Автор работы: Пользователь скрыл имя, 28 Апреля 2012 в 21:03, доклад
Маълумки, жамият инсон уруғининг ифодаси тарзида давлатдан анча олдин вужудга келган. Бундан одамлар пайдо бўлиши билан фуқаролик жамияти ҳам вужудга келади деган хулоса чиқариш мумкинми? Йўқ, алббатта. Ибтидоий жамоа таҳлили ушбу шароитларда фуқаролик жамияти вужудга келиши мумкин бўлмаганини кўрсатади. Чунки ибтидоий жамоа даврида фуқаролик жамияти шаклланиши учун зарур шарт-шароитларгина эмас, балки фуқаролик, фуқаро тушунчаларининг ўзи ҳам бўлмаган.
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларининг бошқа тармоқлари ҳам хусусийлаштириш билан қамраб олинди. Республика фуқароларига турар жойни хусусий мулкка сотиш (бериш), шунингдек кичик хусусийлаштириш амалга оширилди, у савдо, умумий овқатланиш, маҳаллий саноат, хизматлар кўрсатиш соҳасини қамраб олди, саноат, транспорт, қурилиш комплексида оммавий хусусийлаштириш жараёни бошланди.
Ислоҳотлар бошқарув соҳасини ҳам қамраб олди, кўпгина вазирликлар қайта ташкил этилди, уларнинг ўрнида бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган бошқарувнинг янги шакллари тузилди. Бозор иқтисодиёти инфратузилмаси объектлари, чунончи: товар-хом ашё биржалари, меҳнат биржалари ташкил топди, банк тизими қайта қурилди, нархларни қисман эркинлаштириш жараёни бошланди. 1993 йил охирида республикада миллий валюта – сўм-купон жорий этилди, бу мустақил пул-кредит сиёсатини бошлаш имконини берди.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида асосий озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолига қайд этилган нархларда сотиш тартиби жорий этилди.
Умуман
олганда, иқтисодиётни тубдан ислоҳ
этишнинг биринчи босқичида
Иккинчи босқичда хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, рақобат муҳитини шакллантириш ва иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни кенгайтириш давом эттирилди. Бу мамлакатда институционал ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштиришга туртки берди, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, тадбиркорлик фаолияти ва ташқи савдони эркинлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратди.
Шу даврда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш жараёни билан нафақат кичик, ўрта корхоналар, балки йирик саноат корхоналари ҳам қамраб олинди. Уларда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш жараёни асосан акциядорлик корхоналарига айлантириш орқали амалга оширилмоқда. Натижада мамлакатда акциядорлик жамиятлари сони анча кўпайди. Агар 1994 йилда улар 2,9 мингта бўлса, 1996 йилда акциядорлик жамиятлари сони 4,5 мингтага етди. Уларнинг аксарияти очиқ акциядорлик жамиятларидир. 1996 йилда «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, Тошкент трактор заводи, Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси каби йирик корхоналар акциядорлик корхоналарига айлантирилди. Бу шунчаки акциядорлик жамиятлари миқдори кўпайганини эмас, балки ислоҳотлар янги босқичининг ривожланишида жиддий сифат ўзгаришлари рўй берганини, мамлакат аҳолиси саноат корхоналари ва бошқа корхоналар эгаси бўлиш имкониятини қўлга киритганини, капитални демократлаштириш соҳаси кенгайганини англатар эди.
Ушбу даврда мамлакат аграр секторида рўйхатга олинган деҳқон (фермер) хўжаликлари сони 7,5 мингтадан 19,3 мингтага кўпайди.
Корхоналарни
акциядорлик корхоналарига
Мулкни
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
жараёни ишлаб чиқаришнинг
Шундай қилиб, иқтисодиётни ислоҳ этишнинг иккинчи босқичида ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг камайиши нафақат тўхтатилди, балки унинг ўсиши ҳам таъминланди: ЯИМ 1995 йил даражасига нисбатан 1996 йилда 101,4% ни ташкил этди, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 5% га ошди, натижада «халқимиз елкасига тушган ва ўтиш даврида муқаррар бўлган энг оғир синовлар»дан ўтилди1.
Умуман олганда, иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг биринчи ва иккинчи босқичлари натижасида 1996 йил охирига келиб барча корхоналарнинг 85% нодавлат секторига ўтказилди, бу ерда жами ишчи кучининг 65% банд бўлди ва миллий даромаднинг 67% ишлаб чиқарилди2.
Учинчи босқичда давлат мулкини хусусийлаштириш, хусусий ташаббусни ривожлантириш, рақобат муҳитини вужудга келтириш жараёнлари давом эттирилди. Энергия ташувчилар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари бўйича мамлакат ўзини ўзи таъминлашига эришилди.
Ушбу босқичда кичик, ўрта бизнес ва якка тадбиркорликни янада ривожлантириш стратегик муҳим аҳамият касб этади. 2000 йил бошига қадар бўлган ҳолатга кўра, 160 мингтага яқин кичик ва ўрта бизнес корхоналари рўйхатга олинган, улар ЯИМнинг атиги 12,6% ни, саноат маҳсулотининг – 6,2% ни ишлаб чиқарар, қурилишда эса бу кўрсаткич 12,3% ни ташкил этарди. Кейинчалик республикада ЯИМнинг ўсиши давом этди ва 1999 йилга нисбатан 2000 йилда 104% ни, 2000 йилда эса – тегишинча 104,5% ни ташкил қилди.
Ўзбекистон саноати ҳам ўсишда давом этди. 1999 йилга таққослаганда саноат маҳсулотлари ҳажми 64% га кўпайди; 2001 йилда унинг ўсиши олдинги йилга нисбатан 4,5% ни; 2002 йилда – 8,1%; 2003 йилда – 8,4% ни ташкил қилди3.
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилган чуқур иқтисодий ислоҳотлар натижасида мамлакатда колхозлар ва совхозлар негизида 2002 йилгача 1,4 млн. аъзодан иборат 1900 та ширкат хўжалиги ташкил топди. 2002 йил ўрталарига келиб, республикада 55,4 мингта фермер хўжалиги, 1,5 млн.дан ортиқ деҳқон хўжалиги фаолият олиб борар эди. Ғалла ишлаб чиқариш 1991 йилги 1908,2 минг тоннадан 2003 йилда 5400 минг тоннага кўпайди. Бу республикага аҳолининг ғалла ва ем учун белгиланган донга бўлган эҳтиёжини деярли тўла қондириш имконини берди.
1994-2003
йилларда мамлакат
Хўш, иқтисодиётни эркинлаштириш деган пурмаъно тушунча замирида нималар ётади, унинг асосий йўналишлари қандай?
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2000 йил 1 февралдаги йиғилишида қилган маърузасида эркинлаштириш деганда нималар тушунилишини ва унинг асосий йўналишларини муфассал баён этди.
Бу, аввало, хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлиги ва иқтисодий мустақиллигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш.
Иккинчидан,
иқтисодиётнинг барча жабҳаларида
хусусий мулкни кенгайтириш, кичик
ва ўрта бизнесни ҳар томонлама қўллаб-
Учинчидан,
бозорга, иқтисодий фаолиятнинг
бозор муносабатларига
Тўртинчидан, бозор иқтисодиёти инфратузилмаси тизими, айниқса, унинг бизнесга хизмат кўрсатувчи қисми янада ривожланишини таъминлаш.
Бешинчидан, молия ва банк тизимларини бундан буён ҳам ислоҳ қилиш.
Олтинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни ва энг аввало валюта бозорини эркинлаштириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, жаҳон иқтисодий тизимига миллий иқтисодиётнинг кириши имкониятларини кенгайтириш.
Иқтисодий ислоҳотлар давлатнинг бутун ижтимоий-сиёсий тузумини, одамлар онгини ва, албатта, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини ўзгартириш билан ягона комплексда амалга оширилиши керак.
1997
йил августда Ўзбекистон
Мазкур қонунга мувофиқ, республикада узоқ даврга мўлжалланган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилди. Ушбу Дастурда бутун таълим тизимини ва таълимнинг барча турлари – мактабгача таълимдан олий ўқув юртидан кейинги таълимгача, шу жумладан кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилиш назарда тутилган.
Жамиятни демократлаштиришнинг муҳим шартларидан бири оммавий ахборот воситалари ҳисобланади. Улар мамлакатдаги ва ундан ташқаридаги ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг энг мураккаб масалаларини теран таҳлил қилишлари ва тушунтириб беришлари керак. Жамиятимизни янада ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янгилаш борасидаги ишларнинг муваффақияти, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинларининг зарур кафолатларини таъминловчи демократик тамойилларни сўзда ёки қоғозда эмас, амалий ҳаётда жорий қилиниши оммавий ахборот воситаларининг фаоллигига боғлиқ.
Ушбу тўртинчи устувор йўналишни қайд этар экан, И.А.Каримов ахборот соҳасини жадал ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари - матбуот, радио-телевидение фаолиятини эркинлаштириш фуқаролик жамияти асосларини барпо этиш жараёнининг узвий таркибий қисмига айланиши зарурлигини таъкидлаб ўтди. «Қисқа қилиб айтганда, оммавий ахборот воситалари том маънода "тўртинчи ҳокимият" даражасига кўтарилмоғи лозим»1.
Бугунги кунда мамлакатимизда 609 номда газета ва 162 номда журналлар ўзбек, рус тилларида ва Ўзбекистон халқларининг бошқа тилларида нашр этилиши таъминланган. Республикамизда 3 ахборот агентлиги, 50 дан ортиқ телерадиокомпаниялар ва студиялар фаол иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон телевидениесининг кундалик кўрсатувлари 51,5 соатга етди, республика радиоси эшиттиришлари эса 100 соатдан ошиб кетди.
Бу тўғрида гапирганда, оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид бўлган баъзи бир масалалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш ўринли, деб биламиз. Шуни очиқ айтишимиз керакки, мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари узоқ вақтлар давомида мафкуравий ва маъмурий назорат остида ишлагани туфайли уларнинг ҳали-бери бу ҳолатдан чиқиши, аввало психологик жиҳатдан ўзини эркин ҳис этиши қийин кечмоқда. Шу сабабли улар ўзи учун янги бўлган ҳозирги вазиятда баъзан ҳали ҳам нима қилиш ёки нима қилмаслик ҳақида юқоридан кўрсатма кутиб ўтиргандек кўринади.
Оммавий ахборот воситалари олдида ўз ишини ҳозирги кун талаблари даражасига кўтариш вазифаси турибди. Зеро, ҳақиқий демократик матбуот кўрсатма асосида яшай олмайди ва яшаши ҳам мумкин эмас. Президент И.Каримов таъбири билан айтганда: «Эркин матбуот реал вазият шароитида фаолият кўрсатиши, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг долзарб муаммоларини дадил кўтариб чиқиши, ...ҳокимият ва бошқарув тузилмаларининг қабул қилаётган қарорлари ва фаолиятига танқидий, шу билан бирга, холис баҳо бериб бориши керак»1.
Жамиятда
ошкоралик ва очиқликни таъминлаш
масаласи жамоатчилик фикрини ўрганиш
усул-услубларининг қай даражада ривожлангани
билан ҳам бевосита боғлиқ. Жамоатчилик
фикри –фуқаролик жамиятининг ҳолатини
ўзида аниқ акс эттирадиган бамисоли бир
кўзгу. Бу ерда тўла ошкоралик ва очиқлик
таъминланмоғи даркор, чунки жамиятимизни
янада демократлаштириш ва фуқаролик
институтларини шакллантириш аввало аҳоли
сиёсий фаоллигининг ўсиши, тараққий топган
демократик давлатлар тажрибаси асосида
юртимизда ҳақиқий кўппартиявийлик тизими
қарор топтирилиши ва демократик оппозиция
пайдо бўлиши билан узвий боғлиқ.
Жамият
ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг
ўрни ва аҳамиятини кескин кучайтириш
фуқаролик жамиятини
Мамлакат ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг ўзига хос шароитларида бу жамият ҳаёти билан боғлиқ кўп масалаларни ҳал қилишда давлат тузилмаларининг ролини камайтириш ва бу вазифаларни босқичма-босқич жамоат ташкилотларига ўтказа боришни тақозо этади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳалла институти, турли жамоат бирлашмалари ҳамда ташкилотларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масаласи бизнинг доимий эътиборимизда туриши лозим.
Суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш демократик жараёнларни амалга оширишнинг муҳим босқичидир. Бу соҳадаги энг муҳим вазифа суд-ҳуқуқ идораларининг мустақиллиги ва таъсирчан фаолиятини сўзда эмас, амалда таъминлашдан иборат. Бу қонун устуворлигини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш таомйилини илгари сурувчи олтинчи устувор йўналишдир. «Судлар том маънода мустақил бўлган ҳолдагина қонунларнинг қатъий ижроси, уларнинг ҳақиқий устуворлиги сўзсиз таъминланади. Қаерда суд мустақил бўлмас экан, шу ерда қонун талаблари ва адолат бузилиши муқаррар»2, деб қайд этади Президент.
Информация о работе Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий