Автор работы: Пользователь скрыл имя, 13 Сентября 2011 в 16:37, диссертация
Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари. Кўзда тутилган муаммоларни ечишда акциядорлик жамиятларининг молиясини иқтисодий хуқуқий жиҳатдан ўрганиш, ушбу мулкчилик шаклидаги корхоналар молиявий фаолиятини умумий ҳолда ва алоҳида олинган корхона мисолида кўриб чиқишдан иборат. Диссертация иши акциядорлик жамияти корхоналарининг молиявий бошқарув тизими, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш муаммолари, капитални жалб этиш ва уни бошқариш, пировард маҳсулот сотишни кенгайтириш каби вазифаларни олдига қуяди.
Кириш ………………………………………………………………… 3
I. Акциядорлик жамиятида молиялаштириш тамойилларини жорий этиш асослари ....................................................................... 7
1.1. Акциядорлик жамияти корхоналарида молиявий ресурснинг моҳияти, мақсади ва вазифалари. Корпоратив мулкчилик шаклининг хусусиятлари......................................................................
7
1.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ да пул оқимлари ҳисоботи шаклланиши…………….................................................................. 14
1.3. «Катта қўрғон ёғ-мой» ОАЖда пул оқимлари қийматини баҳолаш услуби, пул оқимларининг турли қийматлари ………… 24
II. Акциядорлик жамияти фаолиятининг молиявий таҳлили 30
2.1. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖда инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва амалга ошириш муаммолари таҳлили ……………......... 30
2.2. «Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ капитал жалб этиш имкониятлари ва акциялар бўйича дивиденд сиёсати ……….........
39
2.3. Корхонада соф айланма капитални самарали бошқариш амалиёти ……..................................................................................... 46
III. Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини маркетинг асосида такомиллаштириш
3.1 Бозор шароитида «Каттақўрғон ёғ мой» ОАЖ махсулот сотиш ҳажмини ошириш йўллари ...................................................................
52
3.2 Маркетингни жорий этиш асосида корхона фойдасини ошириш бўйича таклифлар………....................................................................... 55
Хулоса ва таклифлар ....…………………………………………… 59
Фойдаланилган адабиётлар руйхати
Бироқ бизнес структуралар (компания, фирма, банклар, ўртоқли ташкилотлар ва б.ш.) билан ишлайдиган мутахассислар учун корпорация анча мушкул тизим сифатида намоён бўлади.
Иқтисод шаклидан қатъи назар корхона ва ташкилотларнинг асосий мақсади бита – имкон қадар кўпроқ фойда олиш. Аммо, шуни таъкидлаш керакки, бозор иқтисодиёти шароитида корхона ва ташкилотларинг (даромадлари) манбаи тубдан ўзгарди. Масалан, савдо корхоналарини оладиган бўлсак, режали иқтисодиёт шароитида уларнинг даромад икки кисмдан иборат бўлган:
1. Асосий фаолиятдан олинадиган даромад (реализация қилинган савдо устамаси, чегирмаси ва қўшимчаси) – улуши умумий даромаднинг тахминан 98 фоизини ташкил қилган.
2. Режалаштирилган манбалар (жарима, пениялар) – улиши тахминан умумий даромаднинг 2 фоизига тўғри келган.
«Бозор иқтисодиёт шароитида эса:
1) асосий фаолиятдан олинадиган даромад – умумий даромаднинг 50 фоиз миқдорида;
2) молиявий фаолиятдан, шу жумладан, қимматбахо қоғозлар бозори савдоси жараёнидан – тахминан 35 фоизгача;
3)
асосий воситалар ва номоддий
активлар реализациясидан –
4) режалаштирилмаган манбалар (жарима, пениялар) даромаднинг 2 фоизини ташкил қиляпти.»1
Кўриниб турибдики, бозор иқтисодиёт шароитида, корхоналарнинг даромад манбалари ичида молиявий фаолиятдан, хусусан, қимматбахо қогозлар бозоридан олинаётган тушумлар хам салмокли улушни хам салмоқли қилиб бормокда. Шу боис хам бу сохани янада ривожлантиришга мамлакат миқёсида аллода эътибор берилмоқда.
«Кимматбахо қогозлар бозоридаги вазиятни тубдан яхшилаш – иқтисодий ислохотларни янода чуқурлаштиришнинг асосий тамойилидир»2
Амалда кўп «корпоратив менеджмент», «корпоратив стратегия», «корпоратив ривожланиш» сўзлари қўлланилиб, «корпоратив» жумласи қўлланилмаган ҳолда менеджмент, стратегия, ва ривожланиш бошқа маъноларни англатади.
Амалиётчиларнинг фикрига кўра «Корпорация - бу сунъий тарзда ташкил этилган, кўринмайдиган ва фақатгина қонун жиҳатидан мавжуд бўлган ташкилот ҳисобланади».
Ушбу инглиз сўзини ўзбек тилига таржима қилинганда акциядорлик жамияти деган маънони англатиб, ушбу мулк шаклига ҳар қандай инвестор томонидан инвестициялар қўйилиши ёки шу орқали жамиятнинг фаолиятида иштирок этиш имконияти мавжуд.
Корпоратив мулк шакли бўлган корхонларда молиявий менджмент тўлиқ қўлланилиши лозим. Корпоратив мулк шаклига эга бўлган корхонларда молиявий менджмент жабхаларининг қуйидаги йўналишларини киритиш мумкин:
- молиялаштиришнинг мақсадини аниқлаш;
- режалаштириш ва истиқболни белгилаш;
- маълумотларни рўйхатга олиш;
- назорат ва таҳлилни амалга ошириш;
ёки кенгрок ва кўламлироқ изоҳ берганда:
-
компаниянинг молиявий сиёсати
ва молиявий стратегисини
- қисқа ва узоқ муддатли молиялаштиришни режалаштириш;
- молиявий таҳлил ва бошқа аналитик жараёнларни амалга ошириш;
- капитални бошқариш;
- менеджмент рискини олдини олиш;
- фискал сиёсат билан боғлиқ турли хилдаги солиқларни режалаштириш.
Корхона молиявий сиёсати – бу корхона томонидан иқтисодий мақсадга эришиш учун танлаб олинган умумий молиявий идеология ҳисобланади.
Молиявий стратегия - корхонанинг молиявий сиёсатини амалга ошириш механизмининг усуллар мажмуаси.
Молиявий тактика эса - молиявий стратегияни амалга оширишда танлаб олинган аниқ амалий тадбирлар мажмуаси ҳисобланади.
Молиявий стратегия корхона бошқариш тизимининг алоҳида категорияси эмас балки умумий иқтисодий мақсадга эришиш йўлидаги дастакдир. Шу билан биргаликда молия – бу мустақил чегарага, ўзининг булимларига эга бўлган жабҳа ҳисобланади.
Кредит сиёсати, баҳолар сиёсати, дивиденд сиёсати - молиявий сиёсатнинг алоҳидаги кўринишлари ҳисобланди.
Академик Е.С. Стоянов ўзининг ишларида молиявий сиёсатнинг асосини корхонанинг инвестиция сиёсат ташкил этишини таъкидлаб, бу йўналиш бўйича қарорлар қабул қилиш молия директорининг, аудитор ва ҳазначиларнинг фаолиятига таъсир этмайдиган тарзда амалга оширилиши лозимлигини таъкидлаб ўтган.
«Корпоратив менежмент билан унинг акциядорлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар амалиёти хар қандай мамлакатнинг инвестицион мухитини белгиловчи оминлладан бири бўлиб хисобланади. Айниқса, мазкур жараён республикамиз иқтисодиётининг амалдаги корпоратив сектори учун долзаб хисобланади. Шунинг учун хам бугунги кунда мамлакатимизда корхона ва ташкилотлар бошқарувида замонавий услубларни ишлаб чиқиш, жорий эти шва амалга ошириш муаммолардан бири бўлиб саналади. «Маълумки, хусусийлаштириш жараёнида кўплаб Давлат корхоналари Давлат тасарруфидан чиқарилди. Мазкур корхоналарнинг аксариятида, асосан акциядорлик жамиятларида бошқаришнинг эски услуби сақланиб қолган.»3
Корпоратив мулк шаклиинг яна бир ўзига хос бўлган ҳусусиятларидан бири бу масъулияти чекланган мулк шаклида эканлиги бўлиб, ушбу ҳолат йирик капитал эгалари билан биргаликда майда инвесторларни ҳам ўзига жалб этади ва бу орқали бизнес молиялаштирилиб, инвесторлар эса фақатгина ўзлари қилган инвестициялар миқдорида хатар даражасига эга бўладилар. Ушбу ҳусусият корпоратив мулкни бошқа турдаги мулклардан, жумладан, ўртоқли ёки якка мулкчилик шаклларидан аффзалроқлиги билан фарқ қилади. Бошқа мулкчилик шаклларида хатар даражаси корхонанинг таъсисчилари бўлган якка шахс ёки иштирокчиларга тўғри келса, корпоратив мулк шаклида эса бунинг акси, яъни хатар даражаси юздан мингдан ортиқ акциядорлар ўртасида прапорционал тартибда тақсимланади. «Бугунги кунда қимматбахо қоғозлар бозори ва акциядорлар хуқуқини химоя қилиш бўйича тегишли барча қонуний ва меъёрий хужжатлар қабул қилинди. Бундан ташқари, қимматли қогозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштирадиган махсус Марказ тузилди, лекин амалда сезиларли натижаларга эриша олмаяпмиз.»4
Корпорацияларни фаолиятни амалга ошириш шаклларига кўра бир неча турларга бўлиш мумкин. Жумладан:
1. Классик корпоратив тизим – бунда мулк эгаси ва уни бошқарув органларида қатъий чегара мавжуд бўлиб, бу турдаги корпорацияларга индустриал типдаги корпорациялар мисол бўлиши мумкин. (Shevron, British Petrlium)
2. Этатаистик корпоратив тизим - бунда асосий мулк эгаси ва ташкилотчи давлат ҳисобланиб, унинг асосий мақсади даромад кўриш эмас, балки қўйилган асосий мақсадга эришиш ҳисобланади.
3. Кератив корпоратив тизим – бу тизимга кирувчи корхоналар бир ёки ундан ортиқ ижодий шахслар томонидан яратилиб, асосий мақсад интелектуал маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришдан иборат бўлади.
Юқорида корпорацияларга берилган изоҳ уларни молиясини бошқариши тўғрисида қисман тушунчаларни бериб, молияни бошқариш компанияларнинг тизим ости менеджменти сифатида фаолият кўрсатади.
Корпоратив мулк шаклидаги корхонанинг ташкил этиш ва фаолиятии амалга оширишдан асосий мақсад мулкдорларнинг молиявий аҳволини яҳшилаш ҳисобланиб, акциядор жимоний шахс ёки давлат бўладими, улар эгалик қилган улушдан даромад кўришни асосий мақсад деб биладилар.
Корхонанинг жорий фаолиятини бошқариш, унинг ҳажми билан узвий боғлиқ бўлиб, йирик ҳажмдаги корпорациялар кўп тармоқли материал, аҳборот ва пул оқимларига эга бўлган корхона фаолиятининг ички, ташқи омиллари билан кесишувчи мураккаб тизимдан иборат бўлади. Бунинг натижасида юқорида табақали менеджер - активлар билан тўғридан - тўғри ишламасдан, бошқармасдан авваламбор одамларни бошқариш билан машғул бўлади. Корхона молияси эса ўз навбатида юқори табақали менеджер ўз ваколати дорирасида тегишли қарор қабул қилиш учун унинг кўз ўнгида ҳисобот ва аҳборотлар кўринишида намоён бўлади.
Юқори табақали менеджерлар молиявий ва иқтисодий моделлар билан машғул бўлса, ходимлар эса ўз навбатида тўловлар, касса, қарз ва қарздолар, активлар ва фондлар билан машғул бўладилар.
Корпоратив мулк шаклидаги корхоналар кам ҳолларда унитар акциядорлик жамиятлари шаклида эмас, балки мураккаб тизимли корхоналар сифатида намоён булиб, ушбу тизимда корхона ходимларининг хар бири алоҳида функцияни бажаради.
Корпоратив мулк шаклидаги корхоналарнинг бошқа турдаги корхоналардан авзаллик томонларидан яна бири шундан иборатки, хозирги корхонларда молиявий маблағлар танқис бўлган бир даврда улар томонидан акциялар, облигациялар ва бошқа турдаги қимматли қоғозлар чиқарилувини амалга ошириш орқали қўшимча маблағларни жалб қилиш имкониятларига эга эканлиги хисобланади. Шунингдек бошқа турдаги корхонлардан фарқли ўлароқ улуш эгаси, яъни акциядор ўзгарган тақдирда мулк эгаси томонидан молия бозорларига (фонд биржасига) чиқиб ўз акциялари сотишнинг ўзи етарли ҳисобланади.
Корпоратив
мулк шаклидаги корхоналарнинг авзаллик
томонлари билан бирга ўзига
хос камчиликлари мавжуд бўлиб уларга,
акциядорлик жамияти шаклидаги
корхонларни давлат рўйхтига олиш ва
акциялар чиқарилувини амалга ошириш
бир қанча вақт, ҳаражат ва бюрократик
жарёнлардан (комиссион тўловлар, акциялар
чиқарилувидан тўланадиган давлат божи
ва б.ш) иборат бўлади. Яна бир камчилиги
корхона даромадини икки томонлама
солиққа тортилиши хисобланиб, бунда бир
томондан корхона соф даромади хисобидан
даромад солиғи тўланса, иккинчи томондан
корхона акциядорлари томонидан дивидендлар
олинаётган даврда дивиденд солиғининг
тўланилиши ҳисобланади.
1.2.
«Катта қўрғон
ёғ мой» ОАЖ да
пул оқимлари ҳисоботи
шаклланиши.
Тадқиқот ишининг мақсади “Катта қўрғон мой” ОАЖ фаолиятидаги пул оқимлари шаклланишини ўрганишдир. Умумий ҳолда, корхона пул воситалари ҳаракат оқими тўғрисида ҳисобот, ишлаб чиқариш, инвестицион ва молиявий фаолияти, корхонанинг фаолияти пул воситалари ҳолатига таъсирини ҳисобот даври учун кўрсатади. Шу ўринда пул воситалари ҳаракати остида асосан корхонанинг ўзининг пул ва унинг эквивалентлари – узоқ ва "тез пулга айлана оладиганган" қисқа муддатли қимматбаҳо қоғозлари тушунилади. Мазкур ҳисоботни тузишда тўрт боскични ажратиш мумкин:
1-босқич. Давр мобайнида бўлган пул оқимлари ўзгаришини аниклаш.
2-босқич. Ишлаб чиқариш фаолиятида пул оқимини аниқлаш.
3-босқич. Уларни инвестицион ёки молиявий натижага кўчириш билан баланс банди ўзгаришини аниқлаш.
4-босқич. 2 ва 3-босқичда олинган пул оқимларини бир ҳисоботга ўтказиш. Бу борадаги натижа 1-босқичда олинган натижага мутлоқ тенг бўлиши керак.
Пул оқими ҳақида ҳисобот қуйидагича бўлиши мумкин (1-расм):
1-расм. Корхонада пул оқимлари ҳисоботи5
Пул оқимлари
тўғрисидаги хисобот молия
«Катта қўрғон ёғ мой» ОАЖ корхонасида ҳам бошқа корхоналардаги каби пул маблағлари ҳаракати узлуксиз жараён бўлиб, ҳар бир пул маблағларини ишлатилиши алоҳида манба негизида амалга оширилиши лозим. Кенг маънода корхона активлари ўзида - пул маблағларини ишлатилишини кўзда тутган бўлса, пассив ва ўзлик маблағлари - маблағларнинг келиб чиқиш манбаларидан иборат бўлади.
«Фаолият кўрсатаётган корхона молиявий фаолиятининг бошланғич ва охирги нуқтаси мавжуд бўлмайди. Якуний маҳсулот – бу пул маблағлари билан тўланган хом ащё, асосий воситалар ва иш хақига кетган ҳаражатлар мажмуасида иборат бўлиб, ушбу ҳаражатлар қилингандан сўнг ишлаб чиқарилган тайёр махсулот пул маблағлари ва кредитлар ҳисобига сотилади.»6
Тайёр махсулотларни кредитга
сотиш дебиторлик
Пул оқимлари вақт давомида тебранган ҳолда, ушбу тебраниш ишлаб чиқариш режаси, маҳсулотни сотиш ҳажми, дебиторлик қарздорликларининг инкассация ҳолати, капитал ҳаражатлар ва молиялаштириш билан боғлиқ бўлади. Бошқа томондан ҳом ашё заҳираси, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр махсулот заҳираси, дебиторлик қарздорлиги ва олинган тижорат кредити учун тўловлар ҳажмидаги тебранишлар маҳсулотни сотиш, ишлаб чиқариш режаси ва сиёсати, асосий дебиторлик қарздорликлари, тижора кредитлари бўйича қарздорликлар ва заҳираларга узвий боғлиқ бўлади.
Информация о работе Бозор иқтисодиёти шароитида хиссадорлик жамиятлари молиясини такомиллаштириш