Автор работы: Пользователь скрыл имя, 20 Мая 2013 в 08:23, реферат
I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш
III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш
IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш
V. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш
VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
Бош вазир номзоди унинг учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
Бундай ҳолатда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон
Республикаси Бош вазирини лавозимидан
озод этиш бўйича қарор қабул қилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг бутун таркиби
Бош вазир билан бирга
Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади».
Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 98-моддасига киритилаётган
ушбу ўзгартишларнинг мазмун-
Таклиф этилаётган яна бир муҳим ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 96-моддасига тааллуқлидир.
Мамлакат Президенти турли сабабларга кўра ўз вазифасини бажара олмайдиган вазият юзага келган тақдирда ноаниқликка, ушбу моддани турлича талқин этишга йўл қўймаслик мақсадида унинг янги таҳририни қуйидаги мазмунда баён этиш таклиф қилинади:
«Мамлакатнинг амалдаги Президенти
ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда
унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенати Раисининг зиммасига
Ўзбекистон Республикаси
конституциясининг 98-моддасига зикр
этилган тузатишларни киритиш таклиф
этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон
Республикаси конституциясининг 78- ва
93-моддаларига ҳам тегишли
Жумладан, конституциянинг
78-моддаси 15-бандини «… шунингдек, мамлакат
ижтимоий-иқтисодий
93-модданинг 15-бандига
«вилоятлар ҳокимларини ҳамда
Тошкент шаҳар ҳокимини
93-модданинг 8-бандидан
«ижро этувчи ҳокимият
93-модданинг 16-бандини
«…Ўзбекистон Республикаси
Шунингдек, 93-модданинг 12-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори» деган сўзлардан кейин «унинг ўринбосарлари» деган сўзларни чиқариш ва уларнинг ўрнига «Ҳисоб палатаси раисини» деган сўзларни киритиш ва ундан сўнг матн бўйича «тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади» деган тарзда баён этиш керак.
Ҳурматли мажлис иштирокчилари!
Биз ҳаммамиз шуни аниқ англаб
олишимиз зарурки, сайловларда ютиб
чиққан сиёсий партия тақдим этган
Бош вазир номзодининг
Айни вақтда шуни унутмаслигимиз
керакки, мазкур ислоҳотларнинг муваффақияти,
авваламбор, мамлакатимизни янада демократлаштириш
ва либераллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз
суръатига, фуқароларимизнинг ижтимоий-
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш
Қадрли дўстлар!
Мамлакатимизни демократик
янгилашнинг бугунги босқичдаги
энг муҳим йўналишларидан бири бу
– қонун устуворлиги ва қонунийликни
мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини
ишончли ҳимоя қилишга
Айнан шунинг учун ҳам биз
мустақилликнинг дастлабки
Аввало, суд ҳокимиятини
босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш, суднинг
мустақиллигини таъминлаш, уни собиқ
тузумда бўлгани каби қатағон
қуроли ва жазолаш идораси сифатидаги
орган эмас, балки инсон ва фуқаро
ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли
ҳимоя ва муҳофаза этишга хизмат қиладиган
том маънодаги мустақил давлат институтига
айлантиришга қаратилган кенг кўламли
ташкилий-ҳуқуқий чора-
Ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий принципни изчил амалга ошириш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди, шунингдек, бу даврда жиноят-процессуал, фуқаролик-процессуал қонунчилигига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу эса ўз навбатида суд тизимини ижро этувчи ҳокимият органлари назорати ва таъсиридан чиқариш имконини берганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Айни пайтда судьялик лавозимига
номзодларни тақдим этиш, судьяларнинг
ваколатини тўхтатиш ва муддатидан олдин
тугатиш, уларга нисбатан интизомий
иш юритувни қўзғатиш вазифалари Адлия
вазирлиги ваколатидан
Бундан ташқари, судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш, хусусан, суд тизими учун кадрлар масалалари билан шуғулланиш вазифаси махсус орган – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юклатилганини қайд этиш лозим.
Шулар қаторида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида махсус ваколатли тузилма – Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш департаменти ташкил этилди. Бу эса судларнинг уларга хос бўлмаган вазифалардан сезиларли даражада халос бўлиши ва бутун диққат-эътиборини ўзларининг асосий бурчи бўлмиш одил судловни амалга ошириш учун қаратиш имконини берди.
Умумий юрисдикция судлари ихтисослаштирилиб, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар ташкил этилди. Бу ўз навбатида уларнинг жиноят ва фуқаролик ишларини малакали асосда кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўла ва ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш кафолатлари жиддий тарзда кучайтирилди, ушбу кафолатдан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришни таъминлаш бўйича катта кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилди.
Айнан ушбу даврда кассация инстанцияси ислоҳ қилиниб, суд ишларини қайта кўришнинг апелляция тартиби жорий этилгани ҳам муҳим янгилик бўлди. Мазкур ўзгаришларга мувофиқ эндиликда апелляция инстанцияси ишни янгитдан кўриб чиқишга юбормасдан, уни ўзи тўла ҳажмда кўриб чиқиши мумкин.
Бугунги кунда фуқаролар
қонуний кучга кирган биринчи
инстанция суд қароридан норози
бўлган тақдирда, ўз ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини кассация инстанциясида,
ўз адвокати иштирокида бевосита ҳимоя
қилиш имконига эга бўлишди. Шу тариқа
фуқароларнинг биринчи
Шу борада қуйидаги рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Агар 2000 йилда суд хатоларининг деярли ярми назорат тартибида тузатилган бўлса, 2009 йил якунларига кўра, бундай ҳолатларнинг 85 фоиздан ортиғи апелляция ва кассация тартибида бартараф этилган.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда прокурор ва адвокатнинг тенглигини, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича суд фаолиятининг барча босқичларида ўзаро тортишув бўлишини таъминлашга, одил судловнинг сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Айниқса, 2008 йилда «Адвокатура
институти такомиллаштирилиши муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуннинг қабул қилиниши бу борада
ғоят муҳим аҳамият касб этди. Шу
асосда амалдаги қонунчилигимизга суд-ҳуқуқ
тизимини либераллаштириш, инсон ҳуқуқлари
ҳимоясини таъминлаш
Ушбу қонунга мувофиқ
ҳимоячига жиноят ишини юритишга
масъул бўлган давлат органлари ва
мансабдор шахслардан мутлақо мустақил
равишда жиноят иши процессининг
ҳар қандай босқичида малакали юридик
ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи берилгани
эътиборга сазовордир.
Шу билан бирга, ҳимоячининг кўрилаётган
ишда иштирок этиш учун ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлардан ўзига ижозат берилгани
тўғрисида ёзма равишдаги тасдиқловчи
ҳужжат ва шунингдек, ўз ҳимоясидаги шахс
билан учрашиш учун рухсат олиш мажбуриятини
белгилайдиган нормалар жиноят-процессуал
қонунчилигидан чиқарилди. Эндиликда
буларнинг барчаси учун – шунга эътибор
беринглар – адвокатлик гувоҳномаси ва
адвокатлик муассасаси томонидан бериладиган
ордернинг ўзи кифоядир.
Информация о работе Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий