Махсулот таннархининг тахлили

Автор работы: a************@gmail.com, 28 Ноября 2011 в 09:51, реферат

Краткое описание

Махсулот таннархининг тахлили
Махсулот таннархини буюртмали усулда калькуляция килиш
Таннархни иктисодий турларга ажратиш. (Иқтисодий элементлар ва калькуляция моддалари бўйича).

Содержимое работы - 1 файл

mahsulot tannarxi.doc

— 161.00 Кб (Скачать файл)

     МАХСУЛОТ  ТАННАРХИ КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ 

     Режа:  

     
  1. Махсулот  таннархининг тахлили
  2. Махсулот таннархини буюртмали усулда калькуляция килиш
  3. Таннархни иктисодий турларга ажратиш. (Иқтисодий элементлар ва калькуляция моддалари бўйича).
 

     Дарсдан максад: Талабаларга таннарх хакида тушунча бериш, таннархни калькуляция килиш, таннархни иктисодий мохиятини тушунтириш, улар хакида маълумотларга эга булиш. Махсулотга таннархни белгилаш ва уни хисоблаш, ишлаб чикарилган махсулот харажат сигими курсаткичларини хисоблашни ургатишдан иборат.  

     Таянч иборалар: Махсулот таннарх; калькуляция; таннархни иктисодий мохият; махсулотга таннархни белгилаш; таннархни иктисодий турлари; ишлаб чикариш харажатлари; таннарх бўйича кўрсатгичлар; махсулотининг умумий таннархи; махсулотининг ўртача таннархи; бир сўмлик товар махсулотига килинган харажат кўрсатгичи; харажатлар иктисодий элементлари; таннархни пасайтириш; бевосита ва билвосита характердаги моддий харажатлар; 

     Махсулот  таннархининг тахлили. Махсулот таннархи деб шу махсулотни ишалб чикариш учун кетган барча харажатларнинг киймат ифодасига айтилади. Махсулот таннархининг таркига махсулот иш ва хизматлар таннархига киритиладиган харажатлар, махсулот иш бажариш, хизмат курсатиш ишлаб чикариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тугрисидаги низомга мувофик куйидаги харажат элементлари киритилади.

     Бевосита  ва билвосита характердаги моддий харажатлар.

     Бевосита  ва билвосита характердаги иш хаки харажатлари ва ажратмалар.

     Бевосита  ва билвосита характердаги асосий воситалар ва номоддий активлар амортизация харажатлари.

     Бевосита  ва билвосита характердаги бошка  харажатлар.

     Махсулот  таннархини тахлил этишдан асосий максад уни камайтириш юзасидан корхонада  мавжуд булган ички имкониятларни аниклаш  ва фойдани устириш юзасидан харажатларни туғри ва уринли бошкаришнинг шартларини белгилашдан иборатдир.

     Бунда бевосита ишлаб чикариш харажатлари  ва уларнинг узгариш сабаблароига ахамият  берилади.

     Махсулотнинг  ишлаб чикариш таннархига киритилган барча узгарувчан ва узгармас харажатларнинг узгариш сабаларини номативлар ва бахо узгаришлари асосида урганиш мумкин.

     Махсулот  таннархини тахлил этишда мухим иктисодий  самарадорлик курсаткичларига бахо берилади. Булар куйидагилар булиши мумкин. Яъни

     1 сумлик махсулотга тугри келадиган

     -материал харажатлар;

     -иш  хаки ва ажратмалари;

     -асосий  воситалар ва номоддий активлар  амортизацияси;

     -бошка  харажатлар;

     -махсулотнинг  жами харажат сигими;

     -узгарувчан  харажатлар;

     -узгармас, доимий харажатлар;

     Хозирги кунда таннарх бўйича қуйидаги кўрсатгичлар системаси мавжуд:

     1.Корхона  товар махсулотининг умумий таннархи .

     2.Бир  дона товар махсулотининг ўртача  таннархи .

     3.Бир  сўмлик товар махсулотига килинган  харажат кўрсатгичи.

     Статистика  аввало таннархнинг даражасини, унинг  структурасини ва динамикасини тахлил килади ва таннархни арзонлаштириш резервларини қидириб топади. Корхоналар махсулот ишлаб чиқариш учун хар хил харажатларни амалга оширадилар. Хар хал материаллар сотиб оладилар, хар хал механизмлардан фойдаланадилар , шу билан бирга жонли мехнат хам ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадилар. Буларни статистик жихатдан ўрганишда улар турли туман ва хилма хил бўлганлиги учун уларни группалаш зарурияти туғилади.

     Бир сумлик махсулотга тугри келадиган  харажат курсаткичлари куйидаги богланишлар буйича аникланади.

     1-жадвал

     Ишлаб чикарилган махсулот харажат сигими курсаткичлари. 

Курсаткичлар Аникланиши
 
Материал  харажатлар
Материал харажатлар

= --------------------------------------------

Махсулот  хажми

 
Иш  хаки ва ажратмалар
Иш хаки ва ажратмалар

= --------------------------------------------

Махсулот  хажми

Амортизация харажатлари Амортизация харажатлари

= --------------------------------------------

Махсулот  хажми

 
Бошка харажатлар
Бошка харажатлар

= --------------------------------------------

Махсулот хажми

 
Жами  ишлаб чикариш харажатлари
Жами ишлаб  чикариш харажатлари

= --------------------------------------------

Махсулот  хажми

 
Узгарувчан  харажатлар
узгарувчан  харажатлар

= --------------------------------------------

Махсулот  хажми

 
Доимий  харажатлар
Доимий харажатлар

= --------------------------------------------

Махсулот  хажми

 

     Тахлил  этишда уларнинг режага ва утган йилларага  нисбатан шунинг бошка корхоналарга нисбатан киёсий узгаришлари урганилади.

     Фойда (даромад) иктисодий харакатнинг зарурий шарти максади сифатида каралади. Жахон амалиетида фойда дейилганда купинча бизнес самарадорлигининг тадбир воситаси сифатида каралади. Фойда бу даромадлар ва харажатлар фаркланишидаги юкори узгарувчанликдир. Улар орасидаги куйи узгарувчанлик эса зарарни ифодалайди.

     Даромадлар  ва харажатлар молиявий натижларни характерловчи  фойдани улчашга дахлдор булган элементлар хисобланадаи. Даромадлар ва харажатларни, яни фойдани аниклаш  ва улчаш - корхона уз молиявий хисоботини тайерлашда фойдаланиладиган капитал  концепцияси хамда капиталнинг сакланишига боглик булади.

     Даромадлар  ва харажаталар элементлари куйидагича аникланади.

     Даромадлар - бу хисобот даврида иктисодий  фойданинг активларнинг окими Єки  купайиши шаклида усиши ёки пассивларнинг  катнашчиларнинг капиталдаги омонатларидан фарк этувчи усишига олиб келувчи камайишидир.

     Харажатлар  – хисобот даврида иктисодий  фойданинг активларнинг чикиб кетиши ёки улардан фойдаланиш шаклида  камайиши, шунингдек, катнашчилар уртасида капиталнинг камайишига олиб келувчи  мажбуриятларнинг юзага келишидир.

     Даромад ва харажатларни аниклаш уларнинг асосий хусусиятларини белгимлайди, аммо ударни молиявий натижалар хисоботида акс  эттиришда талаб килинадиган  мезонларни аниклашни максад килиб  куймайди.

     Молиявий  натижалар тахлилида даромад  ва харажатларнинг узаро фарклланишидаги холатга бахо берилади. Молиявий натижалар фойда ва зарарларнинг шаклланиш каторлари буйича узгаришлари урганилади. Фойда ва зарарларнинг омилли тахлили олиб борилади. Корхонада молиявий натижавийликни яхшилаш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги ва уларни йулга куйишнинг чора ва тадбирлари белгиланади. Корхонанинг фойдалилик даражаасини характерловчи рентабеллик курсаткичи ва унинг омилли тахлили утказилади.

     Молиявий  натижаларнинг шаклланиш каторларига  куйидагилар киритилади.

     1. Асосий фаолиятдан молиявий натижа

     2. Молиявий фаолиятдан натижа

     3. Фавкулодда кутилмаган холатлардан  натижа

     Молиявий  натижаларнинг бу таркиб туркумланишини халкаро хисоб андозаларига нисбатан берилган дейиш мумкин. Бунда асосий фаолият молиявий натижалар каторига корхонанинг махсулот сотишдан оладиган натижаси, асосий воситаларни сотишдан олдиган натижаси ва бошка активларни сотишдан оладиган молиявий натижаси акс этади. Давр харжатлари улардан чегирилувчи катор сифатида олинади.

     Молиявий  фаолиятдан олинган даромад ва харжатлар каторига корхонанинг молия бозоридаги фаоллигидан оладиган даромадлари ва, мулкий муносатлардаги иштирокидан олинадиган даромадлар, эркин алмаштириладиган валюта ресурсларини бошкаришдан оладиган даромадлари, корхонанинг молиявий фаолиятидан келиб чикадиган турли харажатлар киритилади. Уларнинг корхона хисоб фойдасидаги салмоГи сунги йилларда табора ошиб бормокда.

     Фавкулодда  кутилмаган холатлардан даромадлар ва харжатлар каторига корхонининг  асосий ва молиявий фаолиятидан ташкари, тасоддифий холатлар буйича оладиган даромад ва харажталари киритилади. Уларнинг таркибига киритиладиган аник курсаткичлар янги Низомда ифода этилмаган. Факат уларнинг варкланишига таъриф берилган халос. Бу тариф эса юкорида баЄн этилган эди. Яъни корхона учун якин уч йиллик ораликда одатий хол Єки фаолият тури хисобланмаган холатлар оладиган дармадлари Єки йукотишлар ушбу каторга киритилади. Шунингдек тасоддий холатлар хам.

     Молиявий  натижаларнинг шаклланиш буйича тахлилни куйидаги жадвал малумотлари асосида бериш мумкин.

     2-жадвал

     Молиявий  натижаларнинг шаклланиши буйича тахлили 

Молиявий  натижа утган йил хисобот йили Фарки
1 Асосий фаолиятдан фойда +12546 +14523 +2067
2. Молиявий фаолиятдан натижа +2534 +1425 -1109
3. Фавкулодда  холатлардан натижа -789 -154 -635
           
  Жами  хисоб фойдаси +14291 15794 +1503
 

     Жадвал  маълумотларидан шуни хулоса килиш  мумкинки корхона солик туловига кадар булган фойда суммаси Єки  жами фойда суммаси утган йилга  нисбатан 1503 минг сумга усган. Жумландан, асосий фаолиятдан оланган фойда суммасининг утган йилга нисбатан усиши 2067 минг сумга, молиявий фаолиятдан олинган фойда суммаси 1109 минг сумга камайган. Фавкулодда кутилмаган холатлардан олинган зарар суммаси эса утган йилга нисбатан 635 минг сумга кам булган.

     Корхона фаолият натижавийлиги бахо беришнинг  асосий курсаткичларидан бири рентабеллик  курсаткичи хисобланади.

     Рентабеллик корхона фойдалик даражасини характерлайди. Одатда унинг бир неча турлари  хисоб китоб килинади. Бу бевосита мулкнинг шакли буйича даромадаларнинг юзага чикиш урни ёки базаси буйича, фойданинг узгаришига таъсир этувчи бирликлар буйича ёки мустакил бирликлар буйича аникланиши мумкин.

     Рентабелликнинг халк хужалигида куйидаги турлари аникланади.

     1. Ишлаб чикариш харажталарига  нисбатан рентабеллик

     соф фойда

     Р= ------------------------------------------- х100%

     Ишлаб чикариш харажатлари

     Ушбу  курсаткич бир сумлик ишлаб чикариш  харажати хисобига олинган фойда  суммасини характерлайди.

  1. Асосий воситалар рентабеллиги

     Асосий  воситалар рентабеллиги хар бир сумлик ёки минг сумлик асосий восита хисобига тугри келадиган фойда суммасини характерлайди. Ушбу курсаткич соф фойда суммасини асосий воситаларнинг уртача йиллик кийматига булиш асосида аникланади.

     Соф фойда

     Р= ----------------------------------------------------------- х 100 %

     Асосий  воситаларнинг уртача йиллик киймати 

     
  1. Сотиш буйича рентабеллик. Сотиш буйича рентабеллик  сотилган махсулотларнинг фойдалик даражасини характерлайди. Ушбу курсаткич  сотишдан олинган ялпи фойда суммасини  махсулотларни сотишдан олинган тушумга булиш асосида аникланади. Яъни
 

     Сотишдан  олинган фойда

     Р= ---------------------------------------------------------------х100%

     Сотишдан  олинган тушум суммаси 

Информация о работе Махсулот таннархининг тахлили