Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини такомиллаштириш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 13 Сентября 2011 в 16:37, диссертация

Краткое описание

Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари. Кўзда тутилган муаммоларни ечишда акциядорлик жамиятларининг молиясини иқтисодий хуқуқий жиҳатдан ўрганиш, ушбу мулкчилик шаклидаги корхоналар молиявий фаолиятини умумий ҳолда ва алоҳида олинган корхона мисолида кўриб чиқишдан иборат. Диссертация иши акциядорлик жамияти корхоналарининг молиявий бошқарув тизими, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш муаммолари, капитални жалб этиш ва уни бошқариш, пировард маҳсулот сотишни кенгайтириш каби вазифаларни олдига қуяди.

Содержание работы

Кириш ………………………………………………………………… 3
I. Акциядорлик жамиятида молиялаштириш тамойилларини жорий этиш асослари ....................................................................... 7
1.1. Акциядорлик жамияти корхоналарида молиявий ресурснинг моҳияти, мақсади ва вазифалари. Корпоратив мулкчилик шаклининг хусусиятлари......................................................................

7
1.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ да пул оқимлари ҳисоботи шаклланиши…………….................................................................. 14
1.3. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖда пул оқимлари қийматини баҳолаш услуби, пул оқимларининг турли қийматлари ………… 24
II. Акциядорлик жамияти фаолиятининг молиявий таҳлили 30
2.1. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖда инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва амалга ошириш муаммолари таҳлили ……………......... 30
2.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ капитал жалб этиш имкониятлари ва акциялар бўйича дивиденд сиёсати ……….........
39
2.3. Корхонада соф айланма капитални самарали бошқариш амалиёти ……..................................................................................... 46
III. Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини маркетинг асосида такомиллаштириш
3.1 Бозор шароитида «Каттақўрғон ёғ мой» ОАЖ махсулот сотиш ҳажмини ошириш йўллари ...................................................................



52
3.2 Маркетингни жорий этиш асосида корхона фойдасини ошириш бўйича таклифлар………....................................................................... 55
Хулоса ва таклифлар ....…………………………………………… 59
Фойдаланилган адабиётлар руйхати

Содержимое работы - 1 файл

Общий-корпоратив (Диплом).doc

— 481.00 Кб (Скачать файл)

      Айланма маблағлар, жумладан кредиторлик қарздорликлари даражасини аниқлаш ва ликвидлилигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилиш алоҳида аҳамият касб этиб, ушбу қарорларни қабул қилишда даромадлилиги ва хатар даражасини тўғридан тўғри ўз таъсирини ўтказиб келади.  

      Активларни  ликвидлилигига таъсир кўрсатувчи омилларга куйидагилар мисол бўлиши мумкин:

      - пул маблагларини бошқариш;

      - кимматли когозларни бошқариш;

      - кредит сиёсати ва уни амалга  ошириш тартиби;

      - товар материал заҳиралари бошқариш;

      - асосий воситаларни назорат қилиш ва бошқариш

      Агарда  корхона активларида ликвид активларнинг хажми қанчали кам бўлса, у холда корхонанинг амалга оширилган қўйилмаларидан даромадлилигиги юқори  бўлади.

      Шуни  таъкидлаб ўтиш жоизки,  молиялаштириш учун қисқа муддатли молиялаштиришни амалга ошириш  бўйича ҳаражатлар узок муддатли молиялаштиришни амалга оширишга қарагада камроқ хисобланади ва шундан келиб чиқган холда корхона активларида қисқа муддатли мажбуриятлар ҳажми қанча юқори бўлса, корхонанинг даромалилиги даржаси шунчалик юқори ҳисобланади.

      Амалиётга назар ташлайдиган бўлсак, корхона активларида айланма маблағларнинг саомоғи кредиторлик қарздорликларидан кам бўлиб, бу холатда активлардан фойдаланиш  самарси паст эканлигидан далолат беради.

      Бизнинг ҳолатда хатар – бу корхонанинг тўловга қобилятсизлиги ҳисобланиб, амалиётда корхона активлари ҳажми кредиторлик қарздорликлари камайиб кетганда юзага келади.

      «Корхоналар ўз фаолиятини амалга оширишда хеджирлар (сугурталаш) сиёсатини амалга ошириб, бунда ҳар бир категориядаги актив аниқ бир мажбуриятни қоплаш имкониятига эга бўлиши лозим. Яъни, қиска муддатли эхтиёжлар қиска муддатли қарзлар эвазига, узоқ муддат, мисол учун, асосий воситалар, узоқ муддатли қарзлар эвазига, кредитлар ёки қимматли қоғозлар чиқарилиши эвазига молиялаштирилиши лозим.»20

      Аграда  қисқа муддатли эҳтиёжлар, узоқ муддатли кредитлар ҳисобидан молиялаштирилса, у ҳолда уларнинг тўлов муддати келган вақтда ушбу кредитлар эҳтиёж бўлмайди ва кутилмаган харажатларни юзага келтиради.

      Айланма капиталнинг белгиланган даражасини аниқлаш учун молия директори даромадлилиги ва хатар ўртасидаги тафовутни  аниқлаши  лозим.

      Корхона айланма капитали тўғридан тўғри ишлаб чиқариш ва махсулотни сотиш жараёнида иштирок этиб, айланма капитални бошқариш концепсиясининг асосий мақсади корхонанинг тўловга лаёқатлигини  таъминлаш мақсадида минимал ҳажмда пул маблағлари сақлаб туриш ҳисобланади. Айланма капитални бошқариш қуйидагиларни ўз ичига олади:

      1. Ҳар бир ҳисобот даврига айланма  капиталнинг ҳисобини юритиш.

      2. Корхона фаолиятида айланма капитал  билан боғлиқ салбий муаммолар  ва юзага келган сабабларни  аниқлаш ва таҳлил қилиш.

      3. Корхонанинг иқтисодий хизмати  амалиётига айланма капитални  самарали бошқаишни замонавий  усулларини жорий қилиш ва  иишлаб чиқариш.

      4. Корхонанниг ишлаб чиқариш ва  тижорат жараёнида  айланма  капитал таркибидаги ўзгаришлар  истиқболини белгилаш.

      5. Келажакда айланма капитал таркибидаги   ўзгаришлар истиқболини белгилаш.

      Айланма капиталнинг  тўлиқ айланиш    цикли деганда ишлаб чиқариш  жараёнида маҳсулот сотилгунга қадар бўлган даврини ўз ичига олган  вақт оралиғи хисобланиб, айланма капиталнинг ҳаракати қуйидаги формула асосида ҳисобланади:21 

           Д                 МПЗ               НЗП               ГП               Д1 

     Бунда,

     Д – айланма капиталнинг бирламчи хажми

     МПЗ – ишлаб чиқариш ва материал захиралари

     НЗП – тугланмаган ишлаб чиқариш  заҳиралари

     ГП  – ортилган ва омбордаги тайёр  махсулот

     Д 1- махсулот сотишдан тушган тушум 

      Айланма капиталнинг ҳолатини таҳлил қилиш  ва унинг айланишини аниқлаш қуйидагиларга имконият яратади:

      а) корхона жорий фаолиятида пул  маблағларини самарали бошқарилилини  бахолаш;

      б) айланма капитал баланси ликвидлилигини ва қисқа муддатили қарзларни  қоплаш олиш имкониятини аниқлаш;

      в) айланма капиталнинг алоҳида элементларини аниқлаш мақсадида соф айланма капитал қандай йўналишда ишлатилаётганлигини аниқлаш;

      Айланма капитални ҳажмини минимал ва етарли даражада ушлаб туриш тавсия этилиб, ушбу критерий айланма капитал  салмоғида ликвидлилиги паст бўлган элементларни камайтириш орқали, капитални айланишига таъсир кўрсатади.

      Корхонанинг соф айланма капитали ёки ўз айланма  маблағлари умумий айланма активлардан  қисқа муддатли мажбуриятларнинг чегирувидан  келиб чиқиб, соф айланма капиталнинг  мавжудлиги корхонанинг молиявий барқарорлигини таъсир кўрсатади.

      Корхона фаолиятини белгиланган тартибда амалга ошииш учун айланма капитал ишлаб  чиқариш цикдининг хар бир  босқичида ва хар ҳил шаклида  бўлиши мақсадга мувофиқдир. Айланма  капиталнинг ҳар қандай элементининг мавжуд бўлмаганлиги ишлаб чиқаришни тўҳтатишга  олиб келиши мумкин.

      Айланма капитални бошқаришда нақд пул тушумининг ўрни алоҳида аҳамият касб этиб, нақд пул тушумини бошқаришнинг асосий мақсади:

      1) Нақд пул тушумининг тезлигини  ошириш

      2) Нақд пул тўловларини амалга ошириш даврини камайтириш

      3) Ишлаб чиқаришга киритилган нақд  пуллардан қайтадиган натижани  максималлаштиришдан иборатдир.

      Соф айланма капитални бошқаришнинг турли  хил усулларини қўллашда қуйидагиларга  эътибор бериш лозим:

     - агарда айланма капитални режалаштириш ва назорат қилишнниг амалий чоралари бўлмаса, уларнинг ҳажми ошиб боради. Бунда биринчи навбатда ишлаб чиқариш, материал захиралари ва дебиторлик қарздорликлари ҳажми ошиб кетади.

          - корхона айланма капитал ҳажмининг  ошиб кетиши корхона учун қўшимча йўқотишларни олиб келади (хом ашё материалларини таъбий йўқотиш, сифати ўзгарган ва туриб қолган махсулотларни йиғилиши);

      - айланма капитал салбий ўсиш  оқибатида қарз капитали кўринишидаги  молиялаштириш учун маблағларга  эҳтиёж бўлади. Бунда аниқки ушбу қарз маблағлари тўлов ва фоиз ҳисобига жалб этилиб, якуний молиявий натижаларига таъсир  кўрсатади.

      - айланма капитал ҳажмининг камайиб  кетиши эса ўз навбатида ишлаб  чиқариш жараёнини тўхтаб қолишига  олиб келади.

      Корпоратив  бошқарув самарадорлигини ошириш йўлларини биз «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда, шунингдек, Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 5 июлдаги «Давлат мулкини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 257-қарорида хамда Республика Президентининг 2003 йил 24 январдаги «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва ахамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўгрисида»ги Фармонларида кузатишимиз мумкин.  Хулоса қилиш мумкинки, бозор ислоҳотлари тобора чуқурлашаётган республика иқтисодиётида корхоналар фаолитяини бошқаришда эркин бозор механизмлари ҳаракатини таъминлайдиган хуқуқий базанинг шаклланаётганлиги, бу эса ўз навбатида иқтисодиётнинг барча соҳаларида фаолият юритаётган корпоратив корхоналар молиясида соф айланма капитални бошқаришни такомиллаштириш ва жаҳон амалиётида қўлланилаётган услубларни ишлатиш имкониятини беради.

 

III. Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини маркетинг асосида такомиллаштириш 

      3.1 Бозор шароитида «Каттақўрғон ёғ мой» ОАЖ махсулот сотиш ҳажмини ошириш йўллари

     «Каттақўргон ёғ мой» ОАЖ маҳсулот сотиш ҳажмини оширишда бозор концепциялари, яъни маркетинг нуқтаи назаридан корхона имкониятларини аниқлаб олишимиз керак бўлади. «Каттақўрғон ёғ мой» ОАЖ нинг маркетинг фаолиятини ўрганиш давомида қуйидаги савол юзага келди. Корхона томонидан ишлаб чиқарилган махсулотга бўлган талаб ва унинг сотилиши маълум бир давр ичида ўзгармайдими? бозор сиғими доимий миқдордами? Корхона товарларига харидорларнинг муносабати? Корхонанинг омма билан ишлаши қай тарзда?

      Ушбу  саволга доимий равишда маркетинг  тадқиқотларини амалга ошириш орқали жавоб бериш мумкин.

      А) Маркетинг фаолиятида давлатнинг роли алоҳида ахамият касб этиб, давлат корхонанинг бозор қатнашчилари фаолиятини тартибга солиб туради. Жумладан, товарларни сотилиши ва савдо қоидаларини белгилаб беради.

      Б) ички омиллар корхона фаолиятига салбий таъсир этиб, шу муносабат билан  хар бир махсулот турига алохида  маркетинг режаси ишлаб чиқиш ва шундан келиб чиққан ҳолда, корхонада ягона маркетинг режасини яратиш лозим. Маркетинг режасини яратилиши қуйидаги имкониятларни беради:

    - биринчидан, келажакда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан кўра билиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш;

    - иккинчидан, мавжуд ресурслардан кенг фойдаланиш йўналишларини аниқлаб беради.

    В) корхона маркетинг соҳасидаги глобал иқтисодий хатар доираси.

3-жадвал

«Каттақўрғон ёғ мой» ОАЖ маркетинг лойиҳаси

А. Тармоқ
1. Энг кам Пахта ёгини сотиш
2. Навбатдаги босқич Хўжалик совунини сотиш
3. Энг кенг Улгуржи савдо
   
Б. Махсулот қуйидаги эхтиёжларни қондиради
1.  Озик овқат
2.  Хужалик
 
В. Ижобий тарафлари
1. Куп йиллик тажрибадан фойдаланиш
2. Кундалик истеъмол
3. Уй хужаликдари томонидан доимий талабнинг мавжудлиги
4. Махсулот ишлаб чиқаришдан қолган чиқитдан фойдаланиш имконияти
5. Таъм ва дизайнерлик имкониятлари
6. Уч шаклдаги махсулот (қуйуқ, жипслаштирилган, совун кўринишида) – турли шароитларда фойдаланиш имкониятини беради
 
Г. Мақсад
Истеъмолчилар эхтиёжини озиқ овқат ва хўжалик моллари билан қондириш
 
 

4-жадвал

      Яқин даврга маркетинг мақсади

Махсулотга  оид Рақобатбардошликни кучайтириш, сифатни ошириш
Боҳога оид Таннархни камайтириш
Махсулотни  сотишга оид Истъмол бозорини тўлдириш ва етакчи бўлиш
Истеъмолчиларга оид Аниқ бозорни танлаш
Коммуникацияга  оид Реклама, мақола ва савдо уйлари
Махсулот  ишлаб чиқариш хажмига оид Йилига 2000 тонна

Информация о работе Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини такомиллаштириш