Автор работы: Пользователь скрыл имя, 25 Ноября 2011 в 12:36, курсовая работа
Мустақиллик шарофати билан 1300 йил мобайнида ота-боболаримиз эътиқод қилиб келган ислом динига муносабат ҳам тубдан ўзгара бошлади. Собиқ “Иттифоқ” даврида бутун Ўзбекистонда бори-йўғи 80га яқин масжид фаолият кўрсатган бўлса, мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ минглаб янги масжидлар ишга тушди. Илгари биргина Бухорода кичик бир мадраса тор доирада диний билим бериб келган бўлса, бугунги кунда деярли барча вилоятларда мадрасалар ишлаб турипти.
Posted Ша, 01/23/2010 - 21:42 by Admin
Суҳбатимиз бошида биз, Маънавият инсоннинг Ҳақ билан муносабати, дедик. Кўпчилик беихтиёр: бу диннинг ўзи эмасми, деб хаёлидан ўтказиши мумкин. Шунинг учун бир йўла шу мавзуни ҳам ойдинлаштириб олиб, кейин бошқа масалаларга тўхталайлик.
Мустақиллик шарофати билан 1300 йил мобайнида ота-боболаримиз эътиқод қилиб келган ислом динига муносабат ҳам тубдан ўзгара бошлади. Собиқ “Иттифоқ” даврида бутун Ўзбекистонда бори-йўғи 80га яқин масжид фаолият кўрсатган бўлса, мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ минглаб янги масжидлар ишга тушди. Илгари биргина Бухорода кичик бир мадраса тор доирада диний билим бериб келган бўлса, бугунги кунда деярли барча вилоятларда мадрасалар ишлаб турипти. Тошкент олий маъҳадининг мавқеи кўтарилиб, энди унинг дипломи ҳам бакалавр даражасида тан олиниши масаласи ишлаб чиқилмоқда. Ўнлаб ўтмиш диний уламоларимизнинг табаррук номлари, мерослари тикланмоқда. Мақбаралари қадамжойга, зиёратгоҳга айланмоқда. Жумладан, Имом Бухорий мақбараси мажмуининг бунёд этилиши, Баҳовуддин Нақшбанд масжиди-мақбарасининг янгидан таъмирланиб, обод этилиши, имом Мотуридий, Бурҳонуддин Марғиноний каби буюк сиймоларнинг хоки поклари қўйилган Самарқанддаги Чокардиза қабристонини тиклаш ва ўрганиш ишларининг жиддий йўлга қўйилиши – барчаси мустақил Ўзбекистон раҳбариятининг муқаддас динимизга, ушбу динни маърифат, маънавий қадрият даражасига кўтарилиб, жаҳонга танитган улуғ аждодларимизга бўлган юксак ва самимий эҳтиромнинг ёрқин намойишидир.
“Дин одамзодни ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди”[1], дейди Президент. Динни ниқоб қилиб низолар чиқаришга уриниш остида эса доимо муайян худбин ният, ғаразгўйлик ёки жаҳолат ётади. Шу сабабли И.А.Каримов ҳақиқий имон-эътиқодни сиёсий найранглардан фарқ қилиш зарурлигини таъкидлаш баробарида ўзбекнинг имони хусусида доимо собит туради:
“Мен ҳам шу халқнинг бир фарзандиман, шу миллатнинг бир ўғлиман. Алҳамдулиллоҳ, бир мусулмон фарзанди сифатида халқимга хос исломий тушунча ва туйғулар менинг ҳам қалбимда, юрагимда барқарор ва мен бу дунёю у дунё ўз эътиқодимдан қайтмайман”[2].
“Бу эътиқод юртимиздаги миллионлаб ватандошларим қатори менинг ҳам дунёқарашимга асос бўлиб, бутун борлиғим, маънавий оламим мазмунини ташкил этади.”[3]
Эътиқод масаласи, албатта, маънавиятга алоқадор. Таъбир жойиз бўлса, эътиқод маънавиятнинг умуртқа поғонасидир. Демак, имон-эътиқодсиз маънавият ҳақида гапириш ўзи ортиқча.
Маънавият ҳар бир инсоннинг Ҳаққа (Аллоҳ ҳақиқатига, Борлиқ ҳақиқатига) муносабати экан, бу аслида фоний инсоннинг Бақога (абадийликка) муносабатидир. Бундан фарқли ўлароқ инсоннинг инсонга муносабати фақат шу ёруғ дунё ташвишларига оид нарса. Ҳар ким ўзининг Ҳақ олдидаги масъулиятини тўғри англаб масалага ёндошса, ўзи фойда қилади, бировнинг Ҳақ олдидаги масъулияти ҳақида ўзбошимчалик билан ҳукм чиқариш, ёки, айниқса, ўзгани зўрлик билан, зуғум билан имонли қилишга уриниш маънавият нуқтаи назаридан мутлақо ботил ҳаракатдир, Чунки Инсоннинг имонга кириши фақат Аллоҳ иродасига боғлиқ, банданинг ваколати доирасидан ташқарида.
“Ислом” сўзининг ўзи тинчлик-тотувликни, ҳилм (юмшоқлик)ни, ўзгага яхшилик тилагини билдиради. “Ассалому алайкум” деб мурожаатни бошлаймиз, демак, қаршимиздаги одамга Аллоҳдан тинчлик ва саломатлик, эзгулик истаб муомалага киришамиз. Шундай экан, юрт осойишталиги, инсонлар аро аҳиллик ва муроса, ўзгани тушунишга интилиш, Аллоҳ яратган барча мавжудотга самимий меҳр кўзи билан ёндошув - ҳақиқий исломий қадриятлардандир ва бугун биз мустақиллик маънавиятини ушбу асос нуқталарга таяниб шакллантирмоқдамиз. Тан олиш керак, Юртбошимиз ушбу йўлда ҳар жиҳатдан бизга намуна кўрсатмоқда, фақат биз ушбу самимий уринишларга жиддий эътибор қаратсак, уларни кўнгилда таҳлилдан ўтказиб, амалда ўзимиз учун ибрат қилиб олсак, бас. “Агар биз адолатли давлат, эркин жамиятни қурмоқчи бўлсак, бу олийжаноб мақсадни амалга ошириш йўллари минг йиллик диний ақидалар билан муштарак эканлигини ёдда тутишимиз лозим”[4], дейди Президент.
Posted Ша, 01/23/2010 - 21:43 by Admin
Аллоҳ имонли одамнинг қалбида бўлади. Имонли одам имонини бировнинг «бошини уриб ёриш»га восита қилмайди. “Халқимизнинг минг йиллик тарихини, бугунги маънавий ҳаётини, дину диёнатимизни мухтасар ифодалаб айтиш мумкинки, Аллоҳ бизнинг қалбимизда, юрагимизда”, дейди И.А.Каримов[1]. Бу шунчаки гап эмас. Айни шу маъно Аллоҳнинг китобида қатор оятлар мазмунини ташкил этади. Ушбу матн бошида эслаб ўтилган “Нур” сурасининг 35-оятида эса бу ғоя бевосита ифодаланган. Кейинчалик бу ғоя пайғамбар ҳадисларида, буюк тасаввуф шайхлари, пири муршидларнинг ҳикматларида мукаммал талқинини топди.
Миллий маънавиятимиз анъаналарига таяниб хулоса қиладиган бўлсак, инсоннинг Ҳақ билан боғлануви икки йўналишдадир. Биринчиси, инсоннинг моддий вужуд сифатида Аллоҳ томонидан яратилганлигига оид бўлиб, бунда инсон табиатнинг узвий қисми сифатида намоён бўлади. Биз бу ҳақда олдинги бобда ҳам айтиб ўтдик. Аммо инсоннинг Ҳақ билан туташуви фақат “биринчи туртки” масаласига бориб тақалмайди. Иккинчи йўналиш ҳам бор. Маълумки, инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракатида Аллоҳнинг иродаси намоён бўлади. Аллоҳ инсоннинг яратувчиси, унга ризқ ато этувчи бўлиш баробарида уни ҳидоятга йўлловчи ҳамдир. Охирги масалада бир ўзига хос жиҳат бор. Аллоҳ инсонни яратади, шу билан бирга моддий дунёнинг турли неъматлари орқали унинг ризқини ҳам сочиб қўяди. Бироқ бу дунё инсон учун синов дунёси. Шундай экан, Аллоҳ ҳидояти мажбурий тарзда эмас, балки ихтиёрий бир шаклда, даъват, таклиф шаклида намоён бўлади. Яъни, бу дунёда Аллоҳ таоло инсонга тўғри йўлни танлаш имкониятини бермоқда. Инсон ҳаётининг ўзига хослиги, бошқа мавжудоту махлуқотлардан фарқи шунда. Чунки Аллоҳ инсонни ер юзида халифа қилиб яратган, шу сабабли унга бу дунёда ирода эркинлигини ҳам берган. “Файзи илоҳий” масаласи ҳам олдинги бобда ёритилди. Пайғамбарларга Аллоҳ ҳидояти бевосита ваҳий шаклида ғайри моддий мавжудотлар бўлмиш фаришталар орқали юборилса, оддий инсонларга “файзи илоҳийни” етказувчи, биз истеъдод, илҳом, каромат, башорат каби номлар билан белгиловчи, ғайри моддий воситалар ҳам мавжуд. Бу ҳодисаларни моддий асосда турлича изоҳлашга уринишлар фанда ҳечқачон кўнгилдагидек самара берган эмас, чунки моҳиятан ғайри моддий ҳодисаларни моддий дунё қонуниятларига таяниб изоҳлашга уриниш ўзи аслида ғайри илмий тамойилларга етакловчи ҳаракатдир. Маънавият инсоннинг Ҳақ билан бевосита боғланишидир. Бу - асос моҳиятига кўра ғайри моддий муносабат. Демак, маънавиятни биринчи йўлдан эмас, айни иккинчи йўлдан бориб қидирган мақсадга мувофиқроқ.
“Дин халқ учун афюндир” дегувчилар инсоннинг энг муҳим эҳтиёжларидан бўлмиш имон эҳтиёжини тан олмайдилар ёки назарга илмайдилар. Имон-эътиқод эҳтиёжи, агар у самимий инсон бўлса, ҳатто даҳрийда ҳам бўлади. Фақат у ўз ботиний эҳтиёжини кўпчилик эътиқод қилувчи динлардан эмас, турли ”изм”лардан қидиради ёки шахсан ўзи учун алоҳида эътиқод тизими яратишга уринади. Бу, албатта, инсонга хос кибр ва гумроҳликнинг нишонаси, холос. Йўқ, нарсани кашф этишга уринишдан кўра, кўпчилик тан олган нарсани тушуниб, моҳиятан англаб етишга ҳаракат қилиш, бизнинг назаримизда, самаралироқ йўлдир.
Қалбни, кўнгил кўзгусини поклаш аввало имон-эътиқоддан бошланади. “Эзгуликка садоқати бўлмаган, бирор нарсага ихлос қўймаган, ишонмаган одам қўрқинчлидир”, деб огоҳлантиради Президент[2]. Албатта, маълум бир даврда коммунистик ғояга ҳам самимий ишонганлар бўлган, соф виждонли даҳрийлар ҳам ҳаётда учраши мумкин. Аммо даҳрийлик инсон тарихида алоҳида ҳолатларда бир-бир намоён бўлувчи ҳодиса. Дин эса асрлар давомида миллион-миллион инсонларнинг эътиқодини шакллантириб келган. Жумладан, ислом дини 14 асрдан бери улуғ бир минтақада инсонлар тафаккур йўналишига таъсир ўтказиб келмоқда. Марксизм онгимизда аждодлар салоҳиятига нописандликни тарбиялади. Кимки 5-6 аср илгари ўтган бўлса, унинг мулоҳазалари бизга ноқис кўринадиган бўлди (айни марксизм ақидаларига номувофиқлиги туфайли). Ўз вақтида биз Имоми Аъзам, Имом Бухорий, Имом Мотрудий, Маҳмуд Замахшарий, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро ва ҳоказо юзлаб жаҳоншумул улуғ алломаларнинг эътиқодини “афюн” деб эълон қилдик ва асло этимизга ўйлаб кўрмадик-ки, “хўш, улар яратган улкан маънавий меросга ўзимиз бир мисқол қўшиш қудратига эгамизми?” Мустақиллик бизга имонимизни, эътиқодимизни қайтариб берди. “Ислом дини бу ота-боболаримиз дини, - дейди И.А.Каримов,-у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканлигини унутмайлик”[3].
Бугунги кунда
диёнат, ахлоқ тушунчалари имон-
Юқорида санаб
ўтилган умумий жиҳатлардан келиб
чиқиб, баъзилар дин ва маънавиятни
бир нарса деб қарашга мойил
бўлишади. Бу унчалик тўғри эмас. Ҳар бир
инсоннинг ўз дини бўлмайди. Динлар кўп
дунёда, лекин улар муайян. Дин - илоҳий
китоблар орқали нозил этилган алоҳида
қонун-қоидаларни билдиради. Маънавиятни
қатъий қонун-қоидалар тарзида тасаввур
қилинмайди. Ҳар бир шахс маънавияти ўзига
хос, ҳар бир инсоннинг ўз маънавий олами
мавжуд. Дин инсоннинг дилида бўлиши керак,
албатта, аммо ҳар бир инсон бир динни
қабул қилиб олади ва унинг қонун-қоидаларига
умр бўйи риоя қилади. Маънавият эса инсон
қалбидаги нур, у танлаб олинмайди, у Аллоҳнинг
инояти, одамни Ҳақ йўлга етакловчи ҳодий,
унинг қонун-қоидалари очиқ баён қилинган
ҳукмлар билан чегаралаб берилмайди. Маънавият
инсон умри давомида, миллатнинг тарихий
тараққиётида такомил топиб боради, дин
эса илоҳий ваҳий асосида, пайғамбар ҳадисларига
таянган ҳолда уламолар томонидан муайян
чегараларда қатъий қилиб белгилаб берилади,
бу чегараларни ҳар ким ҳам ўзгартира
оладиган нарса эмас. Ҳар ҳолда бизнинг
тасаввурларимиз шундай. Навоий “Талаб
водийсининг сифати”да ёзади:
Куфр ила имонга ургайсен илик,
Бу таъмадинким очилгай бир эшик.
Чун эшик очилди не куфру не дин,
Ичкари киргач қутулдинг барчадин.
Куфру имон роҳравға кеш эмас,
Асли йўлда
банди роҳе, беш эмас.[4]
Самимий диний эътиқод
маънавият эшикларидан биридир. Яна бир
нозик масала. Кўпроқ оддий эътиқод эгалари
динни сунна даражасида идрок этадилар.
Яқин ўтмишда, илм ва имон икки қутбга
ажратиб ташланган, санъат марксизм ғояларининг
тарғиботчисига айлантирилган бир шароитда,
дарҳақиқат, Қуръон ва пайғамбаримиз ҳадислари
дин аҳли учун ягона маънавий паноҳ бўлган
эди. Аммо воқеликда миллий маънавиятимиз
майдонлари беҳудуддир. Ўз вақтида буюк
алломаларимиз ижодида илм ва мантиқ,
ирфон ва бадиият оламлари имондан ташқари
бўлмаган, балки илм ва имон бир-бирига
қувват бағишлаган, тавҳид эътиқодини
идрок этиш илм ва ирфон орқали теранлик
касб этиб борган.
Дин ва маънавиятни
бирлаштирувчи фазилат
Информация о работе Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва ечимлар