Автор работы: Пользователь скрыл имя, 13 Сентября 2011 в 16:37, диссертация
Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари. Кўзда тутилган муаммоларни ечишда акциядорлик жамиятларининг молиясини иқтисодий хуқуқий жиҳатдан ўрганиш, ушбу мулкчилик шаклидаги корхоналар молиявий фаолиятини умумий ҳолда ва алоҳида олинган корхона мисолида кўриб чиқишдан иборат. Диссертация иши акциядорлик жамияти корхоналарининг молиявий бошқарув тизими, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш муаммолари, капитални жалб этиш ва уни бошқариш, пировард маҳсулот сотишни кенгайтириш каби вазифаларни олдига қуяди.
Кириш ………………………………………………………………… 3
I. Акциядорлик жамиятида молиялаштириш тамойилларини жорий этиш асослари ....................................................................... 7
1.1. Акциядорлик жамияти корхоналарида молиявий ресурснинг моҳияти, мақсади ва вазифалари. Корпоратив мулкчилик шаклининг хусусиятлари......................................................................
7
1.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ да пул оқимлари ҳисоботи шаклланиши…………….................................................................. 14
1.3. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖда пул оқимлари қийматини баҳолаш услуби, пул оқимларининг турли қийматлари ………… 24
II. Акциядорлик жамияти фаолиятининг молиявий таҳлили 30
2.1. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖда инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва амалга ошириш муаммолари таҳлили ……………......... 30
2.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ капитал жалб этиш имкониятлари ва акциялар бўйича дивиденд сиёсати ……….........
39
2.3. Корхонада соф айланма капитални самарали бошқариш амалиёти ……..................................................................................... 46
III. Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини маркетинг асосида такомиллаштириш
3.1 Бозор шароитида «Каттақўрғон ёғ мой» ОАЖ махсулот сотиш ҳажмини ошириш йўллари ...................................................................
52
3.2 Маркетингни жорий этиш асосида корхона фойдасини ошириш бўйича таклифлар………....................................................................... 55
Хулоса ва таклифлар ....…………………………………………… 59
Фойдаланилган адабиётлар руйхати
ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
МАГИСТРАТУРА
“МОЛИЯ
ВА СОЛИҚЛАР” кафедраси
Юлдашева
Шоҳиста Махмаджановна
Бозор
иқтисодиёти шароитида
хиссадорлик жамиятлари
молиясини такомиллаштириш
Мутахассислик:
5А340601 “Давлат маблағларини
бошқариш”
Магистрлик
даражасини олиш учун
ёзилган
ДИССЕРТАЦИЯ
Илмий
раҳбар: и.ф.д. проф. Қўчқоров
А.Х.
Тошкент
-2006
МУНДАРИЖА
Кириш ………………………………………………………………… | 3 | |
I.
Акциядорлик жамиятида
молиялаштириш тамойилларини
жорий этиш асослари .............................. |
7 | |
1.1.
Акциядорлик жамияти корхоналарида молиявий
ресурснинг моҳияти, мақсади ва вазифалари.
Корпоратив мулкчилик шаклининг хусусиятлари.................. |
7 | |
1.2. «Катта қўрғон
ёғ мой» ОАЖ да пул оқимлари
ҳисоботи шаклланиши……………...... |
14 | |
1.3. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖда пул оқимлари қийматини баҳолаш услуби, пул оқимларининг турли қийматлари ………… | 24 | |
II. Акциядорлик жамияти фаолиятининг молиявий таҳлили | 30 | |
2.1. «Катта қўрғон
ёғ мой» ОАЖда инвестиция |
30 | |
2.2. «Катта қўрғон
ёғ мой» ОАЖ капитал жалб
этиш имкониятлари ва акциялар
бўйича дивиденд сиёсати ………... |
39 | |
2.3. Корхонада соф
айланма капитални самарали бошқариш
амалиёти ……............................ |
46 | |
III.
Бозор иқтисодиёти
шароитида хиссадорлик
жамиятлари молиясини
маркетинг асосида
такомиллаштириш
3.1 Бозор шароитида
«Каттақўрғон ёғ мой» ОАЖ |
52 | |
3.2 Маркетингни
жорий этиш асосида корхона фойдасини
ошириш бўйича таклифлар……….................. |
55 | |
Хулоса ва таклифлар ....…………………………………………… | 59 | |
Фойдаланилган адабиётлар руйхати ………….………………… | 65 |
Кириш
Ўзбекистон Республикаси мустақил суверен давлат бўлганига ва мустақилликка эришганига қарийб 16 йил бўлади. Бу давр ичида мамлакат миқёсида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳада бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилди.
Республика
мустақилликка эришиб, режали иқтисодиётдан
фарқли ўлароқ, бутун дунё мамлакатларида
мавжуд бўлган иқтисодий тизимлар асосида,
бозор иқтисодиётига босқичма-
Диссертация ишининг долзарблиги. Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳатлар тобора чуқурлашмокда, миллий иқтисодиётни бозор муносабатларига тўла ўтказиш давом этмоқда. Мустақиллик даврларида иқтисодий жиҳатдан кўламли ишлар амалга оширилган йўналиш бу хусусийлаштириш жараёни бўлиб, ҳукумат томонидан ривожланган мамалакатларда бўлгани каби бозор иқтисодиётига хос молия бозори инфратузилмаси яратилди.
Мамлакатда мавжуд корхоналарнинг асосий қисми давлат тасаруффидан чиқарилиб, хусусийлаштирила бошланди. Давлат тасарруффидан чиқариш ва хусусийлаштиришга туртки бўлган асосий омил бу мулкни ҳақиқий эгасига топшириш орқали мамлакат иқтисодиётида эркин рақобат муҳитини яратиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Давлат
мулкини хусусийлаштириш
Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари. Кўзда тутилган муаммоларни ечишда акциядорлик жамиятларининг молиясини иқтисодий хуқуқий жиҳатдан ўрганиш, ушбу мулкчилик шаклидаги корхоналар молиявий фаолиятини умумий ҳолда ва алоҳида олинган корхона мисолида кўриб чиқишдан иборат. Диссертация иши акциядорлик жамияти корхоналарининг молиявий бошқарув тизими, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш муаммолари, капитални жалб этиш ва уни бошқариш, пировард маҳсулот сотишни кенгайтириш каби вазифаларни олдига қуяди.
Шунингдек, бир қатор корхоналар томонидан ўта қулай ва камҳарж бўлган облигациялар чиқариш орқали ўз фаолиятларини молиялаштириш имкониятлари тажрибаси ўрганилади. Бунинг учун, ушбу тажрибани қўллаш, амалга оширишда мамалакатда норматив хуқуқий база яратилиши муҳимлиги кўрилади.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Хиссадорлик жамияти корхоналарида молиявий фаолият бўйича инвестицион лойиҳаларини баҳолаш ва уни амалга ошириш, соф капитал айланмасини бошқари, пул оқимлари қийматини баҳолаш, пул оқимлари бўйича ҳисоботни шакллантириш, бозор шароитида корхона фойдасини ошириш билан боғлиқ муаммоларнинг айрим-назарий, услубий, амалий йўналишлари қатор олимлар ва мутахассисларнинг изланишларида ўз аксини топган. Хиссадорлик (акциядорлик) жамияти корхоналари фаолиятини тартибга солиш масалалари ҳорижлик бир қатор таниқли иқтисодчилар, жумладан Э.Доллан, Ж.Кейнс, В.Колесников, А. Красавина, О.Лаврушин томонидан ўрганилган. Ўзбекистон иқтисодчи олимларидан И.А. Каримов, Н.Сирожжидинов, Е.Абдуллаев, Ш.Абдуллаева, С.Бержанов, А.Қодиров, С.Норқобилов, О.Олимжонов, З.Холмахмадов, Д.Ғозибеков, Т.Қоралиев, А.Х. Қўчқоровларнинг илмий ишларида мазкур масалани алоҳида муҳим жиҳатлари ўз аксини топган.
Илмий ишнинг предмети сифатида ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Республикаси акциядорлик жамияти корхоналарида молиявий фаолиятни юритиш услуби, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, умумхўжалик фаолиятидаги камчиликлар ва уларнинг ечимларини ташкил этувчи омиллар, ундаги муаммолар, бу муаммоларни ҳал этиш йўллари ҳамда корпоратив бошқаришни такомиллаштириш йўналишлари олинди.
Илмий ишнинг методологик ва назарий услубий асослари. Муаммони тадқиқ этишда, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожини, таъминлашга қаратилган тамойиллардан, иқтисодиётни эркинлаштиришнинг бош мақсади ва вазифаларидан келиб чиқадиган иқтисодий механизмлардан, ҳамда корпоратив бошқариш бўйича мавжуд илмий-назарий хулоса ва қоидаларнинг республикамиз шароитига мос келадиган ижобий томонларидан фойдаланилди. Илмий изланишда қўлланилган корпоратив бошқаришнинг ҳозирги замон услубий асослари ва ташкилий тамойиллари, акциядорлик корхоналари фаолиятини таҳлил қилишда давлат кредит сиёсати билан ўзаро боғлиқ равишда ўрганишдан келиб чиқади.
Илмий-амалий таҳлилни амалга оширишда хулосалар чиқариш ва таклифлар беришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг меъёрий хужжатларидан, амалий маълумотларидан фойдаланилди.
V Илмий ишнинг объекти. Диссертация ишининг тадқиқот объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хиссадорлик жамияти корхоналари ва хусусан «Катта қўрғон ёғ мой» очиқ акционерлик жамияти ҳисобланади.
Ушбу тадқиқот ишида ўрганилаётган муаамолар мисолида кўриб чиқилади
Диссертация ишининг илмий янгиликлари. Магистрлик диссертация ишида ҳозирги замонда мавжуд бўлган иқтисодий, назарий тушунчалар асосида акционерлик жамиятининг иқтисодий моҳияти кўриб чиқилган. Уларнинг акциялар бўйича дивидент сиёсати алоҳида ажратиб олиниб, унинг ўзига хос ҳусусиятларини кўрсатишга ҳаракат қилинган.
Берилган кўрсаткичлар асосида, ҳамда молиялаштириш усулларининг таҳлили ёрдамида дивидент тўловидаги асосий муаммолар ва уларни ривожлантириш йўллари кўрсатиб берилган. Магистрлик ишини ёзишда Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш» тўғрисидаги, «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисидаги», «Қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги банклар тўғрисидаги қонунларидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ИАКаримов асарларидан, ҳамда республикада чиқадиган «Банк ахборотномаси» ва бошқа рўзномалардан, ҳорижий, рус, ўзбек иқтисодчиларининг китоб ва материалларидан фойдаланилди.
Илмий ишнинг назарий ва амалий ахамияти шундан иборатки, ундаги фикр-мулоҳазалар, ҳулоса ва таклифлардан акциядорлик жамияти корхоналари фаолиятидаги муаммоларни ҳал этиш ва корпоратив молияни бошқаришни такомиллаштиришга бағишланган. Илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда таълим муассасаларида “Давлат молиясини бошқариш” йўналиши бўйича маъруза ва амалий машғулотларни ўтказишда фойдаланиш мумкин.
Диссертация
ишининг тузилиши.
Диссертация иши кириш (8 та параграфни
қамраб олган), учта боб, ҳулоса ва таклифлар,
фойдаланилган адабиётлар рўйхати, 10 та
жадвал, 4 та чизмани ўз ичига олади.
I.
Акциядорлик жамиятида
молиялаштириш тамойилларини
жорий этиш асослари
1.1.
Акциядорлик жамияти
корхоналарида молиявий
ресурснинг моҳияти,
мақсади ва вазифалари.
Корпоратив мулкчилик
шаклининг хусусиятлари
Умуман корхоналарнинг молиявий ресурслари бу хўжалик субъектлари ихтиёрида бўлган ва молиявий мажбуриятларни, кенгайтирилган ишлаб чиқаришни ва ишчиларни моддий рағбатлантиришни таъминлайдиган пул даромадлари ва тушумларидир. Молиявий ресурсларнинг дастлабки ташкил этилиши корхона тузилаётган пайтда амалга ошади. Унинг манбаълари сифатида акциядорлик жамияти аъзоларининг пай тўловлари, тармоқнинг молиявий ресурслари, ўзоқ муддатли кредит, бюджет маблағлари ва бошкалар жалб этилиши мумкин. Устав жамғармасининг миқдори ишлаб чиқариш жараёнига инвестицияланган барча пул маблағлари ўлчамини кўрсатади.
Фаолият кўрсатаётган корхоналарда молиявий ресурсларнинг асосий манбаи реализация қилинган маҳсулот қийматидан иборат бўлиб, унинг турли қисмлари фойдани тақсимлаш жараёнида пул даромадлари ва жамғармалари шаклини олади. Молиявий ресурслар асосан олинган фойда ва амортизацион чегирмалар ҳисобига ташкил топади. Улар билан бир қаторда молиявий ресурсларнинг манбаи бўлиб ҳисобдан чиқарилган буюмларнинг реализациясидан олинган тушум, барқарор пассивлар, турли мақсадли киримлар, ички ресурсларнинг сафарбарлиги ҳам хизмат қилади.
Бозор иқтисодиёти ва хусусийлаштиришнинг ривожланииши билан акциядорлар жамоа аъзоларининг пайчилик ва бошқа тўловлари катта роль уйнайди. Йирик молиявий ресурслар, айникса янги тузилаётган ва реконструкция қилинаётган акциядорлик корхоналар бўйича молия бозоридан жалб этилиши мумкин. Уларнинг мобилизация шакллари: Ушбу акциядорлик жамияти корхоналари томонидан чиқарилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни сотиш, кредит инвестициялари.
Хўжалик юритишнинг бозор шаклига ўтилгунча корхоналар асосий молиявий ресурсларни бюджет ва тармоқлараро тақсимлаш асосида олиб келганлар. Бироқ бозор хўжалиги тамойиллари, корхоналар фаолиятига коммерция асосларини тадбик этиш, молиявий ресурсларни принцип жихатдан бошқача ташкил этишни талаб қилади.
Акциядорлик корхоналарнинг бошқа тизимлар билан ўзаро молиявий алоқаларида иккита муҳим ўзгаришни таъкидлаш лозим: суғурта операцияларининг ривожланиши ва қайтаришсиз олинадиган субсидиялар соҳасини қисқариши. Бу анъана борган сари кучаяверади. Айни вақтда қимматбаҳо қоғозлар бозорининг шаклланиши шароитида бошқа эмитентлар қимматбохо қоғозлари бўйича дивидент ва фоизлар, шунингдек, молиявий операциялар ўтказишдан тушадиган фойдалар каби манбаълар ҳосил бўлади.
Молиявий ресурслар корхоналар томонидан қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ишлатилади:
1. Молия-банк тизими органларига тўловлар (бюджетга солиқ тўлови, банкларга фоиз тўлови, олдин олинган қарзларни тўлаш, сугўрта тўлови ва ҳакозо).
2.
Ўз маблағларини капитал
3.
Молиявий ресурсларни
4.Рағбатлантириш ва ижтимоий ҳарактердаги пул жамгармаларини ташкил этиш.
Акциядорлик жамиятида молиянинг моҳиятини аниқлаш мақсадида, эътиборимизни телевидения ва радиодаги реклама эълонларига қаратганимизда, банк ва молия институтлари сўзи билан биргаликда корпоратив сўзи ҳам бирга келади. Ушбу ҳолатда «корпоратив» сўзи «ўзига тегишли эмас» деган маънони англатади.
Информация о работе Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини такомиллаштириш