Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини такомиллаштириш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 13 Сентября 2011 в 16:37, диссертация

Краткое описание

Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари. Кўзда тутилган муаммоларни ечишда акциядорлик жамиятларининг молиясини иқтисодий хуқуқий жиҳатдан ўрганиш, ушбу мулкчилик шаклидаги корхоналар молиявий фаолиятини умумий ҳолда ва алоҳида олинган корхона мисолида кўриб чиқишдан иборат. Диссертация иши акциядорлик жамияти корхоналарининг молиявий бошқарув тизими, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш муаммолари, капитални жалб этиш ва уни бошқариш, пировард маҳсулот сотишни кенгайтириш каби вазифаларни олдига қуяди.

Содержание работы

Кириш ………………………………………………………………… 3
I. Акциядорлик жамиятида молиялаштириш тамойилларини жорий этиш асослари ....................................................................... 7
1.1. Акциядорлик жамияти корхоналарида молиявий ресурснинг моҳияти, мақсади ва вазифалари. Корпоратив мулкчилик шаклининг хусусиятлари......................................................................

7
1.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ да пул оқимлари ҳисоботи шаклланиши…………….................................................................. 14
1.3. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖда пул оқимлари қийматини баҳолаш услуби, пул оқимларининг турли қийматлари ………… 24
II. Акциядорлик жамияти фаолиятининг молиявий таҳлили 30
2.1. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖда инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва амалга ошириш муаммолари таҳлили ……………......... 30
2.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ капитал жалб этиш имкониятлари ва акциялар бўйича дивиденд сиёсати ……….........
39
2.3. Корхонада соф айланма капитални самарали бошқариш амалиёти ……..................................................................................... 46
III. Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини маркетинг асосида такомиллаштириш
3.1 Бозор шароитида «Каттақўрғон ёғ мой» ОАЖ махсулот сотиш ҳажмини ошириш йўллари ...................................................................



52
3.2 Маркетингни жорий этиш асосида корхона фойдасини ошириш бўйича таклифлар………....................................................................... 55
Хулоса ва таклифлар ....…………………………………………… 59
Фойдаланилган адабиётлар руйхати

Содержимое работы - 1 файл

Общий-корпоратив (Диплом).doc

— 481.00 Кб (Скачать файл)

      Шунинг  учун кўпгина корхоналар асосан, маҳсулотларнинг сотилиши истиқболини аниқлашда ташқи ахборотлар таҳлилидан фойдаланадилар. Ушбу таҳлил давомида иқтисодчи аналитиклар томонидан иқтисодиётда  махсулотларни сотилиш ҳажмининг таҳлили амалга оширилган ҳолда, бир неча йил олдинга тузилади.   Маҳсулотларнинг ҳалқ хўжалигида умумий сотилиш режаси тузилгандан сўнг, харидорлар томонидан алоҳида маҳсулотга бўлган эҳтиёж ва таҳминий баҳолар ҳисоблаб чиқарилади. Одатда ушбу ҳисоб-китоблар маркетинг ходимлари томонидан амалга оширилиб, бироқ иқтисодий  таҳлил бўлимига ҳам масъулиятлар юклатилади.

      Махсулотларни сотилиш ҳажми истиқболи белгилангандан сўнг, кейинги қадам махсулотларни сотишдан пул тушумлари хажмини аниқлаш хисобланади. Махсулотлар нақд пулга сотилган тақдирда пул маблағлари хисоб рақамга тушади, кредитга сотилганда эса  кечроқ тушади. Қанчалик кечлиги харидорнинг тури, тўлов муддати ва фирманинг инкассация сиёсати билан боғлиқ бўлади.

      Кейинги қадам нақд пул маблағлари тушуми истиқболини белгилаш ҳисобланади. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖ корхонаси раҳбарияти томонидан маҳсулотларни сотиш истиқболи белгиланиб, икки вариантдан бирини танлаш имконияти юзага келади.

      1- вариант. Махсулотни ишлаб чиқараш ва сотиш ўртасидаги мутаносибликни таъминланади.

      2- вариант.  Маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми бир маромда ушлаб турилади.

     Биринчи ҳолатда, агарда маҳсулотни сотилиш  ҳажми  ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлган тақдирда, бир томондан махсулотни сақлаш бўйича ҳаражатларни камайтирилса, иккинчи томондан эса умумий  ишлаб чиқариш ҳаражатлари ошишига олиб келади.

      Иккинчи ҳолатда, агарда асосий эътибор маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир  маромда ушлаб туришга қаратилган бўлиб, маҳсулотларни сотилиши етарли даражада бўлмаса,  тайёр маҳсулотни сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар юқори бўлиши мумкин.

      Юқоридаги вариантларнинг қайси бири кўпроқ самара бериши, маҳсулотларни сақлаш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларнинг уларни сотилишига мутаносиблиги нуқтаи назаридан белгиланади.

      Ишлаб чиқариш режаси тузилгандан сўнг, махсулотни ишлаб чиқариш учун хом-ашё, ишчи кучи ва қўшимача асосий воситаларга  бўлган  эҳтиёж  баҳоланади. Дебиторлик қарздорлигига ўҳшаш,  маҳсулотни сотиш  ва  ушбу маҳсулот бўйича пул тушмларини келиб тушиши вақтида фарқлар мавжуд бўлиб, агарда тўлов  муддати 60 кун қилиб белгиланган ҳолда махсулотни сотиш ва тўлаш орасидаги фарқ 2 ойни ташкил этади.

      Юқоридагларга асосан, пул маблағлари бўйича барча  тушумлар ва  чиқимлар хисобга олингандан сўнг, ушбу кўрсаткичлар бирлаштирилган холда икки ой учун жами пул кирими ва чиқими истикбол кўрсаткичлари аниқланиши мумкин.

      Агарда  юқоридаги таҳлиллар натижасида пул маблағлари тақчиллиги юзага  келган тақдирда, фирма вақтинча капитал ҳаражатларни ёки ҳарид қилиш тўловларини камайтириши лозим.

1-жадвал11

«Ката кургон ёг мой» ОАЖнинг 2004-2005 йилллардаги махсулотни сотиш таксимоти
  1 квартал 2 квартал 3 квартал 4 квартал Итого
Махсулотни  сотиш 2004 й 3 100,00 3 000,00 2 800,00 3 230,00 12 130,00
Махсулотни  сотиш режаси 2005 й 3 200,00 3 100,00 2 900,00 3 300,00 12 500,00
Махсулотни  сотиш 2005 й 2 100,00 1 900,00 2 002,00 2 446,00 8 448,00
Фарки -1 100,00 -1 200,00 -898,00 -854,00 -4 052,00
% Узгариш -32,3% -36,7% -28,5% -24,3% -30,4%
 

     Юқоридаги 1-жадвалда «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖнинг 2003-2004 йиллардаги махсулотларни сотилиш тақсимоти акс эттирилган бўлиб, бунда маҳсулотларнинг сотилиш хажми икки йил ичида чоракма-чорак солиштирилган.

     Жадвалда  кўриниб турибдики, 2004 йилда режага қараганда  махсулотни сотилиши 8 448,0 млн сўмга яъни 69.6% бажараилган. Маҳсулот сотилиш режасини бажарилмаганлигига асосий сабаб, молия директори ва маркетинг бўлими томонидан махсулотни сотиш бозори, маҳсулотга бўлган талаб етарли даражада ўрганилмаганлиги, маҳсулот сифати ва дизайнининг рақобатга бардош бермаётганлиги, реклама сиёсати тўғри йўлга қўйилмаганлиги  ҳисобланади.   

     Юқорида 1-жадвалда кўриб ўтилганидек, ишлаб  чиқарилган  маҳсулотнинг сотиш  режаси бажарилмаганлиги оқибатида, корхона соф даромад ҳажми камайиб кетган, мҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар қопланмаган, натижада кредиторлик қарздорликлари ошиб борган. Бу эса ўз навбатида корхонанинг молиявий аҳволига салбий таъсир этган.

     «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ нинг 2005 йилдаги махсулот сотиш режаси ва унинг амалда бажарилишини қуйидаги графикда ҳам кўриш мумкин.

     4-расм.  Режа ва амалдаги реализация  ҳолати12

     

     Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида  инвестиция лойиҳаларни молиялаштириш  соҳасида  пул маблағларини истиқболини аниқлаш алоҳида  аҳамият касб этади.

      Пул маблағларини самарали  бошқарилишини  таъминлаш узоқ муддатли инвестицияларни  амалга ошириш жараёнида  молиявий барқарорлигини таъминлайди.  Бунда албатта  асосий  эътиборни  вақт бирлиги орасида пул маблағлари тушумлари ва  улар  билан боғлик тўловларни ўз вақтида амалга оширилишидан далолат беради.   

 

II. Акциядорлик жамияти фаолиятининг молиявий таҳлили 

2.1. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖда инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва амалга ошириш муаммолари таҳлили 

      «Катта  қўрғон ёғ мой» ОАЖ корхона фаолиятини бошқаришда ҳам қоидага кўра фойда олишни кўзлаб инвестицияларни амалга ошириш барқарор ривожланаётган корхона учун алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу жараён  корхона  имиджини оширишга,  маҳсулотлар бозорида ўз мавқеини эгаллашга ва кенгайтириб боришга олиб келади. Амалиётда кўпгина корхоналар фаолияти инвестиция фаолияти билан  узвий боғлиқ бўлиб, бироқ кўпгина омиллар таъсирида инвестициялар бўйича қарорлар қабул қилиш қийинчиликларни юзага келтиради. Жумладан:

      - инвестиция лойиҳаларининг тури  ва баҳоси;

      -капитал  қўйилмаларни молиялаштириш учун  молиявий ресурсларнинг чегараланганлиги;

      - лойиҳаларнинг хатар  даражаси  юқорилиги.

      Инвестицияларга бўлган талаб қуйидаги сабаблардан  келиб чиқади:

      - ишлаб чиқариш имкониятларини янгилаш;

      - янги маҳсулот ва технологияларни  ўзлаштириш;

      - экспортга йўналтирилган маҳсулот ва товарлар ҳажмини ошириш.

      «Инвестиция стартегияси бўйича аниқ  қарорлар қабул қилиш  ушбу қарорни қабул қилувчиларга масъулият юклайди. Мақсад ишлаб чиқариш қувватларини алмаштиришга қаратилган бўлса, ушбу инвестициялар учун қарорлар аниқ белгиланган бўлади.»13 Негаки, корхона раҳбарияти корхонанинг  қандай ва қанча ҳажмда асосий воситаларга эхтиёжи мавжудлиги тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга. «Агарда, мақсад ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган узоқ муддатли инвестициялардан иборат бўлса, у ҳолда бир қатор янги омиллар  инобатга олиниши лозим.»14 Жумладан, маҳсулотлар бозорида корхонанинг мавқеи ва имкониятлари ўзгариши, қўшимча ресурс ва пул маблағларига бўлган эҳтиёжнинг юзага келиши, махсулотларни сотувчи янги бозорларни ўзлаштириш  зарурлиги.

      Бозор иқтисодиёти шароитида капитал қўйилмаларни амалга ошириш имконияти жуда кенг ҳисобланиб, бироқ инвестиияларни амалга оширишда  ҳар қандай корхонанинг бўш пул маблағларига эҳтиёжи мавжуд.

      Инвестиция  фаолиятида хатар ва ноаниқлик даражаси юқори бўлиб, узоқ муддатли лойихаларни амалга оширишда етарли молия ресурсларини мужассамлаштиришни талаб қилади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, асосан инвестиция қарорлари ноаниқлик шароитида қабул қилиниб, капитал активларни  сотиб олиш жараёнида нотўғри ахборотга эга бўлиш оқибатида икки турдаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Улар,

      - лойиҳаларни амалга оширшда инвестицияларни етарли ҳажмда амалга оширилмаслиги  белгиланган фойда камайтиради;

      - ортиқча инвестициялар эса ишлаб чиқариш қувватидан тўлиқ фойдаланилмасликка олиб келади.

      Капитал қўйилмалардан  самарали  фойдаланиш келтирилган технологик жиҳозларни ўз вақтида монтаж қилиш, тўғирлаш ва экспулатацияга киритиш ҳисобланиб, ушбу жараёнларни  ўз вақтида амалга ошириш учун алоҳида иш-режалар тасдиқлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

      Инвестиция  лойиҳаларни баҳолаш мақсадлари турлича бўлиб, уларга хом ашё ва махсулотларни сотишнинг янги  бозорларига чиқиш, ижтимоий самарани таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқалар.

      Инвестиция  лойиҳаларни альтернатив  ва  мустақил  лойихаларга туркумлаш имконияти мавжуд. Баъзи мустақил  лойиҳалар бўйича қарор қабул қилиш жараёнида бир қатор омииллар таъсирида эҳтиёж  бўлган пул маблағлари ҳажмида  ноаниқлик ҳолатлари юзага келиши мумкин. Ушбу  ҳолатда бу  лойиҳаларни устунлилик нуқтаи назаридан ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Худди шунга ўхшаш баъзи лойихалар бўйича ишларни амалга ошириш  бошқа бир алоҳида лойиҳаларни амалга ошириш имконияти юзага келтириши мумкин.

      Инвестиция  лойихларини, шунингдек хатар даражасига қараб ҳам туркумлаш имконияти мавжуд. Мисол учун давлат буюртмасига асосан молиялаштирилаётган лойихалар  бўйича хатар даражаси паст бўлади. Ўз навбатида хатар  даражаси  юқори  бўлган лойиҳаларга янги ишлаб чиқариш ва технологиларни ташкил этиш ва иновациялар мисол бўлиши мумкин.

      Корхоналарда  инвестиция фаолиятини тартибга солиш беш босқичдан иборат бўлиб, улар қуйидагилар хисобланади.

  1. Лойиҳаларни тадқиқ қилиш, режалаштириш ва ишлаб чиқаш.
  2. Лойиҳаларни амалга ошириш
  3. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини назорат қилиш
  4. Лойиҳа бўйича ишлар якунига етказилгандан сўнг, натижаларини баҳолаш ва таҳлил қилиш.
  5. Лойиҳани ишга туширилиши муносабати билан тугатиш.

     Лойиҳани режалаштиришда асосий босқич ва кетма-кетликка қуйидагилар киради:

    - инвестиция  фаолиятини мақсадини аниқлаш;

    - бозорни  ўрганиш ва  бир неча муқобил лойиҳаларни танлаш;

    - инвестиция  портфелини шакллантириш;

    Лойиҳани амалга оширишни эса уч босқичга бўлиш мумкин:

    - объектни  қуриш;

    -ишлаб  чиқариш қувватларини ўзлаштириш ва экспулатация қилиш;

    - лойиҳани тугатиш

      Корхона раҳбарияти ўз навбатида қуйидагиларни амалга оширади:

    - инвестиция  фаолиятининг узоқ муддатли мақсадлари шакллантиради;

    - капитални  жойлаштиришнинг бошқа йуналишларини излаш;

    - инвестиция  ва молия стратегиясини ишлаб  чиқиш

    - капилат  қуйилмалар бюджетини тайёрлаш;

    - лойиҳа натижаларини таҳлил қилиш.

      «Инвестиция кўрсаткичларини хисоблашнинг негизи вақт оралиғидаги пул  концепциясидан иборат бўлиб, ушбу концепсиянинг асосий моҳияти «пул эртага эмас балки бугун керак» сўз боғламасида   намоён  бўлади.»15

      Инвестиция  лойиҳаларни  баҳолашдаги   кўрсаткичларни  ҳисоблаш  жараёнида бир қатор қийинчиликлар юзага  келиб,  уларни ўзаро солиштириш жараёнида намоён бўлади.

Информация о работе Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини такомиллаштириш