Автор работы: Пользователь скрыл имя, 20 Мая 2013 в 08:23, реферат
I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш
III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш
IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш
V. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш
VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш
III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш
Муҳтарам юртдошлар!
Бугун биз демократик жараёнларни
чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини
ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз
сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий
иштироки ҳақида сўз юритар эканмиз,
албатта, ахборот эркинлигини
Маълумки, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи инсоннинг ахборот олиш, ахборотни ва ўз шахсий фикрини тарқатиш ҳуқуқи ва эркинлигини ўзида мужассам этган бўлиб, бу Ўзбекистонда демократик жамият асосларини барпо этишнинг муҳим шарти, таъбир жоиз бўлса, тамал тоши ҳисобланади.
Мамлакатимизда ўтган
йиллар давомида, айниқса охирги 10 йилда
оммавий ахборот воситаларини янада
либераллаштириш, сўз эркинлигини
таъминлашга қаратилган кенг қамровли
ташкилий-ҳуқуқий чора-
Юртимизда аввало оммавий ахборот воситалари ривожини таъминлайдиган, демократик талаб ва стандартларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Ушбу даврда оммавий ахборот воситаларини эркин ва жадал ривожлантиришга, ахборот соҳасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган 10 га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
«Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз олиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқларини амалга оширишда, шунингдек, ахборотнинг муҳофаза қилиниши, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.
Сўнгги йилларда янги таҳрирдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунга, шунингдек, «Телекоммуникациялар тўғрисида», «Реклама тўғрисида», «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу эса янги сиёсий шарт-шароитларда оммавий ахборот воситалари соҳасидаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни таъминлади. Шу билан бирга, нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг ахборот соҳасини демократлаштиришда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган кенг қамровли институционал ислоҳотлар амалга оширилди.
Нодавлат оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча жамоат ташкилотлари ташкил қилинди. Ўз таркибида 100 дан ортиқ электрон оммавий ахборот воситасини бирлаштирган Нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди шулар жумласидандир.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг, ахборот технологиялари ва тизимларини қўллаган ҳолда, ахборот ресурсларидан фойдаланиш механизмларини белгилаб берган янги таҳрирдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши оммавий ахборот воситаларини модернизация қилишни жадал ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.
Ўзбекистонда кейинги
йилларда сунъий йўлдош алоқа тармоғи
орқали телерадиодастурларни тарқатиш
йўлга қўйилди. Бугунги кунда
мамлакатимиз телекоммуникациялар
тизими дунёнинг 180 та мамлакатига 28 та
йўналиш бўйича тўғридан-тўғри чиқадиган
халқаро каналларга эга. Юртимиздаги
телерадиоканаллар томонидан
Дунёдаги етакчи мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш миллий тизимининг такомиллаштирилиши ахборот соҳасидаги фаолиятнинг сифати ва савиясини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тизимида кўп жиҳатдан ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
Бундай кенг миқёсдаги ишлар натижасида фақат кейинги 10 йилнинг ўзида босма оммавий ахборот воситаларининг сони 1,5 баробар, электрон оммавий ахборот воситаларининг сони эса 7 баробар кўпайиб, бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийб 1200 тага етди. Мавжуд барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда яшайдиган миллат ва элатларнинг 7 та тилида фаолият олиб боради, шунингдек, босма материаллар ва телекўрсатувлар инглиз тилида ҳам тарқатилмоқда.
Яна бир муҳим янгилик эфир орқали узатиладиган материалларни тайёрлаш жараёнига замонавий рақамли ва мультимедиа технологиялари жорий қилинаётганида намоён бўлмоқда. Юртимизда Интернет тизимидан фойдаланувчилар сафи жадал суръатлар билан кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 6 миллиондан ортиб кетгани ҳам буни тасдиқлаб турибди.
Мамлакатимизда фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишларни танқидий баҳолар эканмиз, муҳим бир масалага алоҳида эътибор қаратишимиз зарур, деб ўйлайман. Яъни, бу ўринда гап оммавий ахборот воситалари ва давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги муносабатларнинг устувор жиҳатларини тўғри белгилаш, жумладан, оммавий ахборот воситалари фаолияти устидан назорат қилишнинг иқтисодий механизмларини, ахборот манбаларининг ёпиқлигини, шунингдек, таҳририятларга ҳокимият органлари ва маъмурий тузилмалар томонидан бўлаётган маълум даражадаги босимларни бартараф қилиш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳақида бормоқда.
Шу боисдан қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш ўта долзарб аҳамият касб этмоқда:
Биринчи. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида» Қонун қабул қилиш зарур. Бу ўз навбатида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кўп жиҳатдан кучайтирган бўлур эди.
Ушбу қонун давлат ҳокимияти
органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни
хабардор қилиб бориш тартибларини
аниқ белгилаб бериши, аҳолининг, жамоат
бирлашмаларининг давлат ҳокимияти
органлари томонидан қабул
Мазкур қонуннинг жорий этилиши ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, давлатнинг ички ҳамда ташқи сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралигини, мамлакатимиз ва хорижда кечаётган воқеа-ҳодисалар хусусида фикрлар хилма-хиллиги ва сиёсий плюрализмни ҳисобга олган ҳолда, таъминлаши зарур.
Иккинчи. Демократлаштириш жараёнларида аҳамияти тобора ортиб бораётган ахборот коммуникациялари соҳасининг энг муҳим тармоқларидан бири бўлган телерадио тизимини ривожлантиришга қаратилган «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида» Қонун қабул қилиш ҳақида таклиф киритилмоқда.
Маълумки, ҳозирги вақтда
ушбу соҳадаги фаолият оммавий ахборот
воситалари, радиочастота спектри, телекоммуникациялар,
ахборотлаштириш тўғрисидаги
Шу билан бирга, телерадиоэшиттиришлар
соҳасини мустақил қудратли индустрия
сифатида қайта ташкил этиш, телерадиоэшиттиришларнинг
янги шакл ва турларининг пайдо бўлиши
телерадиодастурларни тайёрлаш ва узатиш
жараёнида юзага келадиган
Ушбу қонуннинг қабул
қилиниши телерадиодастурларни тайёрлаш
ва тарқатиш соҳасида рақобатни янада
кучайтириш, телерадиодастурларни узатиш
борасида мобил ва рақамли телевидение
каби илғор замонавий
Бу қонун миллий телерадиоэшиттиришлар тизими фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини ва молиялаштириш манбаларининг эркинлиги ва мустақиллиги каби принципларини белгилаб беришга, радиочастоталарни олиш учун ўтказиладиган танловларнинг демократик ва ошкоралигини таъминлаш, тенг рақобат ва электрон медиа-бозор тармоқларининг монополлашувига йўл қўймаслик учун шароит яратиш ва бошқа бир қатор муаммоларни ечишни назарда тутади.
Учинчи. Оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва мустақиллигини янада мустаҳкамлаш муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва механизмларини кучайтириш, ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий қилиш билан бевосита боғлиқдир.
Ушбу вазифани амалга ошириш
учун *»Оммавий ахборот воситалари
фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида»,
«Оммавий ахборот воситаларини давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш
Тўртинчи. Оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлаш, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасидаги ролини кучайтиришга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш мақсадида *»Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»*ги ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади.
Бунда, хусусан, давлат ва жамоат бирлашмалари ахборот хизматлари, медиа-тузилмалар ишини фаоллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни кўзда тутиш лозим. Оммавий ахборот воситаларининг ахборот олиш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш, ахборот олиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик ва мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини кучайтириш ва бошқа чора-тадбирларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмлар устида иш олиб бориш зарур.
Шу билан бирга, сиёсий модернизация жараёнларида тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётган замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан давлат ва жамият қурилиши тизимида кенг фойдаланиш лозим.
«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонун нормаларини янада такомиллаштириш, рақамли телерадиоэшиттириш тизимига ўтиш бўйича тадбирлар давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ҳам ушбу вазифани ҳал этишга хизмат қилади. Мазкур дастур рақамли телерадиоэшиттиришлар инфратузилмасини шакллантириш, бу борадаги фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган самарали тизимни яратишга қаратилиши даркор.
Мухтасар айтганда, юқорида зикр этилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга, фуқароларнинг сўз эркинлиги ва танлаш эркинлигини таъминлашга қаратилган конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам беради.
IV. Ўзбекистонда
сайлов ҳуқуқи эркинлигини
Эркин сайлов ва ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш принциплари, биринчи навбатда ҳар бир шахснинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқи миллий давлатчилигимиз моделининг асосини ташкил этади. Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир.
Шу муносабат билан ўтган давр мобайнида юртимизда самарали, демократик сайлов тизимини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасида ғоят чуқур ўзгаришлар амалга оширилганини таъкидлаш ўринлидир.
Маълумки, конституциямизга, шунингдек, «Сайловчилар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунларга 2003 ва 2008 йилларда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Шу билан бирга, ушбу даврда мазкур соҳага оид кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Буларнинг барчаси миллий сайлов тизимининг изчил ва босқичма-босқич либераллашувини, икки палатали парламент сайловларининг қонун талаблари ва умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларга тўла мос ҳолда ўтказилишини таъминлайдиган мукаммал қонунчилик базасининг шаклланишига олиб келди.
Ушбу қонунларда давлат ҳокимияти
вакиллик органларига сайловларнинг фақа
Шу борада сайлов қонунчилигимизга
сайловга тайёргарлик кўриш ва уни
ўтказиш билан боғлиқ бўлган, энг
ривожланган демократик давлатлар
тажрибасида ҳам камдан-кам
Информация о работе Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий