Маънавиятнинг асосий

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 23 Октября 2011 в 16:39, реферат

Краткое описание

1.Маънавиятнинг таърифи тугрисида мулохазалар ва унинг фалсафий тахлили.
2.Маънавиятнинг асосий категориялари,унинг ривожланиш конуниятлари.
3.Маънавиятни ривожлантириш давлат сиесатида устивор соха.

Содержимое работы - 1 файл

МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ.doc

— 466.00 Кб (Скачать файл)

МУНОСАБАТИ.

Р е  ж а :

1. Маънавият  ва маданият, уларнинг узаро муносабати.

2. Маънавий  мерос - маънавият ривожланишининг  асоси.

3. Маънавият  ва мафкура,уларнинг жамият, инсон хаетидаги тутган урни ва роли.

1-масаланинг  баени.  Укитувчи мавзуни баен  этар экан, зимвалги маърузада  маънавият тушунчаси ва  унинг   жамият,  киши

хаетидаги урни хакида тухталиб утилганлигини  эслатиб утиш шуниз.Шундан сунг бугунги  маърузада маънавий мерос , мадани

килмаънавий маданият,  мафкура, уларнинг ривожланиши  хусусиятла

бир-биридан  фарклари ва ухшашликлари тугрисида  фикр юритиш лозим

лигини  айтиб утиш максадга мувофик.

Аслини  олганда, маънавият ва маданият бир-бирига якин тушунчалардир. Аммо улар битта нарса эмас, бири иккинчисидан фарк килади. Шунинг билан бирга улар бир-бирини тулдириб турадилар.

Маданий ва маънавий мерос хакида хам шундай дейиш мумкин. Шу сабабдан дарсни аввало маданият ва унинг турларини тахлил этишдан бошламок максадга мувофикдир. Чунки маънавий маданиятни билмасдан маънавий мерос хакида гапириш анча мушкул, инчунун маънавий мерос маънавий маданият доирасига киради.

Шундай  экан маданият нима? Маданият тушунчасини  изохлашга багишланган куп илмий  адабиетлар мавжуд. Маданият тушунчасига берилган таърифлар сони 260 тадан ошиб кетган. Муаллифлар бу тушунчага хар бири уз нуктаи назаридан ендашадилар. Бунга сабаб маданиятнинг куп киррали мураккаб маънавий, ижтимоий ходиса экалигидир. Унинг инсон ва жамият хаетидаги барча кирраларини камраб олганлигидир. Маданиятга берилган таърифларда муаллифларнинг фикрларини умумлаштирувчи томонлар мавжуд. Шу жумладан,уларни умумлаштирадиган булсак маданият-бу кишилар фаолиятининг жамият иктисодий ижтимоий-сиесий ва маънавий хаети сохасида яратган узларининг эхтиежларини кондириш учун ишлаб чикарган моддий ва маънавий бойликларни яратиш ва узлаштиришдаги фаолиятини ифодалайди. У инсон акл-идроки, истеъдоди ва мехнати махсулидир. Юкорида айтилгандек, маданият жуда мураккаб куп киррали маънавий-ижтимоий ходиса булиб, ижтимоий хаетнинг моддий техник иктисодий,ижтимоий-сиесий ва бошка сохаларини, инсон мехнати фаолиятининг барча самараларини узида камраб олади. Шуни айтиш лозимки халк оммаси томонидан яратилган хамма моддий ва маданий маънавий бойликлар маданияга киради. Маданият деганда мехнат куролларини яратиш ва улардан фойдаланиш, фан-техника ютуклари ва уларни ишлаб чикаришга жорий килиш кишиларнинг ишлаб чикариш ва ижтимоий куникмалари, мехнатни ижтимоий ташкил этиш,саломатликни саклаш ишини йулга куйиш, ахоли уртасида билимларнинг ейилиш даражаси ва маълумот, умумий мажбурий ва олий таълимни амалга ошириш, адабиет ва санъат асарлари, ижтимоий, фалсафий, диний гоялар ва шу кабилар назарда тутилади. Куринадики, маданият одамзод акл-идрокининг энг юксак чуккиларгача булган нарсаларнинг хаммасиникамраб олади. У нафакат инсон фаолиятининг факат моддий натижаларинигина эмас, шу билан бирга кишиларнинг мехнат жараенида вокеъ буладиган билим бойликлари, тажрибалари, кобилиятлари, ишлаб чикариш ва касб малакалари, узаро муносабатларини хам уз ичига олади.

Жамият  моддий ишлаб чикаришнинг икки амалий тури-моддий ва маънавий ишлаб чикаришга  караб маданият хам йирик икки турга моддий ва маънавий маданияга  булинади.Моддий маданият деганда мехнат куролларини, мехнат куникмаларини, шунингдек, ишлаб чикариш жараенида яратилган техника , технология, техник иншоотлар, ижтимоий мехнатни уюштириш шакли, курилиш ва дехкончиликни йулга куйиш ва бошкалар киради. Шуларга караб, моддий маданиятни бир катор турларга буламиз. Чунончи ишлаб чикариш ва техника маданияти, дехкончилик маданияти, мехнатни ташкил этиш маданияти, инженерлик маданияти, пазандалик маданияти ва бошкалар.

Маданиятнинг  иккинчи тури бу - маънавий маданиятдир. Маънавий маданиятга инсоннинг акли ва маънан яратувчанлик фаолиятлари ва уларнинг натижалари киради. Маънавий маданият фан, фалсафа, санъат, адабиет, ахлок, дин хукук, сиесат, маориф, маърифат ва хакозолар йигиндисидан ташкил топган инсоннинг ташки ва ички маънавияти, рухияти оламидир.

Маънавий  бойликлар олимлар, мусаввирлар, бастакорлар, шоир ва езувчилар, назариетчилар, хуллас халк томонидан яратилади. Маънавий маданиятни яратиш, узлаштириш ва ривожлантириш  жараенида жамият тараккий этади, мехнат унумдорлиги ортади, ишлаб чикарувчи кучлар ривожланади, кишиларнинг маънавий киефаси шаклланади, ахлок одоби, дид ва фаросати, эстетик завки, ижодий кучи ва кобилиятлари тараккий этади.

Умуман, кишилик жамиятни маънавиятсиз тасаввур килиш кийин. Жамият, инсон бор экан, у маънавиятга, маданиятга эга, бусиз булиши мумкин эмас.

Маданиятнинг  барча турлари диалектик бирликда, узаро алокадорликдадир. Моддий маданиятни маънавий маданиятдан батамом ажратиб караш мумкин эмас. Моддий бойликлар ишлаб чикариш жараенида моддий ва маънавий маданият органик равишда бирикади. Бирорта мехнат куролини, моддий бойликнинг бирор турини инсон акли идрокисиз, аклий мехнатисиз яратиб ва такомиллаштириб булмайди. Бошкача килиб айтсак, моддий маданиятни барпо этиш замирида хам маънавият етади. Хар кандай моддий ва маънавий маданият дурдоналари инсон аклий ва жисмоний мехнати синтези асосида юзага келади. Маънавий маданият вокеъликни бадиий акс эттириш ва узгартириш воситасидир.

Маданиятни  моддий ва маънавий маданиятга булиш  билан чекланиб колмаслик керак. Маданиятга кишиларнинг бир-бирига муносабатлари оила, мактаб, олийгох, корхона, ташкилотлар, муассасалардаги узаро муносабатлари хам киради.

Укитувчи  моддий ва маънавий маданият хакида сузлар экан, талабалар диккатини умуман маданият , хусусан маънавий маданиятни ривожланиш конуниятларига тортиши жоиздир.

Маданий тараккиетнинг умумий коидаларидан бири унинг тухтовсиз равишда бойиб бориши ва ривожланишидан иборат. Жамият ривожланиб бориши маданият хам сифат жихатидан узгаради. Бу деган суз жамиятнинг тараккий этиши маданиятнинг узгаришини талаб килади, маданиятнинг янгиланиши эса уз навбатида жамиятнинг тараккий килишига сабаб булди.

Жамият  тараккиетининг хар бири янги боскичи  олдинги жамиятнинг маданий ютукларини зарурий равишда мерос килиб олади, уни кайта ишлайди ундан ижодий фойдаланади, уни янги юкори боскичга кутаради. Инсоният томонидан яратилган энг яхши ва кимматли нарсалар, моддий ва маънавий бойликлар янги тарихий шароитда узлаштирилади, кайта ишланади ва ривожлантирилади. Шу уринда укитувчи талабаларга, хар бир авлод узи учун янги моддий база ташкил этмаслигини, илм фан ва маданиятни янгидан яратмаслигини, балки узидан олдинги авлодлар томонидан яратилган моддий ва маънавий маданиятдан асос сифатида фойдаланишини айтиб утиши лозим.

Маданият  умуминсоний ходиса. У барчага  баравардир.Масалан, макомлар, адабиет, меъморчилик дурдоналари, фан техника  ютуклари, транспорт ва алока воситалари барчага тегишлидир. Худди шунингдек маънавий маданият хам миллий ва умуминсоний булади.

Миллий маънавият, маданият тарихий ходиса сифатида бир кунда, бир йилда, балки бир асрда хам мукаммал шаклланмайди. Марказий Осие халклари маданият тарихининг ибтидоси асрлар карига сингиб кетган булиб, уларнинг неча минг йиллик маънавий камолот пиллапояларини босиб утганлигини аниклаш бугун учун анчайин мураккаб муаммо.

Бошкача килиб айтганда бурунги айрим  салтанатлар ахли кабила-кабила булиб яшаган замонларда бизнинг муборак заминимизда илму фан барк уриб яшнагани , табиий илмлар хусусан тиббиет, математика астрономия каби фанлар мадрасаларда укитилгани илмий академиялар ташкил этилиб, магрибу машрикка ном таратганини эсласак бундан хар канча гурурлансак арзийди.

Утмишда халкимиз маънавий маданиятнинг узвий  кисми булган дини исломни ривожлантиришга  хам узининг муносиб хиссасини кушган.

Дунеда  энг машхур хадисшунослар олтита булса шулардан турттаси бизнинг  диеримиздан чиккан. 1998 йилда эса  Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги бизнинг юртда ва бутун ислом дунесида кенг нишонланди.

2-масаланинг  баени. Энди маънавий мерос  ва унинг маънавияти ривожланишидаги баъзи жихатларини баен этамиз.Маънавий меросни изохлашдан олдин умуман цивилизация, мерос, хусусан маданий мерос, маънавий мерос тушунчаларининг нисбати,хусусиятлари, фаркларини билиб олишимиз зарур булади. Чунки маънавий мерос умуман мероснинг хусусан маданий мероснинг таркибий кисми саналади.Маданий меросни тушунмасдан маънавий меросни хам тушуниш кийин. Бу тушунчаларда умумийлик булса хам улар бирдай эмас, узаро кайси бир жихатлари хусусиятлари билан фаркланади. Маърузанинг олдинги масаласида курганимиздек хар бир жамият ва давр уз маданият типига эга булади. Жамият, давр узгариши билан унинг маданияти типи ва маънавиятида узгариш, янгиланиш булади, аммо маданий тараккиет узилиб колмайди,илгариги маданият цивилизация йук булиб кетмайди, балки маданий мерос сифатида сакланиб колади. Мерос-инсониятнинг хар бир тарихий боскичда яшаган авлодлари томонидан яратилган ва кейингисига етиб келган барча моддий ва маънавий бойликлари мажмуидир. Маданий мерос хам мерос доирасига киради, аммо ундан бироз фарк килади. Утмишдаги барча маданият едгорликлари мерос сифатида сакланиб колиши мумкин, лекин уларни хаммаси хам маданий кадриятга эга булавермайди. Маданий меросда кишиликнинг келгуси тараккиетига маънавий юксалишига хизмат киладиган кадрият ахамиятига эга булган томонлар хисобга олинади.

Утмиш авлодлар яратган маданий едгорликларнинг  хаммаси хам маданий мерос  булавермайди, чунки утмишдан колган нарсаларнинг хаммаси хам кадрият  ахамиятига эга булавермаслиги хаммамизга маълум. Масалан, шуролар даврида яратилиб унинг сиесати, мафкурасини таргиб этган, эндиликда уз умрини яшаб утган китобларнинг бугун учун хам, келажак учун хам кадрияти, ахамияти йук. Тугри, улар мерос лекин маданий мерос эмас, уларни тарихий факт сифатида саклаб куйиш мумкин.

Юкоридагилардан келиб чикиб, маданий мерос деб - утмиш авлоддан кейинги авлодга ворислик асосида колдирилган, замонда баркарорлик синовидан утган сараланган инсониятнинг келгуси тараккиетига хизмат киладиган моддий ва маънавий маданият мажмуига айтишимиз мумкин.

Кишиликнинг хар бир авлоди аждодлари томонидан  яратилган маданий бойликларни  мерос сифатида кабул килиб олади. Тарихий ворислик - жамият ва унинг  маданияти равнаки шартидир. Минг афсуслар булсинким, шуролар даврида маданий меросга тугри муно-

сабатда булинмади.  Бою заминдорларга,  хоким синф табакаларига

хизмат  килган утмиш маданиятининг бизга  кераги йук, янги пролетар (йуксил) маданиятни яратамиз деган шиор остида собик совет иттифоки халкларнинг, жумладан узбек халкларининг моддий ва маънавий маданиятига кирон келтиришди, саройлар, масжид ва мадрасалар бузиб ташланди, каровсиз хароба холига келтирилди, нодир асарлар ендирилди. Бу сиесат туфайли маданий мерос топталди.

Маданий ва маънавий мерос узаро бир-биридан фарк килса-да, уларни уртасига утиб булмас Хитой деворини куйиш хам мумкин эмас, маданий меросни барпо этишнинг замирида хам маънавият яъни инсоннинг маънавий рухий билимлари кобилияти, истеъдоди, акли, эмпирик ва назарий билим тажрибалари, мехнат малакаси каби бошка маънавий фаолиятлари етади. Маданий ва маънавий мерос уртасида умумийлик хам фаркли томонлар хам мавжуд. Айни пайтда улар уртасида юкорида айтилган алокадорлик богликлик узаро муносабат, таъсир бор. Шунингдек маданий мерос уз кулами жихатидан маънавий мерос тушунчасидан кенгрок.

Маданий меросда купрок умумийлик устунлик килса,маънавий меросда хусусийлик устунлик килади.Маданий мерос умуман маданият ютукларини уз ичига камраб олса маънавий мерос маънавий маданият ютукларини уз ичига камраб олиши билан фаркланади. Маданий мероснинг кадри абадул абад тушмайдиган кисмига миллий кадрият дейилади. Ана энди аста секин маънавий мерос тушунчасига якинлашмокдамиз. Маънавий бойликлар авлоддан -авлодга бир тузумдан иккинчи тузумга мерос сифатида утади ва жамият унинг маънавий тараккиетига катта таъсир курсатади. Маънавий мерос деб узок ва якин утмишдаги хозирги даврдаги маънавий жихатдан гоят кимматли, учмас из колдирадиган мангу яшайдиган бутун ижтимоий манфаати ва эхтиежига эзгуликка хизмат киладиган умуминсоний маънавий бойликларга айтилади. Маънавий мерос маънавий кадрият сифатида намоен булиб, унга илм фан жумладан, фалсафа, адабиет, санъат, ахлок, диндаги реал, дуневий таълимотлар, хурфикрлик ва бошкалар киради.

Маънавий  мерос замонлар утиши билан уз кадрини йукотмайди балки сифатан  янги ахамият касб этади. Маънавий мерос  кишилар онгини ички дунесига, хис-туйгусига  таъсир этиб, улар онгини бойитади, ахлок-одобини  эзгулик сари етаклайди.

Маънавий  мерос бирор халк , миллат, унинг вакиллари томонидан яратилиб, сунг умуминсониятнинг маънавий бойлигига, меросига айланиб колади. Марказий Осие халкларининг утмиш авлодлари колдирган маънавий мерос бунга мисол була олади. Маънавий меросимиз жихатидан жахондаги олдинги уринлардан бирини эгаллаймиз. Президентимиз И.Каримов кайд этганидек, "Бешафкат давр синовларидан омон колган энг кадимги тошезувлар, битиклардан тортиб бугун кутубхонамизхазинасида сакланаетган 20 мингдан ортик кулезма, уларда мужассамлашган тарих, адабиет, санъат, сиесат,ахлок, фалсафа, тиббиет, математика, физика, химия, астрономия, меъморчилик, дехкончиликка оид ун минглаб асарлар бизнинг бекиес маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга булган халк дунеда кам топилади. Шунинг учун хам бу борада жахоннинг санокли мамлакатларигина биз билан беллаша олади..." Буларнинг хаммаси Турон заминида яшаган аждодларимизнинг биз авлодларига колдирган маънавий тарихий меросидирким энди бу нодир маънавий меросимизни жиддий урганиш халкимизга етказиш даври келди.Бунинг учун барча имкониятлар мустакил давлатимиз томонидан бевосита Президентимиз И.Каримовнинг ташаббуси билан яратиб берилмокда. Бу имкониятларни руебга чикариш учун тарихчи, олим, адабиетчи санъаткорларимиздан , куйингки миллий маънавиятимиз жонкуярларидан гайрат-шижоат, кунт билан ишлаш,изланиш талаб этилади. Президентимиз айтганларидек,халкимизнинг таянчи аждодларимиз колдирган маънавий мероснинг узи катта бир хазина.Бу хазинадан мустакиллигимизни мустахкамлашда окилона фойдаланишимиз лозим. Кадимий езувлар, битиклар, халк огзаки ижоди намуналари, улуг шоир ва мутафаккирларимиз яратган дуневий ва бадиий асарлар, Куръони Карим, хадислар, Яссавий ва Бокиргонийлар яратган диний ахлокий, панд-насихат типидаги асарлар, Н.Кубро, Бахоуддин Накшбандий яратган, инсон ички дунеси, рухиятига каратилган таълимотлар.

Навоийнинг  улмас бадиий ижод хазинаси ва бошкалар бизнинг бой маънавий меросимиз  хисобланади. Улар инсон ички дунесини рухиятини инчунун маънавиятни  сайкал топишига каратилган. Уларда инсонлар маърифатга, илм-билим олишга, юксак ахлок-одобга, олийжаноб фазилатларга яхшиликка давъват этилади. Емонлик, евузлик кораланиш ундан сакланишга чакирадиган панд-насихатлар угитлар жуда куп. Улар кишиларни маънан тарбиялайди. Маънавиятсизлик, маънавиятдан махрум булиш инсонни угирлик, юлгучлик, порахурлик каби иллатлар сари йуллайди. Бундан Оллохнинг узи асрасин! Маданият, маънавий ва маданий мерос, маънавият ривожи инсоният цивилизацияси билан богланиб кетади. Аммо уларни бир-бири билан аралаштириб юбориш хам тугри булмайди. Цивилизациянинг узи инсониятнинг маданияти ва маънавияти тараккиет боскичларида руй берувчи сифат жихатидан янги боскичи булиб, кишилик жамияти тарихида чукур из колдиради. Цивилизация - маълум бир тарихий боскичда инсониятнинг маданият тараккиетида яратган, эришган, кулга киритган сифат жихатидан янги, юкори ютуклари мажмуи.

Информация о работе Маънавиятнинг асосий