Автор работы: Пользователь скрыл имя, 13 Сентября 2011 в 16:37, диссертация
Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари. Кўзда тутилган муаммоларни ечишда акциядорлик жамиятларининг молиясини иқтисодий хуқуқий жиҳатдан ўрганиш, ушбу мулкчилик шаклидаги корхоналар молиявий фаолиятини умумий ҳолда ва алоҳида олинган корхона мисолида кўриб чиқишдан иборат. Диссертация иши акциядорлик жамияти корхоналарининг молиявий бошқарув тизими, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш муаммолари, капитални жалб этиш ва уни бошқариш, пировард маҳсулот сотишни кенгайтириш каби вазифаларни олдига қуяди.
Кириш ………………………………………………………………… 3
I. Акциядорлик жамиятида молиялаштириш тамойилларини жорий этиш асослари ....................................................................... 7
1.1. Акциядорлик жамияти корхоналарида молиявий ресурснинг моҳияти, мақсади ва вазифалари. Корпоратив мулкчилик шаклининг хусусиятлари......................................................................
7
1.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ да пул оқимлари ҳисоботи шаклланиши…………….................................................................. 14
1.3. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖда пул оқимлари қийматини баҳолаш услуби, пул оқимларининг турли қийматлари ………… 24
II. Акциядорлик жамияти фаолиятининг молиявий таҳлили 30
2.1. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖда инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва амалга ошириш муаммолари таҳлили ……………......... 30
2.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ капитал жалб этиш имкониятлари ва акциялар бўйича дивиденд сиёсати ……….........
39
2.3. Корхонада соф айланма капитални самарали бошқариш амалиёти ……..................................................................................... 46
III. Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини маркетинг асосида такомиллаштириш
3.1 Бозор шароитида «Каттақўрғон ёғ мой» ОАЖ махсулот сотиш ҳажмини ошириш йўллари ...................................................................
52
3.2 Маркетингни жорий этиш асосида корхона фойдасини ошириш бўйича таклифлар………....................................................................... 55
Хулоса ва таклифлар ....…………………………………………… 59
Фойдаланилган адабиётлар руйхати
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот - бу икки давр ичида пул маблағлари ҳаракатидаги ўзгаришларни ўрганувчи усул ҳисобланиб, ушбу даврлар ҳисобот йилининг боши ва якунидан иборат бўлади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ҳар ҳил даврдаги корхона молиявий ҳолатидаги умумий ўзгаришларни эмас, балки соф ўзгаришларни акс эттиради. Агарда умумий ўзгаришлар икки давр оралиғидаги жами ўзгаришлар бўлса, соф ўзгаришлар умумий ўзгаришлар натижаси юзага келади. Ушбу соф ўзгаришларни ўрганишда буҳгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни таҳлил қилишнинг ўзи кифоя ҳисобланади.
Пул маблағларини таҳлил мақсадига кўра бир неча усулларда аниқлаш мумкин. Пул маблағлари асосан нақд кўринишда бўлиб, бироқ аналитиклар пул маблағларини айланма капитал сифатида тасниф этадилар.
Умуман олганда пул оқимлари тўғрисидаги хисоботни тайёрлаш бир неча босқичдан иборат бўлади.
Биринчи босқичда олинган давр мобайнида якуний балансдаги ўзгаришлар классификацияланади.
Иккинчи босқичда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан олинган кўрсаткичлар, пул маблағлари ҳажмини ошишига ва камайишига олиб келган кўрсакичларга бўлинади.
Учинчи босқичда юқоридаги босқич якунлари бўйича олинган маълумотлар пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда бирлаштирилади.
Пул маблағлари ҳажмини ошириш манбаи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Пул маблағларининг ишлатилиши қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Активнинг хар қандай статьяларидаги соф ўсишлар.
2. Асосий воситаларнинг умумий ўсиши.
3. Ҳар қандай мажбуриятларнинг камайиши.
4. Акцияларни сотилиши.
5. Нақд ҳолда тўланган дивидендлар.
Икки ёқлама ҳисобни олдини олиш мақсадида асосий воситаларнинг умумий ўсишини ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тартибида амалга оширилиши лозим:
Асосий воситаларнинг умумий ўсиши = NFA 1 + DRP 1 - NFA 0
Бунда,
NFA 1 – ҳисобот даври оҳирига соф асосий воситалар.
NFA 0 - ҳисобот даври бошига соф асосий воситалар
DRP 1 – ушбу даврдаги амортизация ҳажми
Агарда, «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖнинг 2005 йил 1 январ ҳолатига буҳгалтерия баланси маълумотларидан фойдаланадиган бўлсак, асосий воситаларнинг умумий ўсишини хисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Асосий воситаларнинг умумий ўсиши = 2 576 674 000 + 1 106 991 000 – 3199 871 000= 483 794 000 сўм.78
Демак,
жамиятнинг асосий воситалари 2005 йил 1
январ ҳолатига нисбатан 483 794,0 сўмга ошган
бўлиб, бу ўсишга асосий воситаларни қайта
бахолаш орқали ёки қўшимча асосий воситалар
харид қилинганлиги орқали эришилган
бўлиши мумкин.
2- расм. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖнинг 2003-2005 йиллардаги молиявий-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари
Юқоридаги «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти акс эттирилган диаграммага қараб қуйидаги хулосаларни келтириш мумкин:
1.
Корхонанинг тайёр маҳсулот
а) корхонада бозорга мос маркетинг режаси ишлаб чиқилмаганлиги, реклама сиёсати тўғри йўлга қўйилмаганлиги;
б) ишлаб чиқарилган махсулот сифати, дизайни паст даражада бўлганлиги туфайли, рақобатбардошлик кўрсаткичи қуйи даражада яъни, бошқа қўшма ва кичик корхонлар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар билан рақобат қила олмаётганлиги;
2. Корхона соф фойда ҳажми 2004 йилга нисбатан 2005 йилда 4 баробар камайиб кетган ва 20 млн сўмни ташкил этган. Бу ҳолатга юқорида кўриб ўтилган тайёр махсулот қолдиғининг кўпайиб кетиш орқали ва маҳсулот сотилмаганлиги оқибатида юзага келган.
3. Дебитор қарздорликлар ошиб борган, яъни 2003 йилга нисбатан 2004 йилда 49%, 2004 йилга нисбатан 2005 йилда 38 % ошган. Бунга сабаб, дебиторлик қарздорликари таркибида қайтарилмайдиган қарзларнинг мавжудлиги ҳисобланади.
4. Кредиторлик қарздорликлари ҳажмининг ошиб кетишига – ишлаб чиқарилган маҳсулот рақобат муҳитига бардош бера олмаётганлиги оқибатида сотилмаётганлиги ва бу махсулотни ишлаб чикариш билан боғлиқ бўлган харажатлар ўз вақтида қопланмаётганлиги ҳисобланади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботларнинг таҳлили корхона директори ва бошқа корпоратив бошқарув иштирокчилари учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, таҳлил натижасида пул маблағларини баланслашмаган тарзда ишлатилиш ҳолатларини аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш имкониятини беради.
Пул
оқимлари тўғрисидаги ҳисобот
Умуман
олганда, пул маблағларида ўзгаришлар
алоҳида кўрсаткич бўлиб, ушбу кўрсаткичлар,
яъни пул бюджети асосида
Пул оқимлари баҳолаш ва пул оқимлари ҳисоботини шакллантириш жараёнида корхонанинг даромад ва харажатларини тахлил қилиш ва бошқариш алоҳида аҳамият касб этиб, банд бошида таъкидлаб ўтилган пул оқимлари таснифида уларнинг харакати, яъни ишлатилиши ва ишлатилиши манбаларига тўхатилб ўтилган эди.
Юқоридаги фикрдан келиб чиқган холда корхона даромад ва ҳаражатларини тахлил қилиш ва бошқариш алоҳида аҳамият касб этиб, корхонанинг даромадлар манбаъларини белгилаш учун даромадининг келиб чикиши ва шакли билан танишиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Улар қуйидагилар,
- асосий фаолият туридан даромад
- операцион даромад
- махсулотни сотишдан даромад
Асосий фаолият туридан даромад – бу корхонанинг асосий фаолияти натижасида ишлаб чикилган махсулот ва товарларни сотишдан келиб тушган пул маблаглари хисобланади. Ушбу даромад турида дебиторлик карздорлиги алохида ахамият касб этиб, ушбу дебиторлик маблаглари куйидаги тартибда туланиши мумкин. Бизнинг ҳолатда, яъни «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖнинг асосий фаолияти ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлиб, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, озиқ овқат ёғи, хўжалик совуни ва шулҳадан иборат.
Операцион даромад – бу корхона асосий фаолиятидан ташқари корхонанинг бошқа активларидан фойдаланган ҳолда келиб тушган пул тушумлари хисобланади.
Махсулотларни
сотишдан ташқари келиб тушган даромадларга
корхона активлардан
Корхона ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида бир қатор материал, меҳнат кучи ва пул маблағлари билан боғлиқ ҳаражатларни амалга оширади.
Ҳаражатлар
деб, корхонанинг иқтисодий
Ҳаражатларни шарти, ҳусусияти ва мақсадидан келиб чиқган ҳолда қуйидагича туркумлаш мумкин:
-
асосий фаолият бўйича
- жорий ҳаражатлар;
-
маҳсулот сотишдан ташқари
- бошқа ҳаражатлар.
Юқоридагиларга асосан, пул оқимларини юзага келиши ва корхонанинг жорий кундаги аҳволини етарли даражада ўрганиш учун пул маблағларини ишлатилшиши самарадорлиги оширишга қаратилган ишларни амалга оширилиши лозим.
Пул маблағларини сақлаб туришнинг ўзига хос уч сабаби мавжуд булиб, улар транзакцион, огоҳлантирувчи ва спекулятив сабаблар хисобланади.
Транзакцион сабаб - ҳом - ашёни сотиб олиш, иш хақи, солиқлар ва дивидендларни тўлаш билан боғлиқ мжбуриятларни тўлаш бўйича пул маблағларига бўлган эҳтиёж.
Огоҳлантирувчи сабаб - кутилмаган вазиятлар юзага келган ҳолларда вужудга келган мажбуриятларни қоплаш.
Спекулятив сабаб – даромад олиш учун қимматли қоғозларга инвестиция қилиш мақсадида пул маблағларини сақлаш.
Бу
«ҳаракатсиз» бўлган пул маблағларини
бошқариш, яъни фоизлар орқали уларни
кўпайтириш ҳисобланади.
1.3. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖда пул оқимлари қийматини баҳолаш услуби, пул оқимларининг турли қийматлари
Пул маблағлари бюджети - «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖ корхонаси томонидан келажакда тушум бўлиши ва ҳаражат қилиниши мумкин бўлган пул маблағлари асосида ишлаб чиқилиб, ушбу кўрсаткич келгусида тушум бўлиши лозим бўлган пул маблағлари ва ҳисобот давридаги тўловларни аниқлаш имкониятини беради.
«Молия
ресурсларининг бозор орқали ўтадиган
қисми молия бозорининг объектини ташкил
этади. Бундаги муносабатлар мулкдорлар
билан пулга эхтиёжмандлар ўртасида юз
беради. Пул бозорга чиқарилган экан, у
истемолчининг талабини қондириш учун
ишлатилади. Лекин шу Билан бирга пулдан
фойда кўриш мақсади, пулни кўпайтириб
ундан қўшимча пул топиш молия ишлатиладиган
пул яъни сотиш ва сотиб олиш жараёнларни
молия бозорининг икки томонини кўрсата,
яъни бир томонда истеъмолни қондирувчи
пул бозори бўлса, иккинчи томонда капитал
бозори бўлади. Бу вазифалар бир неча бозор
шаклларни тақозо этади. 3-расмда келтирилган
шаклларнинг умумийлиги бозорда пул харажати,
пул ва пулга тенглаштирилган қадриятларнинг
бозор муносабатлари асосида иқтисодиётдаги
харакатидир.
3-расм. Молия бозори ва унинг таркиби9
Корхоналарнинг қўшимча капиталга бўлган эхтиёжлари акцияларнинг эркин муамалада бўлиши, уни бозорда чегаркланишсиз сотиб олиш туфайли ва сотилишидан тушган пул капитали оркали қондирилади. Бошқа тур қимматбахо қогозларнинг бозори қўшимча капитал жалб этиш муаммосини хал қилишда жуда кўп келади. Чунки ахолии қўлидаги ортиқча пул маблаги акции, облигация сотиб олиш орқали хўжалик фаолиятига жалб этилади. Бу ахолига хам наф келтиради. Чунки ахолии ўз жамгармалари Билан ишлаб чиқаришни кенгайтиришда, хўжалик фаолиятини жонлантиришда қатнашиш Билан даромад олади.»10
Пул маблағлари бюджети амалда ҳар қандай даврга тузулиши мумкин бўлиб, қиска муддатли прогнозлар нақд пул оқимларининг даврий тебранишини ҳисобга олган ҳолда 1 ой муддатга тузулиши мумкин. Пул оқимларининг тушуми ўзгарувчан булса, пул маблағлари бюджети қисқа бўлган муддатга ишлаб чиқилиши, агарда пул оқимлари тушуми барқарор бўлса узоқроқ муддатга ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.
Пул маблағлари бюджетини ишлаб чиқиш ва баҳолашнинг асосий меъзони маҳсулот сотилишининг истиқбол кўрсаткичлари ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичлар алоҳида ёки бир пайтнинг ўзида ички ва ташқи ахборотларнинг таҳлили натижасида аниқланади. Биринчи ҳолатда савдо агенти томонидан келгуси даврга сотиладиган махсулотлар хажмини баҳолаш тавсия этилади. Тижорат директори баҳолаш натижаларини тартибга солиб, маҳсулот турларга асосан бирлаштиради. Шундан сўнг маҳсулот турларига асосан сотилиш истиқбол кўрсаткичлари фирманинг умумий сотиш ҳажмига кўшилади. Ушбу усул, яъни ички ахборотлар таҳлилида асосий камчилиги бунда тармоқдаги ўзгаришлар ва умуман бутун иқтисодиётда ўзгаришлар ҳисобга олинмаслиги ҳисобланади.
Информация о работе Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини такомиллаштириш