Президент Ислом Каримов асарларида маънавият масалалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 22 Февраля 2012 в 15:33, дипломная работа

Краткое описание

Маънавиятнинг мазмун моҳияти, маърифий ва тарбиявий аҳамияти, шахс камолоти ва жамият тараққиётида тутган ўрни масаласига барча даврларда шаклланган ва ривожланган фалсафий таълимотларда бўлгани сингари Президент Ислом Каримов асарларида ҳам катта эътибор берилган.

Содержимое работы - 1 файл

Президент Ислом Каримов асарларида маънавият масалалари.doc

— 32.50 Кб (Скачать файл)


Президент Ислом Каримов асарларида маънавият масалалари.

Президент асарлари 

Маънавиятнинг мазмун моҳияти, маърифий ва тарбиявий аҳамияти, шахс камолоти ва жамият тараққиётида тутган ўрни масаласига барча даврларда шаклланган ва ривожланган фалсафий таълимотларда бўлгани сингари Президент Ислом Каримов асарларида ҳам катта эътибор берилган.

 

Президентимиз асарларида маънавият ва маданият муаммолари бўйича илмий асослаб берилган қоида ва хулосалар тамомила янгилиги, миллий ва умуминсоний руҳи мазмуни билан ҳамоҳанглиги, шарқ фалсафаси, ислом таълимотидаги илғор ғояларга асосланганлиги, ҳамда мамлакатимиз истиқбо-лини назарда тутганлиги билан катта аҳамиятга моликдир.

 

Ҳозирги кунгача Президентимизнинг 16 жилддан иборат асарлар мажмуаси ҳамда «Юксак маънавият-енгилмас куч» асари китобхонлар қўлига етиб келди. Мавзу нуқтаи назаридан эътиборимизни қаратсак бу асарда инсон ва жамият маънавиятининг шаклланиши, ривожланиши ҳамда унинг жамият тараққиётидаги ўрни масалалари илмий томондан батафсил ёритиб берилган.

Маънавият буюк неъматдир. Инсон ана шу неъмат туфайли бир-бирини эъзозлайди, виждонан меҳнат қилади, қобилияти ва истеъдодини ишга солиб, ўзини ўраб турган ташқи муҳитни ўзгартиради. Шунинг учун ҳам Президент 1996 йил 4 сентябрда «Маънавият ва маърифат» Республика жамоатчилик маркази раҳбарияти ҳамда бошқарув аъзолари билан бўлган учрашувда маънавиятнинг энг асосий ҳимоячиси Республика Президенти эканлигини таъкидлаб, «Маънавиятда инсоннинг иймони, эътиқоди, ахлоқи, ҳаётнинг маъносини қандай тушуниши, ички дунёси намоён бўлади. Ватан, халқ олдидаги бурчни эгаллаш ҳам юксак маънавият белгисидир. Маънавий баркамол инсон — ўзининг савобли ишлари билан кечирган ҳаётидан рози кетади» (И.А.Каримов. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Т., «Ўзбекистон» 1997, 149- б.), — деган. Президентнинг маънавият соҳасида билдирган бу фикри барча ёзган асарларининг мазмунига сингдириб юбо-рилган. Жумладан, «Ўзбекистон: Миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура» китобида «Халқнинг маънавий руҳини мус-таҳкамлаш ва ривожлантириш — Ўзбекистонда давлат ва жами-ятнинг энг муҳим вазифасидир» — деб, таъкидланган эди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Юртбошимиз ушбу фикрини давом эттириб «Маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир», — деб маънавиятга юксак баҳо берган.

 

Президентимизнинг маънавият соҳасидаги барча фикр-ларини ўзида мужассам этган «Юксак маънавият-енгилмас куч» асари жуда катта илмий-маърифий ва илмий методологик аҳамиятга молик. Асарда маънавий, ахлоқий тарбияга оид хилма-хил фикрлар айтилган. Ёшлар маънавиятини шаклланти-ришнинг мазмуни, методлари, восита ва шакллари ишлаб чиқилган.

 

Муҳтарам Президентимиз нафақат давлат раҳбари, аввало, буюк тарихимиз, маданият ва маънавиятимиз эгаси бўлган халқимизнинг бир фарзанди сифатида бебаҳо бойлик — маънавиятни асраш, авайлаш, уни турли пинҳона ҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида ушбу китобни ёзганлигини эътироф этади. Президентимиз асарида «Агарки мендан, ҳозирги кунда маънавиятимизни асраш учун нима қилиш лозим ва унга таҳдид соладиган хуружларга нимани қарши қўйиш керак, деб сўраса, мен авваламбор шу юртда яшаётган ҳар қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, улуғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириши, бугунги тез ўзгараётган ҳаёт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаши ва диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур, деб жавоб берган бўлардим», — (И.А.Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т., «Маъна-вият» 2008, 17-б.) дея маънавиятни билиш, ўрганиш ва уни асраб -авайлаш борасида олдимизга катта вазифаларни қўйди.

 

Биз педагоглар ушбу асарда ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг мазмуни, методлари, восита ва шакллари ишлаб чиқилганлиги учун уни мукаммал ўрганиб дарс жарёнига татбиқ этмоғимиз лозим.

Хуллас, Президент И.Каримовнинг барча асарларида, шу жумладан, «Юксак маънавият-енгилмас куч» асарида маънавият ҳақида билдирилган илмий-методологик фикрлар, ғоялар, тавсиялар ёшлар тарбияси билан шуғулланаётган барча педагоглар учун баркамол авлод маънавий тарбиясини юксалтиришларида кенг қамровли ёндошишни амалга оширишни тақозо этади.



Информация о работе Президент Ислом Каримов асарларида маънавият масалалари