Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 28 Апреля 2012 в 21:03, доклад

Краткое описание

Маълумки, жамият инсон уруғининг ифодаси тарзида давлатдан анча олдин вужудга келган. Бундан одамлар пайдо бўлиши билан фуқаролик жамияти ҳам вужудга келади деган хулоса чиқариш мумкинми? Йўқ, алббатта. Ибтидоий жамоа таҳлили ушбу шароитларда фуқаролик жамияти вужудга келиши мумкин бўлмаганини кўрсатади. Чунки ибтидоий жамоа даврида фуқаролик жамияти шаклланиши учун зарур шарт-шароитларгина эмас, балки фуқаролик, фуқаро тушунчаларининг ўзи ҳам бўлмаган.

Содержимое работы - 1 файл

фукаролик жамияти шаклланишининг мафкуравий асослари.doc

— 120.00 Кб (Скачать файл)

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ ҒОЯВИЙ МАФКУРАВИЙ

АСОСЛАРИ 

     

    Маълумки, жамият инсон уруғининг ифодаси  тарзида давлатдан анча олдин  вужудга келган. Бундан одамлар пайдо  бўлиши билан фуқаролик жамияти  ҳам вужудга келади деган хулоса чиқариш мумкинми? Йўқ, алббатта. Ибтидоий жамоа таҳлили ушбу шароитларда фуқаролик жамияти вужудга келиши мумкин бўлмаганини кўрсатади. Чунки ибтидоий жамоа даврида фуқаролик жамияти шаклланиши учун зарур шарт-шароитларгина эмас, балки фуқаролик, фуқаро тушунчаларининг ўзи ҳам бўлмаган. Мазкур тушунчалар анча кейин, давлат пайдо бўлиши ва цивилизациянинг («civilis» - фуқаролик) шаклланиши шароитида вужудга келган. Бинобарин, фуқаролик жамияти тушунча сифатида инсон ҳуқуқлари англаб етилган пайтда вужудга келган, деб ҳисоблаш мумкин. Фуқаролик жамияти унсурлари илк давлатларда - Қадимги Юнонистон полисларида, Қадимги Римда Республика бошқаруви даврида вужудга келган. Улар Қадимги Русь Новгород Республикасида (XII-XV асрлар) ҳам ўзига хос тарзда намоён бўлган.

    «Фуқаролик  жамияти» тушунчасининг вужудга келиши, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, немис файласуфи Г.Гегель номи билан боғланади. Гегель давлат томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг белгиланиши ва уларга мажбурий тарзда риоя қилинишига асосланган мутлақо янги муносабатларнинг шаклланиш йўллари ва усуллари ҳақидаги таълимотни назарий жиҳатдан асослаб берди. Бунда Гегель, ўз замондоши А.Смит каби, жамиятни бошқаришда давлат ролидан тўла воз кечилишини эмас, балки ушбу ролнинг чекланишини (хусусан, иқтисодиётга ва одамлар шахсий ҳаётига давлатнинг аралашмаслиги масаласида) қайд этди.

    Бинобарин, фуқаролик жамияти бу шундай бир  жамиятки, унда инсоннинг барча ҳуқуқлари  ва эркинликлари ҳуқуқий асосда таъминланади, унда давлат, жамият сиёсий тизимининг асосий ўзаги сифатида, мамлакат ривожланишининг стратегик йўналишини демократик ва ҳуқуқий асосда таъминлайди.

    Ўзбекистон  ривожланишининг асосий йўналишини белгилар экан, И.А.Каримов: «Халқимизнинг  хоҳиш-иродаси, азму қарорини бажо келтириб, очиқ демократик ва ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш йўлини танладик», деб қайд этиб ўтди. Қуйида буни муфассал кўриб чиқамиз.  

    Маълумки, эркин фуқаролик жамиятига жаҳоннинг  аксарият давлатлари асрлар давомида тўпланган тажриба ва демократик анъаналарнинг ривожланиши асосида келади. Мустақил Ўзбекистон ҳам шундай йўлдан бормоқда. Ушбу йўл, Президент И.А.Каримов сўзлари билан айтганда, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат, очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш учун зарур шарт-шароитлар яратишна қатъий йўналтирилган. «Бизнинг вазифамиз мамлакатимизни, жамиятимизни демократлаштириш ҳамда янгилаш йўлидаги ҳаракатларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва сўзсиз бу борада амалга оширган ижобий ишларимизни қатъият билан давом эттириш...»1.

    Ўзбекистонда  рўй бераётган миллий тикланиш, тўлақонли  фуқаролик жамиятига ўтиш жараёнларининг қонуниятлари ва ўзига хос хусусиятларини ёритиш учун ўзбек халқи қулликдан, қарамликдан озодликка, миллий мустақилликка  эришгунга қадар босиб ўтган йўлни тушуниб етиш, ушбу ўтишнинг объектив шартлари ва субъектив омилларини аниқлаш зарур.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда рўй бераётган  чуқур иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий ўзгаришлар, уларнинг назарий  асослари ва амалий дастури Президент  И.Каримов асарлари ва маърузаларида ўз ифодасини топган. Уларда мамлакат олдида турган муҳим вазифалар, чунончи: Ўзбекистон халқларининг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётини тубдан ўзгартириш, уларни демократлаштириш кўриб чиқилган. Ушбу асарлар ва маърузалар орасида И.А.Каримовнинг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясидаги маърузаси (2002 йил август) алоҳида ўрин тутади. Ушбу маърузада Президентимиз Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб, назарий жиҳатдан асослаб берди1.

    Маълумки, янги жамият, айниқса, фуқаролик жамияти  қуриш жуда оғир, зиддиятли ва узоқ жараён. Унда мақсадлар пухта ўйланган ва муфассал ишлаб чиқилган дастуриламал асосида аниқ ва муайян тарзда белгиланган бўлиши керак. Юртбошимиз ўз маърузасида қайд этиб ўтган етти устувор мақсад ана шундай дастуриламал ҳисобланади. Қуйида шу устувор мақсадларни фалсафий тушуниб етишга ҳаракат қиламиз.

    Барча устувор мақсадлар орасида биз учун энг асосий, энг муҳим устувор мақсад, Президент сўзлари билан айтганда, тенгсиз олий неъмат – мустақилликни бундан буён ҳам асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш бўлиб қолаверади. Фақат мустақиллик ва унинг янада мустаҳкамланиши халқимизга ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш, ўз келажагини ўз қўли билан барпо этиш, мамлакатни демократлаштириш жараёнларини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш имконини беради.

    Бугунги кунда демократия жамиятни ижтимоий-сиёсий ташкил этишнинг энг олий ва энг етук шакли экани умумий эътироф этилган. Тарихий амалиёт ва илмий тафаккур демократик жамиятнинг асосий умумий тамойилларини таърифлаб берган: ўз фикрини эркин ифодалаш, камчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши, барча фуқаролар тенг ҳуқуқлилиги эълон қилиниши, жамият ва давлатни бошқаришда иштирок этишга барча фуқаролар тенг ҳуқуқлилиги. Ушбу тамойиллардан давлат асосий органларининг сайлаб қўйилиши, улар сайловчилар, сайлов органлари олдида ҳисобдорлиги ва бошқа тамойиллар келиб чиқади.

    Демократия  – фақат ғарб анъанасига хос ҳодиса деган фикр кенг тарқалган. Бошқа, хусусан, шарқ жамиятларини демократлаштириш ғарб демократик қадриятларини янги заминга кўчириш деб ҳисобланади. Аммо ушбу фикр объектив асосга эга эмас ва, бизнинг назаримизда, жаҳонда рўй бераётган тарихий-сиёсий жараёнларга европоцентристик ёндашиш маҳсулидир.

    Буни  Ўзбекистонда янги жамият қуриш амалиёти кўрсатади. Бу ерда, бир томондан, ўта  индивидуализм ва одамларнинг ҳаддан ташқари сиёсийлашуви билан боғлиқ айрим ғарб демократик қадриятлари бизга ёт ёки ҳали шарт-шароит ва халқ онги етилмаган бўлса, иккинчи томондан, демократик қадриятларнинг аксарияти мамлакатимиз ҳаётига муваффақият билан жорий этилмоқда. Бунда, табиийки, шарқона колорит, миллий ўзига хослик ва мамлакатдаги муайян тарихий вазият ҳисобга олинмоқда.

    Мамлакатимизда  хавфсизлик ва барқарорликни, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз  дахлсизлигини, фуқароларимизнинг  тинчлиги ва осойишталигини таъминламасдан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти  пойдеворини барпо этиш мумкин эмас. Иккинчи устувор йўналиш ана шу муҳим муаммони ифодалайди. Унда мамлакатимизни ислоҳ қилишга нисбатан янгича ёндашувларни шакллантириш, унинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, жамиятимизда бағрикенглик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни қарор топтиришга алоҳида ўрин ажратилади.

    Бу  ерда одамларда янгича тафаккурни, миллий мустақиллик ва маънавий янгиланиш  ғоялари ва тамойилларини шакллантиришга йўналтирилган уч асосий масалани қайд этиш муҳим.

    Биринчи масала – экстремизм ва ашаддий ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларига қарши изчил курашиш йўлида барча имкониятларимизни ва куч-қудратимизни сафарбар қилиш.

    Иккинчи масала – мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва динлараро тотувликни, фуқаролар ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш.

    Учинчи  масала – мамлакатнинг ички ва ташқи хавфсизлигини таъминлаш.

    Бу  жараёнда ўтмишдан салбий мерос бўлиб  қолган нуқсон ва иллатлардан халос  бўлиш, миллатчилик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик кўринишларига қарши курашиш  билан бир қаторда, халқаро терроризм  ва ички реакцияга қарши муросасиз кураш олиб бориш масалаларига ҳам алоҳида эътибор бериш керак деб ўйлаймиз. 2004 йилнинг 29-30 март ва 1 апрель кунлари мамлакатимизда содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари тўғрисида сўз юритар экан, И.А.Каримов юқорида зикр этилган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Юртбошимиз ҳозирги вақтда терроризмнинг тажовузидан ўзини холи ҳис қиладиган бирорта қитъа ёки давлатнинг ўзи йўқлигини, бизнинг юртимизда рўй берган қўпорувчилик ҳолатлари ана шу халқаро террорчилик ҳаракатлари билан бевосита боғлиқлигини қайд этди1.

    Шу  сабабли ҳозирги кунда диний  экстремизм мафкурасига, қўпорувчилик-террорчиликка  қарши курашдаги асосий вазифа –  аҳоли ўртасида, айниқса, ёшлар билан  олиб бориладиган тарғибот-ташвиқот ва тарбиявий ишларни изчил, чуқур ўйланган тизим асосида ташкил этиш ва уларнинг таъсирчанлигини кескин кучайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Бунинг учун, И.А.Каримов таъбири билан айтганда, «шираси, таъсири йўқ, умумий, ҳавойи гаплардан воз кечиб, ақидапарастликнинг ўзи нима, диний экстремистик оқим ва ҳаракатларнинг асл мақсади нималигини, уларнинг эл-юртимизга, ота-боболаримиздан қолган асл динимизга қандай катта зарар етказишини тушунтириб бера олишимиз даркор»1.

    Учинчи  устувор йўналиш - бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш, барқарор ва ўзаро мутаносиб, мустаҳкам иқтисодиётнинг муҳим шарти бўлган эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этишдан иборат.

    Бу  йўналиш, биринчидан, ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришда етакчи ўринни эгаллайдиган, фуқароларнинг муҳим даромад манбаи ва мулкдорлар синфини шакллантиришнинг асоси бўлган хусусий секторнинг мавқеини янада ошириш, кичик ва ўрта бизнес ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантиришни тақозо этади.

    Иккинчидан, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда валюта бозорини эркинлаштириш, миллий валютанинг жорий операциялар бўйича эркин алмашувини таъминлаш, миллий валютамиз - сўмимизнинг барқарорлиги ва харид қувватини ҳар томонлама мустаҳкамлаш тараққиётимизнинг янги босқичидаги асосий вазифаларимиздан биридир.

    Учинчидан, ташқи ва ички инвестицияларни бутун иқтисодиётимизни янгилашга, олтин-валюта захираларимизнинг барқарор ўсишига хизмат қиладиган етакчи тармоқларга биринчи навбатда йўналтириш, халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлигимизни янада кучайтириш, дунё иқтисодий тизимига интеграциялашув ҳам энг муҳим ишларимиз қаторида туради.

    Шу  масалаларни қуйида муфассалроқ  кўриб чиқамиз, чунки уларнинг ҳал  қилиниши давлатимизнинг иқтисодий  барқарорлиги ва мустақиллигини таъминлайди.

    Маълумки, ҳозирги дунёда жаҳоннинг аксарият мамлакатлари хўжалик фаолияти ва иқтисодиёти замирида бозор муносабатлари ётади. Аммо ҳар бир мамлакатда бозор иқтисодиёти ўз моделига кўра ривожланади. Ушбу моделга, бир томондан, миллий хусусиятлар ва анъаналар, иккинчи томондан эса – эркин рақобат ва давлат томонидан тартибга солишнинг уйғунлик даражаси, ижтимоий йўналтирилганлик даражаси, шунингдек макроиқтисодий масалаларнинг устувор йўналишлари таъсир кўрсатади. Масалан, «америкача» моделга эркин рақобатнинг кучлилиги, «япон» ва «француз» моделлларига – хўжалик фаолиятини ташкил этишда давлат анча фаол иштирок этиши, «немис» ва «швед» моделларига – ижтимоий йўналишнинг кучлилиги хос. Ривожланаётган мамлакатларда асосий эътибор иқтисодиётни барқарорлаштиришга, бюджет тақчиллигини кескин камайтиришга, иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилади. Жануби-Шарқий Осиёнинг янги саноатлашган мамлакатлари (Сингапур, Жанубий Корея, Тайвань, Гонконг)га кучли давлатнинг сақланиши ва бозор иқтисодиёти ёрқин қирраларининг мужассамлашиши хосдир.

    Собиқ Иттифоқ ҳудудида ташкил топган янги мустақил давлатлар бозор иқтисодиётига ўтишда бошқа йўлдан бормоқда. Бундай ўтиш табиий, иқтисодиётни оддий модернизация қилиш ва такомиллаштириш ҳисобланмайди. Бу бир сифат ҳолатидан бошқа сифат ҳолатига, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларнинг бир тизимидан мутлақо янги тизимга ўтиш демак. У режалаштириш ва тақсимлашга асосланган марказлаштирилган иқтисодиётни, унинг маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимини қўпориб ташлашни ва бозор иқтисодиётининг табиий қонунларига кўра ривожланадиган иқтисодий муносабатларни шакллантиришни назарда тутади. Ушбу жараён Ўзбекистон ривожланишининг ўзига хос шароитларида, биринчидан, бир актли, иккинчидан, стихияли ҳодиса бўлиши мумкин эмас. У анча узоқ давом этадиган ўтиш даврини назарда тутади. Ушбу ўтиш даври мобайнида давлат эски муносабатлардан воз кечиб, янги муносабатларни шакллантириш бўйича изчил иш олиб боради. Бунда хусусий мулкни рад этадиган, эркин рақобат, нархларни эркинлаштириш ва ҳ.к. мавжуд бўлмаган социалистик иқтисодиётда бозор иқтисодиётининг илдизлари йўқлигини эътиборга олиш керак.

    Ўзбекистон  Республикасида бозор иқтисодиётига  босқичма-босқич ўтиш амалга оширилмоқда. Бунинг учун биз ўз йўлимизни, иқтисодиётни ислоҳ қилишда ўз моделимизни  танлаб олдик. У «ўзбек модели» номини олди1.

    Биринчи босқичда маъмурий-буйруқбозлик тизимининг оғир оқибат-ларини енгиш, тангликка  барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган  ҳолда бозор муносабатларининг  негизларини шакллантириш вазифалари ҳал қилинди.

    Ушбу  вазифаларни ҳал қилишда ишлаб  чиқариш суръатининг, аҳоли турмуш даражасининг кескин тушиб кетишига йўл қўймаслик, кўп укладли иқтисодиёт асосларини яратиш, ишлаб чиқариш  тузилмасини такомиллаштириш, молиявий аҳволнинг барқарорлашувини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Зарур институционал ўзгаришлар ҳуқуқий негизининг яратилиши иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятли бошланишини таъминловчи муҳим воситалардан бири бўлди. Бу даврда муҳим қонунлар, чунончи: давлат мустақиллиги тўғрисида, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қонунлар, мамлакат Конституцияси, шунингдек мулк, банклар ва банк фаолияти, аҳолини иш билан таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият, чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонунларнинг дастлабки вариантлари қабул қилинди. Республикада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни бошланди. Республика Вазирлар Маҳкамаси 1992 йил 21 январда қабул қилган «Давлат қишлоқ хўжалик корхоналарига молиявий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни қишлоқ хўжалигида ҳам бошланди. 1992 йилнинг ўзида республикада зарарга ишлаётган 360 та совхоз кооператив, ширкат ва хўжаликларнинг бошқа нодавлат турларига айлантирилди, уларнинг банклар ва таъминотчилардан қарздорлиги бекор қилинди. 1993 йил давомида ва қисман 1994 йилда давлатнинг қолоқ қишлоқ хўжалик корхоналари қайта тузилди, шу тариқа асосан хўжалик юритишнинг жамоавий шаклидан иборат бўлган кўп укладли тизимнинг пойдевори барпо этилди.

Информация о работе Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий