҳалари ҳуқуқий жиҳатдан лозим даражада тартибга солинмаганини ва амалдаги қонун ҳужжатларида мавжуд камчиликларни киритадилар. Уларнинг орасида қуйидаги камчиликлар айниқса кўп қайд этилади:

  • давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахсларининг хизмат ваколатлари лозим даражада тартибга солинмагани;
  • коррупциянинг муайян кўринишлари учун жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари лозим даражада самарали эмаслиги;
  • коррупцияга, шу жумладан сиёсий тусдаги коррупцияга қарши курашга қаратилган комплекс ҳуқуқий базанинг мавжуд эмаслиги;
  • муайян сиёсат субъектлари – давлат ҳокимияти вакиллари ва бу лавозимларга номзодларга жиноий таъқибдан иммунитет ҳуқуқи берилганлиги, зеро жавобгарликдан ҳар қандай тарзда озод қилиш мавжуд хулқ-атвор нормалари бузилишига сабаб бўлади ва коррупция жиноятчилигига қарши курашнинг мақсади – ҳар бир жиноят учун ва ҳар қандай шахсга, унинг сиёсий мақомидан қатъи назар, жиноят қонуни қўлланилишининг муқаррарлигига зиддир.

      Коррупцияни белгиловчи ташкилий-бошқарув омиллари гуруҳи қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • вакант олий давлат лавозимларини банд этишга танловлар сони кўп эмаслиги, профессионал хизматчилар ва сиёсий белгига кўра тайинланадиган амалдорлар тизимининг мавжудлиги;
  • сиёсат субъектлари устидан самарали молиявий ва ўзга назорат мавжуд эмаслиги;
  • давлат хизматининг беқарорлиги;
  • давлат ҳокимияти органларида тегишли лавозимни банд этиш учун сайлов ёки танлов ўтказиш жараёнида молиявий назоратни амалга оширувчи махсус мустақил хизматлар мавжуд эмаслиги;
  • коррупцияга қарши курашда давлат органлари фаолиятининг самарали эмаслиги;
  • давлат ҳокимияти органларининг вакиллари ва бу лавозимларга номзодларнинг фаолияти ва сиёсий муносабатлар соҳаси устидан давлат ва жамият томонидан ижтимоий назорат шакллари мавжуд эмаслиги.

      Коррупцияни белгиловчи мафкуравий ва тарбиявий омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • коррупцияга қарши қисқа муддатли кампанияларнинг ўтказилиши, зеро улар аксарият ҳолларда сиёсий мақсадларни кўзлаб ўтказилади ва бу мақсадларга эришиш усулларидан бири ҳисобланади, чунки ўз олдига қўйилган сиёсий мақсадларга (тегишли лавозимни эгаллаш ёки уни ўзида сақлаб қолиш) эришган шахслар шундан кейин кўпинча мазкур ижтимоий ҳодисага қарши курашнинг самарадорлигини ошириш хусусида берган ваъдаларини унутадилар;
  • фуқаролик жамияти сиёсий маданиятининг шаклланмаганлиги. Бу аввало сайлов жараёнида акс этади: сайловчиларнинг бир қисми ўз овозларини оз миқдордаги пул суммалари ёки моддий қимматликлар эвазига берадилар;
  • таълим тизимида ёш авлодни коррупцияга қарши руҳда тарбиялаш мавжуд эмаслиги ёки яхши йўлга қўйилмагани;
  • оммавий ахборот воситалари аҳолини коррупцияга қарши руҳда тарбиялаш борасида лозим даражада иш олиб бормаётгани.

      Коррупциянинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: давлат мулкини хусусийлаштириш ҳамма жойда коррупциянинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилади; бюджет маблағларини тақсимлаш соҳаси – коррупционерлар учун яна бир қулай замин; эксклюзив ҳуқуқлар бериш (имтиёзлар, шу жумладан экспорт ва импорт, солиқлар бўйича имтиёзлар бериш, лицензиялаш ва ш.к.) ҳам коррупцияга кенг йўл очади; амалдорларнинг тижорат банклари билан ҳамкорлиги; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва иқтисодий жиноятчиликнинг бирикиши ва коррупцияга қарши курашга жиддий тўсқинлик қилувчи муҳитни яратиши.

Информация о работе Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар