Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 25 Ноября 2011 в 12:36, курсовая работа

Краткое описание

Мустақиллик шарофати билан 1300 йил мобайнида ота-боболаримиз эътиқод қилиб келган ислом динига муносабат ҳам тубдан ўзгара бошлади. Собиқ “Иттифоқ” даврида бутун Ўзбекистонда бори-йўғи 80га яқин масжид фаолият кўрсатган бўлса, мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ минглаб янги масжидлар ишга тушди. Илгари биргина Бухорода кичик бир мадраса тор доирада диний билим бериб келган бўлса, бугунги кунда деярли барча вилоятларда мадрасалар ишлаб турипти.

Содержимое работы - 1 файл

pygi.doc

— 156.00 Кб (Скачать файл)

 Ҳар бир  халқнинг ўз эътиқод тизими  бўлади[2]. Эътиқод тизими миллий маънавиятнинг ўзак томиридир. Маълумки, аксарият ўзбеклар (ва бугунги кунда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи қардош халқлар вакиллари – тожиклар, қозоқлар, қирғизлар, татарлар, озарбайжонлар, месхети турклар ва бошқаларнинг кўпчилиги) ўзларини неча асрлардирки мусулмон деб ҳисоблайди, яъни ислом динига эътиқод қилади. Ислом динининг асосини эса охирги пайғамбар Муҳаммад(сав)га ваҳий орқали билдирилган Аллоҳнинг китоби – Қуръони карим ташкил этади. Ушбу китоб оятлари мазмуни Европа илм-фанининг энг сўнгги ютуқлари билан тўла мувофиқ эканлиги христиан динидаги олимлар томонидан ҳам аллақачон исботланган[3]. Диний уламоларимиз ислом арконлари, имон шартлари, бошқа ақидалар ҳақида муфассал баён қилиб келмоқдалар, бизнинг уларга тўхталиб ўтиришимиз жоиз эмас.         

 Бу соҳада  бизни биринчи навбатда қизиқтириши  керак бўлган асосий масала исломда инсоннинг ижтимоий мақоми ва маънавиятидир. Имом Ғаззолий ҳазратлари “Кимёйи саодат”да айтадилар: “Билгинки, (Ҳақ таоло) одамни ўйнамоқ ва кулмоқ, емоқ ва ичмоқ учун яратмабдир. Балки Одамнинг яралишида улуғ ҳикматлар бордурки, ҳазрати Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ўзини танитмоқ учун яратибдур. Ва маърифат йўлининг улуғ хатарлари бордур.”[4] Аллоҳ инсонни Ер юзида халифа қилиб яратди. Бутун моддий оламни унинг тасарруфига қўйди. Бу фикр Қуръони каримнинг қатор оятларида қайта-қайта таъкидланади. Масалан, Анъом сураси 165-оятда бу ҳақда шундай дейилади: “У сизларни Ер (юзи)нинг халифалари қилиб қўйган ва ато этган (неъмат)ларида сизларни синаш учун баъзиларингизни баъзиларингиздан (юқори) даражаларга кўтарган зотдир”[5]. Яна Луқмон сураси 20-оятида айтилади: (Эй, инсонлар!) Аллоҳ осмонлар ва Ердаги барча нарсаларни сизларга бўйин сундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (моддий ва маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингизми?”[6] Хўш, инсонга шундай улуғ инъом ва имконлар берилган экан, аслида унинг бу дунёдаги вазифаси нима? Бу саволга ҳам Қуръони каримда аниқ жавоб бор. “Ваз-зориёт” деб бошланувчи суранинг 56-оятида айтилади: “Мен жинлар ва инсонларни фақат ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим.”[7] Одатда кўпчилик “ибодат” сўзини эшитганда намоз, рўза, ҳаж кабиларни тасаввур қилади. Асли юқоридаги оятда келтирилган “ибодат” тушунчаси Аллоҳ иродасига тўлиқ бўйинсуниш маъносини билдиради. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари Пайғамбаримиздан шундай ҳадис ривоят қиладилар: “Ал-ибодату ашарату ажзоин, тисъатун минҳо талаб-ул-ҳалоли ва жузъун воҳидун минҳо соир-ул-ибодоти", яъни "ибодат ўн қисмдур, унинг ўндан тўққизи ҳалол ризқ топиш ҳаракатида, (қолган ўндан) бир қисми эса бошқа ибодатлардадир".[8] Демак, юқоридаги оят мазмунини Пайғамбаримиз(сав) тафсирларига мувофиқ идрок этилса, ҳалол ризқ йўлида уриниш Аллоҳга қулчиликнинг, Ҳақ йўлидаги ибодатнинг асосий қисмини ташкил этар экан. Қадим тафсирчи уламоларимиз учун “ҳалол ризқ” тушунчаси мураккаб бўлмаган, бунда ўзга инсонлар ҳаққига хиёнат қилмаслик, ўз касби, меҳнати билан нон топиб, оила боқиш асосий масала бўлиб, баъзи харом ишлар нима эканлиги Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларда очиқ-ойдин кўрсатиб берилган. Лекин XX аср охири -  XXI аср бошларига келиб ижтимоий ҳаёт анча мураккаблашиб кетди ва бундай шароитда кўп нарсани аниқлаштириб олиш эҳтиёжи пайдо бўлмоқда.          

 Масалан,  деҳқон яхши ҳосил олиш учун  ерга ўғит солади. Илгари ерга солиш учун фақат табиий ўғитлар ишлатилган ва уларнинг ҳосилни истеъмол қилган инсон соғлиғига бирор-бир зарари бўлмаган. Бугунги кунда дунёнинг барча ўлкаларида кенг миқёсда сунъий минерал ўғитлар ишлатиш расм бўлиб кетди. Аммо минерал ўғитларнинг пала-партиш ишлатилиши ўша ернинг тупроғи таркибида ҳам, ундан олинган ҳосилни истеъмол қилган инсон соғлиғида ҳам жуда зарарли асоратлар қолдирмоқда. Ундан ташқари илгари экинларга тушадиган турли зараркунанда ҳашоротларга қарши қўлбола усуллар билан курашилган бўлса, бугунги кунда уларни йўқ қилиш учун турли кимиёвий заҳарли воситалар кенг қўлланилмоқда. Бу воситалар нафақат зараркунанда ҳашоротларга, балки бевосита истеъмолчилар соғлиғига ҳам ёмон таъсир қилиши мумкинлиги аллақачон ўз исботини топган. Хўш, деҳқон қандай ҳаракат қилса, Аллоҳ олдида савоб олади-ю, нима қилса, гуноҳи азимга қолади? Бу ерда давлат одамларининг масъулияти қай даражада-ю, фермернинг виждонига қандай юк тушади? Бундай ҳолатларда айни билим ва эътиқод уйғунлиги бош масала бўлиб қолмайдими?           

 Шу ўринда  савол туғилади: Нега маънавият  тарбиясининг асосида эътиқод тарбияси ётади?  Чунки маънавият асли ҳар бир инсоннинг Борлиқ ҳақиқатига муносабатидан иборат бўлиб, ҳар бир шахснинг Борлиқ ҳақиқати ҳақидаўз тасаввурибор, у ушбу ўзи тасаввур этган Борлиқ ҳақиқатига чинкўнгилдан эътиқод қилса,унинг моҳиятини англашга интилса, унинг олдида масъулият ҳис этса ва Борлиқ ҳақиқати олдидагиўз вазифасини тўғри англаб етиб, уни меҳр билан бажарса, демак, бундай шахсни маънавий баркамол инсон дейиш мумкин. Шу сабабли шахс маънавиятининг асосий жиҳатлари имон, илм, масъулият ва меҳрдан иборат деб қаралади. Ҳар бир шахснинг Борлиқ ҳақиқатига муносабати унингшахсий иши. Миллий тарбияда эса ёш авлодга миллий маънавий меросимиз анъаналари руҳида тарбия берилади.         

  Эътиқод тарбиясиниамалга ошириш йўлида яна бир катта муаммо бор: ушбу тарбияни ким амалга оширади? Расман олганда, бу масала айни педагогика ўқув юртларининг бевосита вазифасига киради, чунки тарбиячилар шу билим масканларида етиштирилади. Аммо, очиқ тан олиш керак, бугунги кунда бу соҳадаги аҳволни мутлақо қониқарли деб бўлмайди. Бу муамони ҳал қилиш учун педагогика ўқув юртларига устоз кадрлар тайёрлаш тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқиш талаб этилади.        

  Иккинчи муаммо - эътиқод тарбияси қайсиманбаларга таяниб олиб борилади? Бунга ҳам жавоб аниқ: эътиқод тарбияси аждодларимиз меросида ўз аксини топган миллий маънавиятимиз анъаналарига таянган ҳолда, жаҳон педагогика илми тажрибасини эътибордан қочирмай, бугунги кун талаблари даражасида олиб борилиши лозим. Асосий масала тарбиячиларга қўйиладиган талабларни тўғри ишлаб чиқиш ва уларни астойдил амалга татбиқ этиш. Бу ўринда яна ибрат, илм, масъулият ва меҳр тамойилларини уйғунлаштириш биринчи даражали аҳамият касб этади. 

 
 

[1] Равил Гайнуддин. Ислам в современной России, М., 2004, с. 253.

[2] Бу гап ҳар бир миллатга мансуб 100% аҳоли бир эътиқод тизимида бўлиши керак, дегани эмас, балки шу халқнинг аксариятига алоқадор бўлган миллий маънавият тизими асосида қайси эътиқод жой олган, деган маънони билдиради. Масалан, рус миллатига мансуб анча-мунча мусулмонлар бор, аммо рус миллий маънавиятини православ эътиқодисиз тасаввур қилиб бўлмайди, ёки материалистик эътиқодда бўлган яҳудий миллатига мансуб кўплаб машҳур шахсларни биламиз, аммо бу миллатнинг аксарият вакиллари бугунги кунда ўз маънавиятларини “Таврот” ва “Талмуд”сиз тасаввур қилишлари қийин.

[3] Морис Букай. Библия, Коран и наука. М. 1999.

[4] Муҳаммад Исо таржимасида (Тошкент,2005) баъзи эркин талқинларга йўл қўйилган, Санкт-Петербургда 2007 йилда нашр этилган “Основы духовности” китобида русча таржима аниқроқ ва ихчамроқ берилган, аммо биз мавжуд ўзбекча таржимадан чекинишни лозим топмадик. (Русча таржима: “Знай, что человек создан не для пустого времяпрепровождения и развлечений, ведь дело его – великое, и риск перед ним – большой”).

[5] Ўша китоб, с. 150.

[6] Ўша китоб, с. 413.

[7] Ўша китоб, с.523.

[8] Муҳаммад Боқир. Баҳоуддин Балогардон (Мақомоти Хожа Баҳоудд

2-fasl. Mustaqil O’zbekistonda ma’naviy va axloqiy tarbiyaning dolzarb masalalari

Posted Се, 06/28/2011 - 17:38 by Admin

Insonga faqat atrof-voqelik haqida, odobu axloq qoidalari haqida bilim berishning o’zi uning ma’naviy-axloqiy tarbiyasi uchun yetarli bo’lmaydi. Unda iroda qudrati, mas’uliyat tuyg’usini shakllantirish, ko’nglida atrof-tabiatga, mehnatga, kasbga, ilmga, o’zga insonlarga mehr uyg’otish, dilida ulug’ maqsadlar tug’ilishiga erishish lozim. Masalan, tan olib aytish kerakki, Vatan yoki Adolat tuyg’usi haqida kitoblarda yozilganlarni o’qib chiqqan odam darhol Vatanning qadriga yetadigan, yoki Adolatga xiyonat qilmaydigan bo’lib qoladi, deb tasavvur qilish o’ta soddalik bo’lur edi. Har bir inson Vatan, Millat, Adolat timsol-tushunchalarining o’z ruhidagi poydor ma’naviy qadriyatlarga aylanishi uchun o’zgalar ibratida sinashi, bu yo’lda riyozat chekishi, ularga nisbatan ko’nglida mehr uyg’onishi zarur. Bunga turli yo’llar, turli vositalar bilan, birinchi navbatda yosh avlod tarbiyasiga samimiy (chin ko’ngildan) va izchil yondoshuv, tinimsiz izlanishlar bilan erishiladi.

Mustaqil O’zbekistonda milliy ta’lim tizimini jahon meyorlariga moslashtirish bo’yicha salmoqli islohotlar amalga oshirildi va bugungi kunda ularning dastlabki samaralari ko’zga tashlanmoqda. Ammo bu sohada ajdodlarimiz bizga meros qoldirgan beqiyos boylik juda katta imkoniyatlarni o’z xazinasida asrab kelmoqda-ki, ularni to’liq ishga solish nafaqat millat tarbiyasiga, balki jahon pedagogika ilmi rivojiga ham o’z sezilarli ulushimizni qo’shishga sabab bo’lishi mumkin.

Yan Amos Komenskiy (1592-1670) “Buyuk didaktika”ni orzu qilganda zamon butkul boshqacha edi. Bu ulug’ muallim va uning izdoshlari jahon ta’lim-tarbiya tizimida amalga oshirgan inqilob XX asrning birinchi yarmiga kelib, nafaqat yevropada, balki yer yuzining deyarli barcha mamlakatlarida keng joriy etildi va insoniyat taraqqiyotida katta burilish yasadi. Bu tizim asosan ilm ma’rifati (ilm tarbiyasi) tamoyilini bosh yo’nalish qilib olgan edi va, darhaqiqat, jahon ilmining yuksak taraqqiyotini ta’minlashga hal qiluvchi hissa qo’shdi.

Ammo bugungi kunga kelib ilm-fan shunday taraqqiy etdi-ki, endi, birinchidan, “barchaga barcha narsani o’rgatish”(“uchit vsex vsemu”) prinsipini astoydil amalga oshirish mohiyatan mumkin bo’lmay va kerak bo’lmay qoldi. Ikkinchidan, yosh avlod tarbiyasida XVII-XVIII asr yevropa ma’rifatchilari tasavvur ham qilmagan muammolar birinchi darajali ahamiyat kasb eta boshladi. Shunday qilib, XXI asr boshlanishida ta’lim-tarbiya tizimini yana tubdan yangilash ehtiyoji kun tartibiga qo’yildi.

Avvalo, ta’lim, ya’ni yoshlarga ilm berishning ahamiyatini aslo kamsitmagan holda, ta’kid etish lozimki, bugungi sharoitda asos urg’uni tarbiya masalasiga qaratmoq payti keldi. Endi “ta’lim-tarbiya” haqida emas, balki tarbiya va ta’lim haqida gapirganimiz ma’qulroq bo’lib qoldi, ya’ni tarbiya masalasini oldingi o’ringa o’tkazish davr taqozosiga aylandi.  Nafaqat XVII-XVIII asr yevropa ma’rifatchilari, balki XX asr boshlaridagi o’zimizning ma’rifatchilarimiz ham agar bolaga xolis bilim berilsa, yosh avlod to’g’ri yo’lni o’z aqli bilan topib oladi, degan aqidaga qattiq ishonar edilar. Vaholanki, hayot murakkab ekan,  bolaga xolis bilim berishning o’zi bo’lmas ekan, “xolis bilim” niqobi ostida yosh avlod ongiga turli buzg’unchi mafkuralar ham ta’sir va taziyq ko’rsatishi mumkin ekan. Tarixning oxirgi 70 yillik achchiq saboqlari buni isbot qildi. Qolaversa, yevropa ma’rifatchilari ko’zda tutgan xolis bilim faqat aniq va tabiiy fanlarga nisbatan birmuncha to’g’ri bo’lib chiqdi, ularning terminologiyasi bilan ifodalaganda, “ijtimoiy-gumanitar fanlar” tizimida, bizning ajdodlarimiz merosiga tayangan holda bugungi kun qarashlarimizga binoan olsak, “ma’naviyat sohasiga oid fanlar” tizimida bunday xolislik va umumjahoniy meyorlar hanuz qoniqarli mukammallikka ega emas ekan.

Bugungi kunda milliy tarbiya masalasi borgan sari dolzarblashib bormoqda. Biz endi bu sohada yevropa ilmi erishgan yutuqlarni nazardan qochirmagan holda o’z milliy ma’naviy merosimiz an’analariga muvofiq mustaqil tarbiya tizimini ishlab chiqishimiz birinchi darajali vazifaga aylanmog’i kerak. Buning uchun, birinchidan, yuqorida tilga olingan (bugungi kunda yevropa pedagogikasining asosini tashkil qiluvchi) “ilm ma’rifati” tamoyiliga qo’shimcha ravishda qadimdan milliy tarbiyamizga xos bo’lgan “mehr ma’rifati”, “riyozat ma’rifati”, “ibrat ma’rifati” tamoyillarini ham tarbiya nazariyasiga kiritish va ongli va to’laqonli ravishda tarbiya amaliyotiga tatbiq etish lozim bo’ladi. Demakki, ushbu tamoyillarni qachon (qaysi yoshda) va qanday usullar bilan tarbiya jarayonida qo’llash tartib-qoidalarini puxta ishlab chiqish, ya’ni farzandlarimiz tarbiya jarayonining turli davrlariga (oilada bola dunyoga kelmasidan ilgari bo’lg’usi ota-ona, ya’ni kelin-kuyovlarni oila qurish va bola tarbiyasiga tayyorlashdan boshlab, yangi tug’ilgan bolaga munosabat, bog’cha tarbiyasi, boshlang’ich maktab, tayanch maktab, ya’ni 5-9 sinflar, kollej va litseylar, oliy maktab, oliy toifali mutaxassislar tayyorlash, ya’ni magistratura, aspirantura, doktoranturagacha)  xos bo’lgan barcha inson jismidagi anatomik, fiziologik va uning ruhiyatidagi o’zgarishlarni hisobga oluvchi mukammal tizim yaratish va uni hayotga joriy qilish yo’llarini aniqlash taqozo etiladi.

Ikkinchidan, yosh avlodda o’z hayotiga, oila a’zolariga nisbatan, Vatan va millat oldidagi, balki atrof-tabiat, butun kurrai zamin va jami bashariyat oldidagi mas’uliyat tuyg’usini shakllantirish bugungi kun pedagogikasining eng muhim masalasi ekanligini barcha qiyinchiliklari bilan ro’yi-rost ko’ra bilish va shunga yarasha choralar tizimini ishlab chiqish kerak bo’ladi. Bu muammoni to’g’ri yechimiga erishish uchun pedagogik ta’lim sohasida nimalarga e’tibor qaratish va qanday o’zgarishlarni amalga oshirish lozimligini aniqlab, uni hayotga joriy etish ham talab etiladi.   

‹ 1-fasl. Oila, mahalla, ta’lim – tarbiya tizimi yosh avlod ma’naviyatini shakllantiruvchi va yuksaltiruvchi asosiy maskanlar sifatida Мундарижага 3-fasl. Milliy tarbiya yo’nalishlari va milliy tarbiya usullari ›

  • Milliy ma'naviyat:
    • Milliy manaviyatimiz asoslari
  • Мулоҳаза қолдириш учун сайтга киринг

Информация о работе Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар