Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 20 Мая 2013 в 08:23, реферат

Краткое описание

I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш
III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш
IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш
V. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш
VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш

Содержимое работы - 1 файл

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси.docx

— 66.88 Кб (Скачать файл)

Мамлакатимизда  демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш  ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш  концепцияси

Ўзбекистон  Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма  мажлисидаги маърузаси 
(12.11.2010 й).

I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини  демократлаштириш

II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш 

III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш,  ахборот ва сўз эркинлигини  таъминлаш

IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи  эркинлигини таъминлаш ва сайлов  қонунчилигини ривожлантириш 

V. Фуқаролик жамияти институтларини  шакллантириш ва ривожлантириш

VI. Демократик бозор ислоҳотларини  ва иқтисодиётни либераллаштиришни  янада чуқурлаштириш  

 

Ҳурматли депутатлар!

Азиз дўстлар!

Шу кунларда барчамиз ниҳоясига  етиб бораётган 2010 йилни якунлаб, Ватанимиз  мустақиллигининг 20 йиллиги нишонланадиган янги 2011 йил остонасида турибмиз.

Тарихимизга кириб келаётган  бу буюк марра муносабати билан ўтган  давр мобайнида ҳаётимиз сифати, мамлакатимиз қиёфаси қандай ўзгариб бораётгани, қандай ютуқ ва натижаларга эришганимиз, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига  асосланган очиқ демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида қандай суръатлар билан ривожланиб бораётганимизни баҳолаш эҳтиёжи  туғилмоқда.

Қисқача айтганда, биз ўз олдимизга қўйган узоқ муддатли стратегик  мақсадлар, яъни замонавий ривожланган  демократик давлатлар қаторига кириш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини  таъминлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга бугунги кун нуқтаи назаридан  холисона баҳо беришимиз табиийдир.

Маълумки, Ўзбекистон 1991 йили ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг умрини ўтаб бўлган мустабид, маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, «ўзбек модели» деб ном олган  ўз тараққиёт йўлини танлаб олди.

Биз ишлаб чиққан ва бугунги  кунда ҳаётга татбиқ этаётган ушбу моделнинг маъно-мазмуни – давлат қурилиши ва конституциявий тузумни  тубдан ўзгартириш ва янгилаш, иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг сиёсатдан  устунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши, яъни ислоҳотлар ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб бориши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш  тамойилларига асосланадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишдан иборатдир.

Биз ислоҳотларни инқилобий  усулда, яъни «шок терапияси» йўли билан  амалга оширишдан онгли равишда  воз кечиб, тадрижий тараққиёт йўлини танлаб олганимиз туфайли халқимизни қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган иқтисодий ва ижтимоий тўфонлардан асраб қолишга муваффақ бўлганимизни бугун ҳаётнинг ўзи  тасдиқлаб бермоқда.

Изчил юқори ўсиш суръатлари, юртимизда барпо этилган банк-молия  тизимининг барқарор ва ишончли фаолият  юритиши, иқтисодиётда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш йўлидаги дадил  қадамларимиз дунё жамоатчилиги, шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон  банки, Осиё тараққиёт банки сингари  нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан эътироф этилмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, қарийб йигирма  йиллик мустақил тараққиётимиз мобайнида  Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,5 баробарни, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,5 баробарни, аҳолининг  реал даромадлари 3,8 баробарни ташкил этгани эътиборга сазовордир. Айниқса, ижтимоий-гуманитар соҳада эришилган  марралар – аҳолини ижтимоий ҳимоя  қилиш учун йўналтирилган давлат харажатларининг 5 баробар кўпайгани, турмуш даражасининг сезиларли равишда  яхшилангани ва бунинг натижасида оналар ўлими 2 баробардан кўпроқ, болалар  ўлими 3 баробар камайгани, одамларнинг  ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, жумладан, аёлларнинг ўртача умр кўриши 75 ёшга етганини мамнуният билан таъкидласак  арзийди, деб ўйлайман.

2008-2010 йилларда, яъни дунёнинг  аксарият мамлакатларида иқтисодий  ўсиш суръатлари сезиларли равишда  тушиб кетган, ишлаб чиқариш пасайган  бир вақтда Ўзбекистонда ялпи  ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9 фоизни, 2009 йилда 8,1 фоизни  ташкил этгани, 2010 йилда бу кўрсаткич  8,5 фоизга етиши кутилаётгани, келгуси  2011 йилда эса 8,3 фоиз даражасида  бўлиши белгилаб берилаётгани  кўпгина халқаро тузилмалар, эксперт  ва мутахассисларда катта қизиқиш  уйғотмоқда.

Дунёда, айниқса ривожланган  мамлакатларда давлатнинг ташқи  қарзлари кўпайиб бораётгани жиддий хавотир туғдираётган бир пайтда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизидан ошмайди, давлат бюджети эса сўнгги беш  йилда профитцит билан бажарилмоқда.

Албатта, мамлакатимиз қўлга  киритаётган бундай улкан ютуқлар  рўйхатини яна давом эттириш  мумкин.

Маълумки, собиқ тузум  даврида республикамизнинг иқтисодиёти  бир томонлама ривожланган, фақат  хомашё етиштиришга йўналтирилган  бўлиб, машъум салбий оқибатларга олиб келган пахта яккаҳокимлиги авжига чиққан эди. Ўзбекистон ўзининг қолоқ  ишлаб чиқариш ва социал инфратузилмаси билан собиқ иттифоқда жон  бошига истеъмол даражаси бўйича энг  паст ўринда турарди. Мустақил ривожланиш йилларида – тарихан қисқа  бир даврда юртимиз янги ва улкан  марраларни қўлга киритди, бунинг натижасида мамлакатимизнинг қиёфаси бутунлай ўзгариб, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи юксалиб бормоқда.

Айни пайтда барчамиз бир  ҳақиқатни ўзимизга аниқ тасаввур этишимизни истардим. Яъни, эришилган бундай марралар – барқарор ривожланиб бораётган  иқтисодиётга асосланган, очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас, амалда олий қадрият даражасига кўтарилган, жаҳон миқёсида обрў-эътибор қозонган жамият барпо этиш борасида биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадга қаратилган узоқ ва мураккаб йўлнинг бир қисми, холос.

Бу йўлда биз дуч  келишимиз мумкин бўлган шундай бир  хавф борки, у ҳам бўлса, авваламбор эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб, хотиржамлик кайфиятига берилиш, реал воқеликдан узилиб қолиш хавфидир. Бу эса мамлакатимиз тараққиётининг самарадорлиги ва истиқболига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Жаҳон миқёсида глобаллашув  ва рақобат тобора кучайиб бораётган  бугунги замонда биз дунёда юз бераётган туб ўзгаришлар жараёнида  эгаллаб турган ўрнимизни холисона ва танқидий баҳолашимиз, тобора ошиб бораётган ҳаёт талабларига жавоб  беришимиз, кечаётган давр билан  ҳамқадам бўлишимиз шарт.

Маълумки, ҳаёт ҳеч қачон  бир жойда тўхтаб турмайди. Шу боис авваламбор рўй бериши мумкин бўлган турли фалокатлар, жаҳон иқтисодиётининг  юксалиши ва инқирозини олдиндан кўриш  имконини берадиган, ҳар томонлама  чуқур ўйланган, аниқ мақсад ва устувор  йўналишларни ўз ичига олган тараққиёт  дастури ва уни амалга ошириш стратегиясига  эга бўлган мамлакат ва халқ пировард натижада муваффақиятга эришади.

Шу муносабат билан  алоҳида таъкидлаб айтмоқчиманки, мустақил тараққиётимизнинг ўтган  даврида амалга оширган ишларимизни  сарҳисоб қилар эканмиз, уларни ҳаққоний баҳолаш ва ислоҳотлар дастурига  маълум ўзгартишлар киритиш билан  бирга, биринчи навбатда эртанги  кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайтиришимиз, уларни янги, янада  юқори босқичга кўтаришимиз даркор.

Шу маънода, 1992 йил декабр ойида қабул қилинган, мамлакатимизнинг демократик тараққиётини таъминлаш  ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий принципларини белгилаб берган конституциямизнинг қоида ва нормаларига  таяниш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борадаги ишларимиз 2001 йилдан 2010 йилгача  бўлган кейинги 10 йил давомида янада  фаоллашиб, кўлами ва миқёси тобора кенгайиб бормоқда.

Натижада бугунги кунга  келиб биз ўз олдимизга қўйган асосий мақсадимизга эришдик, деб айтиш  учун барча асосларимиз бор.

Бунинг тасдиғини мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёни  ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатъий ва изчил тус олгани, одамларимиз  ўзгариб, уларнинг сиёсий ва фуқаролик  фаоллиги ошаётгани, онгу тафаккури  юксалиб, ён-атрофда бўлаётган барча  воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғуси, эртанги кунга ишончи ортиб бораётгани мисолида кўриш, англаш қийин эмас.

Юртдошларимизнинг, бутун  жамиятимизнинг ҳаётидаги ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар, ўз моҳият эътиборига кўра, бугунги кунда мамлакатимизнинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидан  дадил ривожланиб боришини таъминлаётган  ҳал қилувчи кучга айланмоқда.

Мустақиллик йилларида босиб  ўтган йўлимиз ва тўплаган тажрибамизни холисона баҳолаш, қўлга киритган юксак  марраларимизни таҳлил этиш мамлакатимизни тадрижий ва босқичма-босқич ривожлантириш  бўйича биз танлаган моделнинг нақадар  тўғри эканини ва шу йўлдан бундан буён ҳам оғишмай қатъият билан боришимиз зарурлигини яққол кўрсатмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги йўналишларни демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг  муҳим устувор вазифалари сифатида белгилаш зарур, деб ўйлайман.

I. Давлат ҳокимияти  ва бошқарувини демократлаштириш

Маълумки, ўтган давр мобайнида  мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўта  муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар  бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи  ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари  ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш  ва унинг мустақиллигини таъминлаш  бўйича ғоят долзарб чора-тадбирларни  кўришга қаратилган эди.

Бу жараёнда марказий ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқарув тузилмалари  ва маъмурий органларнинг вазифаларини ўзгартиришга, уларнинг бошқариш, тартибга солиш ва тақсимлаш борасидаги ваколатларини, хўжалик тузилмалари фаолиятига бевосита аралашувини кескин қисқартиришга  катта эътибор берилди. Бошқача  айтганда, уларнинг ваколатларини бозор  тамойилларига мувофиқлаштириш  ва пировард натижада давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги ролини жиддий камайтириш кўзда тутилган эди.

Бошқарув соҳасини марказлаштиришни чеклаш, бу борадаги вазифаларнинг  бир қисмини республика даражасидан  вилоят, туман ва шаҳар миқёсига ўтказиш, Ўзбекистонда маҳаллий ўзини  ўзи бошқаришнинг ноёб шакли бўлган маҳалла тизимини шакллантириш масалаларига катта аҳамият қаратилди.

Икки палатали миллий парламентимизни  ташкил этиш масаласи бўйича 2002 йил 27 январда  ўтказилган референдум якунлари ва шу асосда «Референдум якунлари ҳамда  давлат ҳокимияти ташкил этилишининг  асосий принциплари тўғрисида»ги конституциявий қонуннинг қабул қилиниши қонун  чиқарувчи ҳокимиятни тубдан ислоҳ  қилишнинг асосларини белгилаб берди.

Бундан кўзланган асосий мақсадлар парламент томонидан  ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида  ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини шакллантириш, қонун  ижодкорлигининг сифатини жиддий равишда  ошириш, умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига эришишдан иборат эди. Бу борада таркиб жиҳатидан асосан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари вакилларидан ташкил топган юқори палата – Сенатнинг ҳудудлар манфаатларини  ифода этиши, қуйи – Қонунчилик палатаси эса ўз фаолиятини доимий профессионал асосда амалга ошириши ҳисобга олинганини айтиб ўтиш лозим.

Таъкидлаш керакки, миллий парламентимизнинг  ривожланишида янги парламент ва унинг ҳар бир палатасининг мақоми, ваколатлари ва фаолият механизмлари аниқ белгилаб берилган «Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунларнинг 2003 йилда қабул қилиниши алоҳида  аҳамият касб этди.

2007 йилда Ўзбекистон Республикаси  конституциясидан мамлакат Президенти  бир вақтнинг ўзида ижро этувчи  ҳокимият бошлиғи эканини белгилайдиган  норманинг чиқарилиши ушбу даврдаги  муҳим сиёсий-ҳуқуқий воқеалардан  бири бўлди. Бугунги кунда конституциямизнинг 89-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг  Президенти давлат бошлиғидир  ва давлат ҳокимияти органларининг  келишилган ҳолда фаолият юритишини  ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди»  деган қоида белгилаб қўйилган.

Илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозимининг тугатилиши ҳам либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди. Қабул  қилинган қонунларга мувофиқ эндиликда  Бош вазир нафақат Вазирлар Маҳкамаси  фаолиятини ташкил этади, балки унга раҳбарлик қилади ва унинг иши  самарадорлиги учун шахсан жавоб  беради, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига раислик қилади, ҳукумат ҳужжатларини имзолайди, давлат ва хўжалик бошқаруви  масалалари юзасидан қарорлар қабул  қилади.

Ҳозирги пайтда мамлакатимиз аҳолисининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти  ва ижтимоий онг даражасининг ўсиб бориши, жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал  ривожланиши, юртимизда кўппартиявийлик  тизимининг тобора мустаҳкамланиши  давлат ҳокимиятининг учта субъекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар  ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб  тақсимланишини таъминлаш учун зарур  шарт-шароитларни юзага келтирмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 98-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф қилинади:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан  иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси  таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Информация о работе Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий