Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 20 Мая 2013 в 08:23, реферат

Краткое описание

I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш
III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш
IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш
V. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш
VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш

Содержимое работы - 1 файл

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси.docx

— 66.88 Кб (Скачать файл)

2009 йилги сайлов арафасида  Марказий сайлов комиссияси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Олий  Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари  сайловига тайёргарлик кўриш  ва ўтказиш бўйича Концепция  ишлаб чиқилди. Мазкур концепция  хорижий экспертлар томонидан  фуқароларнинг сайлов ва ўз  хоҳиш-иродасини эркин билдириш  борасидаги конституциявий ҳуқуқларига  риоя этилиши бўйича ноёб ҳужжат  сифатида баҳоланган эди. Ҳақиқатан  ҳам, ушбу концепциянинг амалга  оширилиши сайловнинг қонун талабларига  тўла мувофиқ ҳолда, сиёсий  партияларнинг ўта фаол иштирокида, сайлов жараёнига марказий ва  маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг  аралашувига йўл қўймасдан ўтказилишини  таъминлашда ғоят муҳим рол  ўйнади.

Бизнинг қонунчилигимизда сайлов кампаниясининг бирон-бир иштирокчиси  учун қандайдир алоҳида имтиёз ва преференциялар берилмаслиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси конституцияси  қоидаларига мувофиқ, Президент  сайлови, парламент ва давлат ҳокимияти  вакиллик органларига сайлов ҳозирги  вақтда қонун билан белгиланган  ягона кунда – уларнинг конституциявий ваколатлари муддати тугайдиган йилнинг декабр ойи учинчи ўн кунлигидаги  биринчи якшанба куни ўтказилади.

Айтиш керакки, бизнинг сайлов тизимимиз ривожида 2008 йили сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар  муҳим босқич бўлди. Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринларининг сони 120 тадан 150 тага кўпайтирилди, шундан 135 нафар  депутат сиёсий партиялардан сайланади. Бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ниҳоятда муҳим  ва долзарб аҳамият касб этиб бораётганидан  келиб чиққан ҳолда, қуйи палатамиздаги 15 та депутатлик ўрни Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатларга берилди.

Бундан ташқари, қонун  ҳужжатларига сайлов жараёнининг янада  либераллашувини таъминлайдиган бир  қатор нормалар киритилди. Жумладан, сайловда иштирок этадиган сиёсий партияларнинг  рўйхатдан ўтиши учун ўрнатилган муддат 6 ойдан 4 ойга туширилди.

Айни вақтда сиёсий партияларнинг  сайловда иштирок этиши учун рухсат бериш масаласини ҳал этиш борасида зарур бўладиган сайловчилар  имзосининг миқдори аввалги 50 минг имзо ўрнига 40 минг қилиб белгиланди.

Шунингдек, депутатликка номзодларнинг  ишончли вакиллари сони 5 нафардан 10 нафаргача кўпайтирилди. Шулар  қаторида сайлов тўғрисидаги қонун  ҳужжатларига сиёсий партиянинг «ваколатли вакили» деган янги институт киритилди, унга имзо варақаларининг тўғри тўлдирилишини текширишда, сайлов участкаларида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Яна бир муҳим янгилик  – қонун ҳужжатларига сайлов комиссияларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш  билан боғлиқ фаолиятида ошкораликни  кўпроқ таъминлашга қаратилган нормаларнинг киритилишида ўз аксини топди.

Шу асосда сайловга тайёргарлик  кўриш ва уни ўтказишнинг барча  босқичларида, шунингдек, сайлов кунида овоз бериш хоналарида ва овозларни  санаб чиқишда депутатликка номзодлар  кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, оммавий ахборот воситалари вакиллари, хорижий давлатлар, халқаро  ташкилотлар ва ҳаракатлардан ҳам  кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эга  бўлди.

Шуниси эътиборга сазоворки, бизнинг сайлов тизимимиз хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, уларнинг давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги мавқеини оширишда муҳим аҳамият  касб этди. Сайлов тўғрисидаги қонун  ҳужжатларига сиёсий партиялардан кўрсатиладиган депутатликка номзодларнинг камида 30 фоизини аёллар ташкил этиши шарт экани тўғрисидаги норманинг  киритилгани бунинг яққол тасдиғидир.

2009 йилги сайловлар жараёнида  айни ана шу норманинг татбиқ  этилиши парламентнинг қуйи палатасига  умумий депутатлар сонининг 22 фоизини  ташкил этадиган 33 нафар хотин-қиз  депутатни сайлаш имконини берди. 

Сенат аъзолари этиб сайланганларнинг 15 фоизи аёллардир, маҳаллий вакиллик органларида фаолият кўрсатаётган аёллар эса бугунги кунда жами депутатлар сонининг 20 фоизидан ортиғини ташкил этади.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизни модернизация қилиш  ва демократик ўзгаришларнинг муҳим  таркибий қисми ҳисобланган сайлов тизимимиз мунтазам такомиллашиб бормоқда. Шу билан бирга, бугунги кунда  ҳаётнинг ўзи, айниқса, охирги сайловда биз тўплаган тажриба юртимизда  сайлов жараёнларини янада демократлаштириш масалаларини кун тартибига қўймоқда.

Шу муносабат  билан қуйидаги қонунчилик ташаббусларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлур  эди.

Биринчи. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади.

Бу авваламбор партиялараро рақобатнинг кучайиши, сайловолди ташвиқотининг  шакл ва усуллари тобора турли-туман  ва кенг миқёсга эга бўлиб бораётгани билан изоҳланади. Шунинг учун сайлов қонунчилигида сайлов кампаниясининг ушбу муҳим босқичини амалга ошириш жараёнида депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга тенг шароитлар яратиш механизмларининг самарадорлигини оширишга қаратилган нормаларни назарда тутиш лозим.

Бундан ташқари, «Сайловолди  ташвиқоти» тушунчасининг ўзига  аниқ таъриф бериш, бундай ташвиқотни олиб бориш шартлари, турлари, рухсат этилган шакл ҳамда усулларини қонунчилик йўли билан белгилаб қўйиш зарур.

Яхши биламизки, бундай тажриба  турли демократик мамлакатларнинг  сайлов қонунчилигида кенг қўлланиб келмоқда.

Иккинчи. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига сайловолди ташвиқотини нафақат сайлов куни, балки овоз бериш бошланишидан бир кун олдин ҳам олиб бориш мумкин эмаслиги тўғрисидаги нормани киритиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур норма бир қатор ривожланган хорижий давлатлар қонунчилигида кенг қўлланади. Унинг қонунчилигимизга киритилиши сайловчиларга ўз қарашларини, сиёсий хайрихоҳлигини аниқлаб олиш, бошқача айтганда, уларнинг ким учун ва қандай сиёсий дастур учун овоз бериш масаласида онгли равишда аниқ бир қарорга келиши учун қўшимча вақт берилишига имкон яратган бўлур эди. Қонунчиликнинг ушбу қисмини такомиллаштириш овоз бериш арафасида турли суиистеъмоллик ҳолатлари ва қонун бузилишларининг олдини олиш имконини ҳам беради, албатта.

Учинчи. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 41-моддаси ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасига қўшимчалар киритиш таклиф этилади. Маълумки, жойлардаги участка комиссиялари аксарият ҳолларда қонунчиликда янада аниқ белгилаб қўйишни талаб этадиган турли вазият ва муаммоли ҳолатларга дуч келади. Улардан бири муддатидан олдин овоз бериш тартиб-қоидаси билан боғлиқ муаммодир. Шунинг учун ҳам зикр этилган қўшимчаларнинг киритилиши фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари амалга оширилишини, уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини, участка комиссиялари фаолияти ошкоралигини таъминлаш ва сайлов қонунчилиги бузилиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик борасида навбатдаги қадам бўлур эди.

Тўртинчи. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонунларга «овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек, овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек, уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан, Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланади» деган нормани киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу норманинг юқорида кўрсатилган қонунларга киритилиши сайловчилар ҳуқуқларининг янада таъсирчан ҳимоя қилиниши, муайян номзодга ғаразли муносабатда бўлиш, бу борада сайлов қонунчилиги бузилишининг олдини олиш имконини беради.

Бешинчи. Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш бўйича конференцияларида кузатувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини белгилаб берадиган қўшимча киритиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

Юқорида баён этилган қонунчилик ташаббусларини амалга ошириш мамлакатимизда сайлов эркинлиги ҳуқуқи принципининг тўлиқ жорий этилиши ва сайлов тизимининг янада демократлашувига хизмат қилиши муқаррар.

V. Фуқаролик жамияти  институтларини шакллантириш ва  ривожлантириш 

Азиз дўстлар!

Ўзбекистонимиз босиб  ўтган кейинги ўн йиллик давр аҳолимизнинг кенг қатламлари қўллаб-қувватлайдиган турли хил фуқаролик жамияти  институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг  жадал шаклланиши ва ривожланиши  даври бўлди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки  йилларидаёқ Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир асосий принципларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани барча аҳоли қатламлари манфаатларини акс эттирадиган  бундай ташкилотлар кенг тармоқларининг ривожланиши учун қулай шароит яратди.

Бугунги кунда мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида 5100 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда ва бу кўрсаткич 2000 йилга қараганда 2,5 баробар кўпдир. Фуқаролар йиғинлари ва ўзини  ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар сони 10 мингдан ортиқни ташкил этади. Булар қаторида «Камолот» ёшлар  ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун», «Нуроний»  жамғармалари, «Ижод» фонди, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси ва бошқа жамоат ташкилотларини санаб  ўтиш мумкин.

Фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги  кунда демократик қадриятлар, инсон  ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний  манфаатларини ҳимоя қилишнинг  муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг  ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда.

Бундай ташкилотларнинг  обрўси ошиб, мустаҳкамланиб боргани  сари фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик  назоратини амалга оширишдаги роли жамиятимизда тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда  жамоатчилик ва фуқаролик назорати институти жамиятнинг давлат билан  ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, мамлакатда кечаётган ўзгаришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситаларидан  бирига айланмоқда.

Мамлакатимизда Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик  маркази, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти каби инсон  ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар  ва бошқа бир қатор ташкилотлар  фаолият кўрсатмоқда.  
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга, фуқароларнинг энг муҳим социал-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани ҳам бу соҳа ривожига бўлган катта эътиборни кўрсатади.

Айтиш керакки, фуқаролик  жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларини тобора ривожлантириш, уларнинг мустақил иш юритиши ва чинакам  мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя  қилиш, фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди.

Сўнгги йилларда «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Ҳомийлик тўғрисида»ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ривожланишига кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа қатор ҳужжатлар қабул қилинди ва улар фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий фаоллигини кучайтиришда муҳим омил вазифасини бажармоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қўшма қарори ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ўз навбатида, Олий Мажлис ҳузурида Жамоат фонди ҳамда таркибига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат ташкилотларининг ваколатли вакиллари билан бирга депутатлар, молиявий тузилмаларнинг масъул ходимлари кирган Парламент комиссиясининг ташкил қилиниши ҳам эътиборга сазовордир.

Мазкур комиссиянинг фаолияти «учинчи сектор» деб ном олган  фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга давлат бюджетидан ажратилган молиявий маблағларни янада  очиқ, ошкора, аниқ йўналтирилган ва энг муҳими, демократик асосда тақсимлашни  таъминлаш имконини бермоқда. Бу эса  нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-техникавий ва иқтисодий негизини мустаҳкамлашга самарали таъсир кўрсатмоқда.

Фақат кейинги уч йилнинг  ўзида фуқаролик жамияти институтлари тақдим этган турли ижтимоий лойиҳаларни  амалга ошириш учун Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 11 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Юртимиз тараққиётининг ҳозирги  босқичида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтлари ролини янада кучайтириш фуқаролик  жамиятини шакллантириш, демократлаштириш ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви бўйича ўз олдимизга  қўйган мақсадимизни рўёбга чиқаришда  ҳеч бир муболағасиз ҳал қилувчи  омил эканини, ўйлайманки, кимгадир уқтириб  ўтиришга зарурат бўлмаса керак.

Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда, уларнинг ролини кучайтиришда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Ушбу қонунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларидаги аниқ чегараларни белгилаш ва ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш каби масалалар бўйича ҳуқуқий нормалар кўзда тутилиши даркор.

Информация о работе Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий