Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини такомиллаштириш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 13 Сентября 2011 в 16:37, диссертация

Краткое описание

Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари. Кўзда тутилган муаммоларни ечишда акциядорлик жамиятларининг молиясини иқтисодий хуқуқий жиҳатдан ўрганиш, ушбу мулкчилик шаклидаги корхоналар молиявий фаолиятини умумий ҳолда ва алоҳида олинган корхона мисолида кўриб чиқишдан иборат. Диссертация иши акциядорлик жамияти корхоналарининг молиявий бошқарув тизими, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш муаммолари, капитални жалб этиш ва уни бошқариш, пировард маҳсулот сотишни кенгайтириш каби вазифаларни олдига қуяди.

Содержание работы

Кириш ………………………………………………………………… 3
I. Акциядорлик жамиятида молиялаштириш тамойилларини жорий этиш асослари ....................................................................... 7
1.1. Акциядорлик жамияти корхоналарида молиявий ресурснинг моҳияти, мақсади ва вазифалари. Корпоратив мулкчилик шаклининг хусусиятлари......................................................................

7
1.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ да пул оқимлари ҳисоботи шаклланиши…………….................................................................. 14
1.3. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖда пул оқимлари қийматини баҳолаш услуби, пул оқимларининг турли қийматлари ………… 24
II. Акциядорлик жамияти фаолиятининг молиявий таҳлили 30
2.1. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖда инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва амалга ошириш муаммолари таҳлили ……………......... 30
2.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ капитал жалб этиш имкониятлари ва акциялар бўйича дивиденд сиёсати ……….........
39
2.3. Корхонада соф айланма капитални самарали бошқариш амалиёти ……..................................................................................... 46
III. Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини маркетинг асосида такомиллаштириш
3.1 Бозор шароитида «Каттақўрғон ёғ мой» ОАЖ махсулот сотиш ҳажмини ошириш йўллари ...................................................................



52
3.2 Маркетингни жорий этиш асосида корхона фойдасини ошириш бўйича таклифлар………....................................................................... 55
Хулоса ва таклифлар ....…………………………………………… 59
Фойдаланилган адабиётлар руйхати

Содержимое работы - 1 файл

Общий-корпоратив (Диплом).doc

— 481.00 Кб (Скачать файл)

      Корхона мақсади.

      Корхона томонидан ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиш хажмини ошириш учун қуйидагилар амалга оширилиши зарур:

    1. Нарх шаклланиши сиёсатини амалга ошириш

    2. Сотиш каналларини кенгайтириш

    3. Бозорни сегментлаш ва  бозор хажмини белгилаш

    4. Реклама  сиёсатини амалга ошириш

    5. Савдо агентларини тайёрлаш.

      5-жадвал

      Амалга  оширилиши зарур бўлган тадбирлар

Умумий  стратегияни аниқлаш Ишлаб чиқарилаётган махсулот янги бўлмаганлиги учун махсулотни ташқи бозорга чиқаришга қаратилган стратгияни ишлаб чиқиш
Товар сиёсати бўйича Бозорда етакчи бўлишга харакат қилиш  ва янги турдаги сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқиш

6-жадвал

      Махсулот  таснифи

Номланиши Пахта ёғи
Умумий  характеристикаси Озиқ овқат махсулоти. Суюлтирилган ва жипс холлда ишлаб чиқарилади.
Хусусиятлари Қизғиш рангда, таркибида шакар мавжуд эмас, таъми ёқимли
Лицензия Лицензия ва сифат сертификати мавжуд
Махсулотни  сотиш Улгуржи ва чакана савдо
 
 

3.2 Маркетингни жорий этиш асосида корхона фойдасини ошириш бўйича таклифлар

Корхона фаолиятини тадқиқ қилиб аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, натижада молиявий фойдага эришиш учун қуйидаги жадвалда берилган табирлар мажмуасини таклиф қиламиз:

      7- жадвал.

Корхона фаолиятининг ички муаммо ва камчиликлари ва уларнинг ечимлари 

Фаолият тури Мухум муаммолар Нима  қилиш лозим?
Жорий махсулот ишлаб чиқариш бўйича Рақобатчилар салмоғининг кўплиги туфайли, омборларда махсулотлар қолиб кетмоқда, натижада товар айланмаси камаймоқда Махсулотни  сотиш билан шуғулланувчи мененджерга омбордаги махсулот назоратини топшириш.
Махсулот  сотиш хажмини кўпайтириш Таннархни камайтириш. Энергия  харажатларини  камайтриш мақсадида чэт эл инвесторлари билан қўшма лойиҳалар ташкил этиш. Презентациялар уюштириш.
Реклама Реклама учун кам  харажатлар қилинмокда Самарали реклама бюджетини ташкил этиш ва унга риоя қилиш.
Товарни ташқи кўриниши Эстетик кўринишига эътибор бериш. Махсулотни  ўраш учун захирларни ташкил этиш ва эстетик кўринишга эътиборни кучайтириш
Фойдаланиш  бўйича инструкция коғози Махсулотни  қўшимча хусусиятлари мавжуд эмас Махсулотни  истеъмолчи соғлиғиги жиҳатидан фойдалилигини ва зарарсизлигини таъминлаш.

8-жадвал.

Ташқи муаммо ва имкониятлар

Муаммолар Таснифи
Корхонанинг ташқи бозорда фаолияти йўқлиги Ташқи бозор  савдо воситачиларини қизиқтириш ва чегирмалар бериш орқали махсулотни сотилшини купайтириш.
Махсулотга  булган эхтиёж ўрганилмаганлиги Реклама ва мақолаларга бўлган харажатларни ошириш
 
 

9-жадвал

Маҳсулот  жиҳатлари 
Кучли Заиф 
  1. Махсулотга ички ва ташқи бозорларда талаб мавжуд
 
  1. Махсулотни  истеъмоли қилиш даврийлик хусусиятига эга эмас.
 
  1. Хом аше  базасининг мавжудлиги
 
  1. Арзон иш кучи
 
  1. Оилаларнинг кўп болалилиги
 
  1. Кичик фирмаларга қараганда ишлаб чиқариш қувватларининг мавжудлиги
 
  1. Давлат  томонидан махсулот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватланиши
  1. Юқори сифатли ва ўзига хос дизайни билан ажралиб турувчи махсулотлар билан  корхона томонидан чиқарилган махсулотлар рақобат кила олмаганлиги
 
  1. Кичик махсулот ишлаб чиқарувчи мини заводларнинг мавжудлиги.
 
 
  1. Махсулот  ишлаб чиқарувчи жихозларнинг эскириш даражаси юқори булганлиги сабабли махсулот таннархининг ошиб кетиши, сифатнинг эса тушиб кетиши

      8

     Юқорида амалга оширилган маркетинг SWOT тахлилларига асосан корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим.  
 

      10-жадвал.

Мақсадли бозорларда ўз ўрнини эгаллаш.

1 Хозирга пайтда товарлар бозорида махсулотнинг ўрни Хозирда махсулотни ташқи бозорда хеч ким тан олмайди, ички бозорда асосан Самарқанд вилоятида сотилади.
2 Келажакдаги ўрни Махсулотни  сотишда етакчи ўринни эгаллаш ва махсулот сифатини ошириш
3 Кандай  рақобатчиларга бардош бериш лозим Мини завод  ва чет эл махсулотларига
4 Маблағларга бўлган эхтиёж Махсулотни  рекламасини амалга ошириш ва махсулот сифатини ошириш учун етарли маблагларга  эхтиёж мавжуд.

      Юқоридаги маркетинг тахлили  натижасида аниқланган кучли ва заиф томонлар корхонани келажакдаги фаолиятини ва ривожланиш йўналишларини белгилаш лозимлигидан даололат беради.

 

 

      Хулоса ва таклифлар

     Корпоратив  мулк шаклидаги корхоналар мураккаб тизимли корхоналар сифатида намоён бўлади ва ушбу тизимда ҳар бири алоҳида функцияни бажаради.

     Юқорида келтирилган таҳлиллар натижаси «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖ да молиявий-хўжалик фаолият, корпоратив молияни бошқариш етарли даражада амалга оширилмаяпти деган хулосага келиш мумкин. 

     Бунда кўриниб турибдики, корхонада бошқаришни такомиллаштириш, уларнинг бозор шароитига  мослашувини тезлаштириш, ишлаб  чиқариш самарадорлигини кўтариш ҳамда акциядорларни рағбатлантириш йўналишларида кўплаб ечилмаган масалалар ҳамда  муаммолар  мавжуд. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бу муаммолар  акциядорлик жамиятлари фаолиятини  ташкил этиш, уни бошқариш ва режалаштириш билан узвий  боғлангандир.

     Акциядорлик жамиятининг бир маромда самарали ишлаши энг аввало  корхонадаги ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда уларнинг техник созлиги билан боғлиқ. Иккинчи бир шарт, корхона махсулот ишлаб чиқариши учун хом ашё, эҳтиёт қисмлари  ва шу кабилар зарур. Албатта, ускуналарни   янгисини сотиб олиш ёки ишлаб чиқаришни узлуксиз хом ашё билан  таъминлаб туриш учун катта ҳажмдаги  инвестиция маблағлари  талаб қилинади. Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида корхона учун энг асосий муаммо ҳам ана шу маблағларни етишмаслигидир.

     Бизнинг фикримизча, бу муаммолар хусусийлаштириш ва корхоналарни қайта таркиблаш билан боғлиқ. Бунинг учун корхонанинг акциялар чиқаришни иккинчи эмиссиясини ташкил этиш зарур. Биринчи эмиссия бўйича чиқарилган акцияларни сотишдан тушган пул маблағлари давлат ихтиёрига ўтган ва улар тўғридан тўғри корхона ихтиёрига келиб тушмаган. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖ биринчи акциялар чиқариш эмиссиясини 100% жойлаштиришга эришган бўлиб, корхона акцияларинниг иккинчи эмиссиясига кириши лозим ва уларни сотишдан  тушган маблағлар эса  жамиятнинг ўз ихтиёрида  қолади.

     Корхона акцияларини қимматли қоғозлар бозорида сотиш, унинг ликвидлиги билан боғлиқ. Шуни ҳисобга олганда корхонанинг иқтисодий самарали ишлашини таъминлаш хозирда энг долзарб муаммо бўлиб турибди. Буни ечиш  корхонага қўшимча маблағ келтириш имконини беради.  Шу сабабли, корхонага қўшимча маблағ олиб келиш ва шу орқали корхонани молия-хўжалик фаолиятини яхшилаш, корхонага чэт эл технологияларини ёки инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш муҳимдир.

     Корхона корпоратив молияларини бошқаришнинг муҳим муаммоларидан яна бири бу дебиторлик ва кредиторлик қарзларини узиш ҳисобланади.  Кўп ҳолларда дебиторлик қарзлари  корхона маҳсулотлари  тўғри келган истъмолчиларга  сотиб юборилиши ҳисобига  ва айрим ҳолларда   давлат бошқарув органлари маҳсулотни сотишга ва уни нархини белгилашга аралашуви натижасида юзага келади.  Корхона махсулоти сифати нисбатан паст бўлганлиги, бозорда улар махсулотларининг истеъмолчилари ким эканлиги  тўла маълум эмаслиги, маҳсулот  ишлаб чиқарувчини тўғри  келган биринчи истеъмолчига сотиб юборишга мажбур этади. Чунки корхона маҳсулоти бозорда рақобатбардош эмас. Натижада  корхона қисман аввалдан олинган пул билан қаноатланиб, узоқ муддат ўз маблағини ундириб олмай қолаяпти. Бундай ҳол, ўз навбатида кредиторлик қарзларининг кўпайишига олиб келади. Шунинг учун корхона маҳсулотини ишлаб чиқариш ва уни сотиш режасини (бизнес-режа) ишлаб чиқишда, маҳсулотни ким учун, қайси бозор сегменти учун ишлаб чиқарилаётганлигини тўғри асослаш керак. Бу эса ўз навбатида корхонада кенг кўламда маркетинг тадқиқотларини ўтказишни тақазо этади.

     Корхона ишлаб чиқараётган махсулотига  бозорда тўлов қобилиятига эга  бўлган истеъмолчи топа олмайдига бўлса, ўша маҳсулот турини ишлаб чиқармаслиги керак, акс ҳолда корхона молиявий инқирозга учрайди.

   Корхона томонидан юқорида  белгилаб ўтилган  муаммоларни бартараф этиш ва  ишлаб  чикарилган махсулотларни сотиш  хажмини ошириш учун қуйидагиларни  амалга ошириш  мақсадга мувофиқ  бўлади:

    1. Нарх шаклланиши сиёсатини амалга ошириш

    2. Сотиш каналларини кенгайтириш

    3. Бозорни сегментлаш ва  бозор хажмини белгилаш

    4. Реклама  сиёсатини амалга ошириш

    5. Савдо агентларини тайёрлаш.

      «Катта  қўрғон ёғ мой» ОАЖ томонидан ишлаб  чиқарилган махсулотга бўлган эҳтиёжни қуйидаги тартибда аниклаш  маркетинг фаолиятини тўғри йўлга солиш имкониятини беради:

  • истеъмолчилар томонидан сўров варақларини  тўлдириш.
  • савдо шаҳобчалари ва магазинларда сўровларни уюштириб, харидорлар қандай  махсулотни қандай сифати учун истеъмол қилинишини аниқлаш лозим.
  • ҳаридорлардан сўров  ўтказиш орқали махсулотнинг қайси мезони сотиб олишда хал қилувчи ролни эгаллашини аниқлаш.

   Юқорида кўриб ўтилганидек  корхона даромадини камайишига  таъсир этувчи асосий омиллар  сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

     -таннархнинг  юқори бўлганлиги сабабли, махсулотни рақобатбардош эмаслиги. Шу билан бирга таннархни камайишига энергия харажатларни камайтириш орқали эришиш мумкин.

     - махсулотнинг қадоқ идишлари  мавжуд эмаслиги, ва замонавий   дизайн талабларига жавоб бермаслиги;

     - махаллий ва чэт эл фирмаларидан иборат бўлган рақобатчиларнинг мавжудлиги;

     - бозорнинг маълум бир қисмини  эгаллашга имкон берувчи махсулотнинг  ўзига хос хусусиятлари мавжуд  эмаслиги;

     Корхонани бошқаришда яна бир муҳим муаммо бу меҳнат жамоасининг самарали ишлашини таъминловчи механизмни такомиллаштиришдан иборат бўлиб, ушбу йўналишда қуйидаги таклифларни бериш мумкин.

     Меҳнат  жамоаси хисобланган акциядорларда  мавжуд акцияларни имтиёзли акцияларга конвертация қилиш орқали, моддий равишда меҳнат жамоасини қўллаш имкониятини беради. Бунда имтиёзли акциялар эгалари бўлган меҳнат жамоаси аъзоларига корохона томонидан даромад кўрилган ёки курилмаганлигидан қатъий назар белгиланган тартибда дивидендлар олиш имкониятини беради.     

     Нақд  пул маблағлари тушуми истиқболини  белгилашда фирма раҳбарияти томонидан махсулотларни сотиш истиқболи белгиланиб, икки вариантдан бирини танлаш имконияти юзага келади. Бунда, махсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш ёки махсулотни ишлаб чиқариш ҳажмини бир маромда ушлаб туриш кўзда тутилиши лозим.

Информация о работе Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини такомиллаштириш