Автор работы: Пользователь скрыл имя, 20 Мая 2013 в 08:23, реферат
I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш
III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш
IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш
V. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш
VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш
Қонунда адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, унинг ўз ҳимояси остидаги шахсга нисбатан позициясини ўзгартириш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказишга қаратилган ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланганини эътироф этиш зарур.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, жиноий-ҳуқуқий соҳадаги сиёсатни такомиллаштиришда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш энг муҳим йўналишга айланди.
Ушбу соҳада амалга оширилган чора-тадбирлар, хусусан, 2001 йилда «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуннинг қабул қилиниши улкан социал ва ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этганини ишонч билан таъкидлаш лозим.
Мазкур қонунга
кўра, жиноятларнинг таснифи
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишлари бўйича қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жазолари ўрнига жарима шаклидаги иқтисодий санкцияни қўллаш имконияти анча кенгайтирилди. Жиноий жазо тизимидан инсонпарварлик тамойилларига мутлақо зид бўлган мол-мулкни мусодара қилиш тарзидаги жазо тури чиқариб ташланди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 11 та моддасига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланмаслиги ҳақидаги қоидалар киритилди.
Айтиш керакки, жазо тизимини либераллаштириш бўйича амалга оширилган бундай чора-тадбирларнинг нақадар тўғри бўлганини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда. Ишончим комил, хўжалик ишлари билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича одамларни қамаш шарт эмас – бу давлатга жуда қимматга тушади, қолаверса, бундай жазо тури маҳкумларни тарбиялаш ва қайта тарбиялаш вазифасини ҳал қилмайди.
Жиноий жазоларни
Маълумки, Ўзбекистонда 2008 йилнинг январидан бошлаб ўлим жазоси бекор қилинди ва унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо тури жорий этилди.
Мамлакатимизда ўлим жазосининг
бекор қилиниши халқаро ҳамжамиятнинг
катта эътибор ва эътирофига сазовор
бўлгани албатта ижтимоий-
Ўзбекистонда эса умрбод озодликдан маҳрум қилиш фавқулодда жазо чораси бўлиб, фақат икки турдаги жиноят, яъни жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм учун тайинланади. Ушбу жазо тури бизнинг мамлакатимизда хотин-қизларга, жиноят содир этган пайтда 18 ёшга етмаган шахсларга ва ёши 60 дан ошган эркакларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Айтинглар, азиз дўстлар, мана
шу олиб келинган далиллар Ўзбекистон
мустақилликка эришганидан
Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида дастлабки тергов босқичида суд назоратини кучайтириш, мазкур соҳада суд фаолиятини либераллаштириш бўйича ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилганини таъкидлаш лозим.
Бу борада «Хабеас корпус» институтининг жорий этилиши, яъни 2008 йилдан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи прокурордан судга ўтказилиши принципиал қадам бўлди. Ушбу қарорнинг ўз вақтида ва пухта ўйлаб қабул қилингани бугунги кунда кўпгина амалий мисолларда ўз исботини топмоқда. Мазкур институтнинг амалиётга татбиқ этилиши инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг дахлсизлигини ҳимоя қилишда муҳим омил сифатида намоён бўлмоқда. Ушбу институт жорий этилган 2008 йилнинг январидан буён судлар томонидан дастлабки тергов органларига 700 мартадан ортиқ ҳолатда мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилингани ҳам буни яққол тасдиқлаб турибди.
Мамлакатимизда жиноий-ҳуқуқий соҳани либераллаштириш борасидаги ислоҳотлар ҳақида гапирганда, жиноят-процессуал қонунчилигимизга киритилган ўзгартишларга мувофиқ тергов ва шахсни қамоқда сақлаш муддатлари қисқартирилганини таъкидлаш лозим.
Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётига 2001 йилдан бошлаб ярашув институти киритилди ва у самарали фаолият кўрсатмоқда. Ярашув институтининг талабига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноий қилмишни содир этган шахс жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Мазкур институтнинг самарадорлиги
ҳамда ўзбек халқининг
Шу борада яна бир мисолга эътибор берайлик. Ярашув институтининг жорий этилиши натижасида ўтган давр мобайнида 100 минг нафарга яқин фуқаро жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Сўнгги йилларда юртимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш борасида жиддий ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда, прокуратура фаолиятини ислоҳ қилиш, уни собиқ тузум даврида бўлганидек партиявий элита қўлидаги жазолаш қуроли эмас, балки қонунларнинг қатъий ижро этилишини, мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг изчил ривожланишини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган органга айлантириш бўйича салмоқли ишлар қилинди.
Масалан, 2001 йилда янги таҳрирда
қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги
Қонунга мувофиқ фуқаролар
Шунингдек, суд қарорлари ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқи прокуратура ваколатлари доирасидан чиқарилди. Туман ва шаҳар прокурорларининг эса тергов ва айбланувчини қамоқда сақлаш муддатларини узайтириш ҳуқуқлари бекор қилинди.
Бугунги кунда сиёсий, иқтисодий,
давлат-ҳуқуқий
Бу борадаги вазифаларни самарали ҳал қилиш мақсадида қуйидаги ташкилий-ҳуқуқий чораларни амалга ошириш таклиф этилади.
Биринчи. Бундан ўн йил олдин қабул қилинган амалдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни қабул қилишни бугун ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Яъни, ўтган даврда қонун ижодкорлиги жараёни кенгайгани ва мураккаблашгани, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосланганига ва сифатига нисбатан талаблар сезиларли даражада ошгани бу соҳада қонунийликни таъминлашнинг янги ва янада самарали механизмларини яратишни, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунларга, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар эҳтиёжларига мос бўлишини тақозо этмоқда.
Иккинчи. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 29- ва 31-бобларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади. Бу ўринда судга қадар иш юритув босқичида қўлланадиган чоралар, яъни лавозимдан четлаштириш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини фақат судьянинг санкцияси асосида қўллаш тартиби назарда тутилмоқда.
Ушбу ваколатларнинг прокурордан суд органларига ўтказилиши суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида суд назоратини кучайтириш, жиноят процессида «Хабеас корпус» институтини қўллаш соҳасини янада кенгайтириш имконини беради. Энг муҳими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг амалга оширилишини таъминлайди.
Учинчи. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 439-моддасига ўзгартиш киритиш ва унга мувофиқ биринчи инстанция судида иш бўйича айблов хулосасини ўқиб эшиттириш мажбуриятини фақат прокурор зиммасига юклашни назарда тутадиган норма ўрнатиш таклиф этилади. Чунки амалдаги қонунчиликда давлат айбловчиси, яъни прокурорнинг суд мажлисида айблов хулосасини ўқиб эшиттириш бўйича мажбурияти аниқ белгиланмаган. Шунинг учун айблов хулосаси кўпинча судьялар томонидан ўқиб эшиттирилади. Бу эса суднинг вазифа ва мақсадларига мос келмайди. Жиноят-процессуал қонунчилигига юқорида кўрсатиб ўтилган норманинг киритилиши суднинг мустақиллиги, холислиги ва беғаразлигини таъминлашга, жиноят процессида тортишув принципини кучайтиришга хизмат қилади.
Тўртинчи. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 321-моддасидан суднинг жиноят иши қўзғатишга доир ваколатини чиқариш мақсадга мувофиқ бўлур эди. Маълумки, жиноят ишини қўзғатиш аввало суриштирув ва дастлабки тергов органлари, жиноий таъқибни амалга оширадиган бошқа ҳуқуқ-тартибот органларининг вазифаси ҳисобланади. Суддан эса шахсга қўйилган айбловнинг қонуний ва асосли эканини холис баҳолаш талаб этилади.
Ваҳоланки, ҳозирги пайтда
суд томонидан жиноят ишини қўзғатиш
тарзидаги процессуал ҳаракатнинг
амалга оширилиши моҳиятан жиноий таъқибнинг
ва ундан келиб чиқадиган барча
оқибатларнинг бошланиши
Бешинчи. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш принциплари, асослари, шакл ва услублари, уни олиб борадиган органлар тизимини белгилаб берадиган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш таклиф этилади. Ушбу қонуннинг мақсади тезкор-қидирув хусусиятидаги тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонунийликка риоя қилишнинг реал ҳуқуқий кафолатларини яратишга йўналтирилган. Бу қонуннинг қабул қилиниши демократик давлатларнинг умумэътироф этилган амалиётига мос келади. Таъкидлаш керакки, бу қонун жиноятлар содир этилишининг дастлабки босқичларидаёқ уларнинг олдини олиш ва ўз вақтида тўхтатиш бўйича чораларнинг самарадорлигини, шунингдек, суриштирув ва дастлабки терговнинг сифатини оширишга хизмат қилади. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, авваламбор, ички ишлар идораларининг бу соҳадаги фаолиятининг янада либераллашувини таъминлашга олиб келади.
Олтинчи. Фаол ривожланиб бораётган демократлаштириш жараёнларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини ҳар томонлама қайта ишлаш ва янги таҳрирда қабул қилиш зарур.
1994 йилда қабул қилинган
амалдаги мазкур кодексга
Бунда авваламбор жиноят қонунчилигини
тобора либераллаштириш, яъни, айрим
қонунбузарлик ҳолатларини
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал механизмларини такомиллаштириш, демократлаштириш, бу соҳада қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш бўйича чораларни ҳам мазкур кодексда кўзда тутиш лозим.
Еттинчи. Ривожланган демократик давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, давлат ҳокимияти идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шу жумладан, прокуратура фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича адлия органларининг ролини янада кучайтиришга қаратилган янги ҳуқуқий механизмларни ўрнатадиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш талаб этилмоқда.
Адлия органларининг ҳуқуқ
ижодкорлиги соҳаси ва ҳуқуқни қўллаш
амалиётида ягона давлат сиёсатини
ўтказишдаги ролини кучайтириш учун
уларга зарур бўлган тегишли ваколатларнинг
берилиши мамлакатимизнинг ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат органлари
тизимида ўзаро тийиб туриш ва
манфаатлар мувозанатининг самарали механизмини
яратиш имконини беради ҳамда ушбу
органлар фаолиятида қонунийлик ва қонун
устуворлигини таъминлашга
Саккизинчи. Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан одамларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқдир. Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир.
Шу муносабат билан, бугунги
сиёсий-ҳуқуқий воқеликни
Информация о работе Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий