Хитойнинг
Ўзбекистонга жалб этилган
сармоялари.
Хитой ҳозирги кунда инвестиция
қабул қилиши бўйича жаҳонда
2 – ўринда турибди. 2007 йилда мамлакатга
65 млрд. АҚШ $ миқдорида сармоя
киритилди. Хитой нафақат сармояларни
жалб қилиш бўйича, балки уни
экспорти бўйича ҳам етакчи
мамлакатларидан ҳисобланади. Иқтисодий
жиҳатдан ҳозирги кунда Ўзбекистон
сармояларга эҳтиёж сезмоқда. Шунинг
учун давлат ҳукумати томонидан
сармояларни жалб қилиш бўйича
турли дастурлар ишлаб чиқилиб,
сармоядорларга турли кўринишларда
имтиёзлар берилмоқда.
2001 йил апрель ойида Хитой Бош
Вазири ўринбосари Ли Ланьцин бошчилигида
делегация ташриф буюрган эди. Ташриф
мобайнида ХХР ЎзРга 5 млн. Юан (625 минг
АҚШ $) миқдорида бадалсиз молиявий ёрдам
ажратган эди. 2004
йил Тошкент ва 2005 йил Пекин саммити чоғида
инвестиция масалари хам кўриб чиқилиб,
унга кўра Хитой Узбекистонга 2 млрд. АКШ
$ миқдорида инвестиция киритиши режалаштирилаётгани
билдириб ўтилди, шундан 600 млн.и нефть
ва газ сохасига йуналтирилади.
Хитой Ривожланиш банки рахбари
Ю Сяопиннинг ташрифи чоғида
Хитой ривожланиш Банки ва
Алока Банклари ўртасида шартнома
имзоланди. Бу шартномага кўра,
Хитойнинг «Huawei technologies» компанияси
лизинг асосида «Ўзбектелеком»
АКга 18,3 млн. АКШ $ миқдоридаги
телекоммуникацион қурилмалар етказиб
беради
2004 йилгача кўпгина Хитой инвестициялари
асосан агросаноат комплексига йўналтирилган
эди. 2004 йилда ХХР бошлиғи Ху Цзинь Таонинг
расмий ташрифи чоғида сиёсий, иқтисодий,
ҳарбий – техник, маданий – гуманитар
соҳаларига оид бир қанча шартнома ва
битимлар имзоланди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида 100 дан ортиқ Хитой
инвестицияси асосида корхоналар, 30 га
яқин Хитойнинг йирик корхоналарининг
ваколатхоналари ташкил этилди. Бу ЎзР
ХХРнинг Ўрта Осиёдаги асосий ҳамкорларидан
эканлигидан далолат беради. 2004 йилда
Ташқи Иқтисодий Фаолият Ўзбекистон Миллий
Банки ва ХХР Экспорт – Импорт Банки томонидан
129 млн. Юан ва 29 млн. АҚШ $га қарз битими
имзоланди. Бу Хитой Банки томонидан олинган
маблағлар ирригация соҳасини, телерадиоузатишни
йўлдош тизимини орқали амалга ошириш
ва ривожлантириш хамда бошқа сохаларни
ривожлантиришга йўналтирилди. 2005 йил
май ойида ЎзР Президентининг расмий ташрифи
чоғида Ташқи Иқтисодий Фаолият Ўзбекистон
Миллий Банки ва ХХРнинг Экспорт – Импорт
Банки ўртасида 31.4 млн. АҚШ $ қарз битими
имзоланди. Бу маблағлар “Ўзбектелеком”
Акциядорлик Компаниясини реконструкци
қилиш ва модернизациялаш, шунингдек
“Тўполанг” ГЭС учун йирик электрогенератор
сотиб олиш учун йўналтирилди.
2004 йил июлда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг №338 қарори
асосида 43 та инвестицион проект
ишлаб чиқилган. Шундан 21 та проект
умумий суммаси 344 млн. АҚШ доллари бўлиб,
Хитой ҳукумати томонидан ажратилган
маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Қолган 22 та проект эса Хитой ҳукумати
ШҲТга аъзо давлатларга ажратган 900 млн.
АҚШ $ фондидан молиялаштирилади. Бу
проектларнинг умумий суммаси 610 млн. АҚШ
$ни ташкил этади.
2005
йил июль ойида Бош Вазир
ўринбосари У И ташрифи мобайнида
савдо ҳамкорилиги бўйича бизнес
– форум ўтказилди. Унда 500 га
яқин икки томондан йирик саноат
корхоналари иштирок этди. Ташриф
мобайнида “Узбекнефтегаз” ва
ХХРнинг “Синопек” корхоналари
ўртасида битим имзоланди. Бунга
кўра ХХР томонидан олиб кириладиган
106 млн АҚШ $ миқдоридаги бевосита
инвестициялар ҳисобига Андижон
ва Наманган вилоятларида геолоразведка
ишлари амалга оширилади. Ташриф
чоғида 12 та шартнома, битим ва
грантлар имзоланди. Бизнес –
форум якунида икки давлат
ўртасидаги товар айирбошлаш
ҳажми 1.5 – 2 млрд. АҚШ $ етказиш
режалаштирилди.
2005 йил декабрь ойида Ўзбекистон
Республикаси Давлат Мулки Қўмитаси
томонидан “Ўзбекистон почтаси”
Очиқ Акциядорлик Жамиятининг
25.4 % давлат улуши акциялари хорижий
инвесторларга сотиш мақсадида
тендер эълон қилинди. Тендерда
Росииянинг НПФ “Инлекс”, “Орбита”
хамда ХХРнинг FINEX LTD коммуникация
компанияси иштирок этди. Тендерда таклиф
қилинган акцияларнинг умумий хажми 2093
та бўлиб, уларнинг бошланғич қиймати
2 448 минг АҚШ $. Тендерда якуний ҳисоб
– китобларга кўра ХХРнинг FINEX LTD коммуникация
компанияси ғолиб чиқди. Ҳозирги кунда
“Ўзбекистон почтаси” Очиқ Акциядорлик
Жамияти дунёнинг деярли барча мамлакатлари
билан почта алоқаларини ўрнатган. Бундан
ташқари Бутунжаҳон Почта Жамияти олдида
Республиканинг почта мажбуриятларини
бажаради. Умум ҳисобда 2005 йилда
Хитой томони умумий миқдори 350 млн. АҚШ
$ бўлган имтиёизлар кредитлар ва турли
грантлар ажратган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Хитой
инвестицияси иштирокида 100 га яқин
корхоналар фаолият олиб бормоқда. Улар
асосан иқтисодиётнинг енгил саноати,
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта
ишлаш тармоғи, информацион технологиялар
тармоғида фаолият олиб бормоқдалар. Машинасозлик,
энергетитка, химия, телекоммуникация
ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида бир
қанча проектлар амалга оширилмоқда. Ундан
ташқари иқтисодиётнинг асосий инфраструктураларида
ҳамкорлик активлаштирилмоқда. Мисол
қилиб Хитойнинг “Ситик” трансмиллий
корпорацияси “Ўзбекистон темир йўллари”
ДАТКни 12 та янги электровоз билан таъминлади,
ундан ташқари Қўнғиротдаги сода заводининг
қуриб ишга туширилишида ҳам иштирок этди.
Бу завод 22 август 2006 йилда ишга туширилди.
Бу завод Хитойнинг Экспорт – импорт суғурта
корпорацияси суғуртаси асосида Хитойнинг
Савдо – саноат банкининг кредити (90%)
ва Ўзбекистон Республикаси Ўзсаноатқурилиш
банкининг кредитлари (10%) асосида молиялаштирилди.
Ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятида калий
заводини қуриш бўйича икки томонлама
музокаралар олиб борилмоқда. 1998 йилда
Наманганда 2 АТС қурилишида ҳам Хитойнинг
Huawey Technologies компанияси иштирок этган
эди. 2005 йилда сентябрь ойида бу компаниянинг
ўзининг Huawey Technologies
ўқув марказини ташкил этди.
Анхойнинг (Хитой) ADC акционер компаниси
ҳукуматлараро битимга асосан Ўзбекистонда
ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун
Хоразм вилоятига ер ҳайдайдиган янги
техникаларини келтирди. 2007 йилнинг январь
ойида “Узкоммунхизмат” ва Хитойнинг
China National Machinery Import & Export Corporation (CMC) компаниялари
ўртасида Ўзбекистон уй фондини иссиқ
ва совуқ сувларини ҳисоблайдиган қурилмаларни
ўрнатиш бўйича шартнома имзоланган. Шартнома
қиймати 17 млн АҚШ $га тенг бўлиб, Хитой
ҳукумати томонидан очилган кредит линияси
асосида молиялаштирилади. Кредит муддати
20 йилга тенг бўлиб, дастлабки 5 йил имтиёзлидир.
Энергетика соҳасида ҳам ҳамкорликка
катта аҳамият берилмоқда. Мисол
учун Орол бўйи худудларда
углеводородларни қидириш бўйича
тузилиб, фаолият олиб бораётган
ҳалқаро консорциумга Малайзия,
Жанубий Корея, Россия Федерацияси
компаниялари билан бир қаторда
Хитойнинг China National Petroleum Corporation компанияси
ҳам кирди. 2006 йилда Хитойнинг
CNPC ва Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтегаз”
компаниялари ўртасида 2006 – 2010 йиллар
мобайнида Ўзбекистон ҳудудида
геологоразведка ишларини олиб
бориш учун битимлар имзоланган.
Шу беш йил мобайнида Хитой томони
208.5 млн АҚШ $ миқдорида таваккал инвестиция
олиб киради. Геологоразведка ишаларининг
биринчи босқичида 7 минг. км .кв майдонда
2D категория ишлари олиб борилади. Биринчи
босқичга 88.3 млн. АҚШ $ миқдорида инвестиция
жалб этилади. 2006 йил 25 декабрьда Хитойнинг
«China National Petroleum Corp.» (CNPC) ва «Узбекнефтегаз»
корхоналари ўртасида 200 млн. АҚШ $ миқдорида
шартнома имзоланди. Бу шартномага асосан
CNPC корхонаси 15 ой давомида 23 та нефтьни
қазиб чиқарувчи қурилмаларни етказиб
беради. Ҳозирги кунга келиб CNPC компанияси
«Узбекнефтегаз»дан Бухоро – Хива, Фарғона
ва Устюрт нефть ва газ регионларида геологоразведка
ишларини олиб бориш учун лицензиялар
олган.
2004 йилда Хитойнинг China Petroleum Technologies
& Development Corporation компаниси “Ўзбекнефтегаз”
МХК билан умумий қиймати 69.7
млн.АҚШ $ га тенг бўлган 10 та
нефтни қазиб олиш қурилмаларини
ўрнатиш бўйича шартнома имзоланган
эди. Хитойнинг нефть ва газ
заҳираларини қидириб топиш ва
уларни қайта ишлаш миллий
компаниси (CNODC) Ўзбекистонда геологоразведка
ишларига 208 млн. АҚШ $ ни инвестиция
қилишни режалаштирмоқда. China National Petroleum
Corporationнинг таркибига кирувчи
China National Oil & Gas Exploration & Development Corp. компанияси
Ўзбекистонда ўзининг 100%лик капитали
билан CNPC Silk & Road компанисини ташкил
этди. Бу компания Ўзбекистон
ҳудудида геологоразведка ишларини
амалга оширади. 2007 йилда нефть
соҳасига жалб этилган Хитой
инвестициялари 26 млн. АҚШ $ни
ташкил этди.
2007 йилнинг апрель ойида икки давлат ўртасида
530 км бўлган газ қувирини қуриш битими
имзоланган. Унинг қуввати бир йилда 30
млрд. М.куб газ ўтказишни ташкил этади.
Унинг бошланғич нуқтаси Алат шаҳридан
бошланади. У Бухоро-Орол газ қувири
орқали ўтиб Қозоғистон-Хитой қувурига
қўшилиб кетади
Ҳозирги кунда Хитой Ҳалқ Республикасининг
12 млн. АҚШ $ миқдорида фоизсиз ҳамда 36.3
млн. АҚШ $ миқдорида инвестициялари асосида
проектлар амалга оширилмоқда. Ундан ташқари
Хитойнинг Эксимбанки томонидан 300 млн.
АҚШ $ миқдорида Ўзбекистонга экспорт
кредити ажратилган. Бундай кредит линиялари
билан бир қаторда Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига
аъзо давлатларга 900 млн АҚШ $ миқдорида
кредит ажратилган. Ўзбекистон Республикаси
томонидан умумий қиймати 612.1 млн. АҚШ
$ доллари бўлган 19 та проект кўриб чиқилмоқда.
Шундан 5 таси умумий қиймати 196.6 млн. АҚШ
$ бўлган проектни амалга ошириш шартномалари
имзоланди.
2007 йилда Андижон ҳамда Оҳангарон
вилоятларида кичик ГЭСлар қурилиши
бошланди. Бу проектнинг умумий
қиймати 17 млн. АҚШ $га тенг.
Ҳозирги кунда қурилиш ишлари
олиб борилмоқда. 2008 йилнинг охирига
қурилиш ишлари якунланиши режалаштирилмоқда.
Андижон ГЭСнинг қуввати 50 МВт
ва Оҳанганрон ГЭСнинг қуввати
21 МВтга тенг. Бу проект албатта
Хитой Эксимбанкининг 15.93 млн. АҚШ
$ миқдоридаги маблағлари ҳисобига
молиялаштирилмоқда. Хитойнинг йирик
China National Electric Equipment Corporation (CNEEC) компанияси
станция электроблокларига ўрнатиладиган
қурилмаларни келтирди. 2010 йилга
келиб Ўзбекистонда жами 41 шундай
ГЭСлар қурилиши лозим. Бу дастурнинг
умумий қиймати 250 млн. АҚШ $га
тенг.
2008 йилнинг 1 яанварь ҳолатига
кўра Республика ҳудуди бўйлаб
Хитой инвестицияси иштирокида 176
корхона фаолият олиб борган.
Шундан 142 таси қўшма корхона,
қолганлари эса 100% Хитой капитали
ишитрокида ташкил этилган корхоналар.
Бу корхоналарнинг асосий фаолият
доиралари енгил саноат, қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини қайта
ишлаш, воситачилик ҳизматларини
кўрсатиш каби тармоқлар. Ўзбекистон
Республикаси Ташқи Иқтисодий
фаолият, Инвестиция ва Савдо
Вазирлигидан Хитойнинг 32 корхонаси
аккредитация қилинган. Улар асосан
экспорт – импорт операциялари,
текстил тармоғида ишлаб чиқариш,
информацион технологиялар каби
тармоқларда фаолият олиб боради.
Инвестор
мамлакатлар бўйича
чет эл сармояси киритилган
корхоналарнинг тақсимланиши
|
1995 |
1997 |
1999 |
2001 |
2003 |
2004 |
Фаолият
кўрсатаётган корхоналар сони |
1039 |
1063 |
1910 |
1958 |
2209 |
2413 |
Буюк
Британия |
48 |
81 |
87 |
123 |
145 |
164 |
АҚШ |
104 |
147 |
206 |
213 |
281 |
334 |
Туркия |
140 |
207 |
195 |
196 |
241 |
285 |
Россия |
215 |
296 |
278 |
278 |
327 |
375 |
Хитой |
35 |
45 |
50 |
54 |
68 |
85 |
Жадвал
– 4. Манба: www.mfer.uz
- 2001-2008
йилларда икки
давлат ўртасидаги
савдо иқтисодий
ҳамкорликнинг янги
поғонага
кўтарилиши
2001 йилда Шанҳай Ҳамкорлик
Ташкилоти ташкил этилгандан
сўнг икки давлат ўртасидаги
ҳамкорлик янги поғонага кўтарилди.
Икки давлат раҳбарлари, шунингдек,
турли вазирликлар, сиёсий арбоблар
ҳамда турли соҳалардаги делегациялар
ташриф буюриши амалга оширилмоқда. Уларнинг
энг асосийлари қуйидагилардир:
2004 йил июнь ойидаги Шанҳай
Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги
саммити муносабати билан 14 –
18 июнь кунлари ХХР раҳбари
Ху Цзинь Тао ЎзР
Президентининг таклифи муносабати билан
расмий ташриф буюрди. Бу Ху Цзинь Таонинг
Ўзбекистонга биринчи ташрифи бўлди. Ташриф
чоғида ташкилот доирасидаги ҳамкорликдан
ташқари икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик
масалалари ҳам кўриб чиқилди. Глобализация
жараёнининг ривожланиши сиёсий, ижтимоий
– иқтисодий, транспорт – коммуникация
соҳаларида, терроризм, экстремизм, уюшган
жиноятчилик, наркотик ва қуроллар контрабандаси,
оммавий қирғин қуролларини тарқатишга
қарши курашда ҳамкориликни янада ҳам
кенгайтиришни талаб қилмоқда. Бу ҳамкорликдан
иккала томон ҳам манфаатдор. ХХРнинг
ташқи фаолиятда тинчлик сиёсатини олиб
бориши Ўзбекистон томонидан қўллаб –
қувватланмоқда. Икки томонлама ҳамкорлик
асосан текстил, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик,
химия ва коммуникация соҳаларида олиб
борилмоқда. Учрашув чоғида ЎзР Президенти
Ўзбекистон ХХР билан нефть, газ, минераллар,
вольфрам ва бошқа қимматбаҳо металларни
қазиб чиқариш, химия саноатида, электрон
ва компьютер техника маҳсулотларни ишлаб
чиқаришда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигига
алоҳида тўхталиб ўтди. Ху Цзинь Таонинг
таъкидлашича, Тошкентда бўлиб ўтган
Хитой маданият кунлари каби тадбирлар
янада ҳам кўпайтирилса, бу икки миллат
ўртасидаги ўртоқлик янада ҳам мустаҳкамланади.
Чунки “миллатлар
дипломатияси давлатлар
дипломатияси негизи ҳисобланади”. Учрашув мобайнида
илм – фан, маданият, таълим, спорт, маориф,
соғлиқни сақлаш умуман ижтимоий соҳаларда
ҳамкорликни янада ҳам кенгайтиришга
келишиб олинди. Учрашув якунида ЎзР Президенти
И.А.Каримов ва ХХР давлат раҳбари Ху Цзиньтао
томонидан бу икки давлат ўртасидаги ўзаро
ҳамкорликни ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш
тўғрисидаги деклариция ва наркотик, психотроп
воситалари контрабандаси ва уларни истеъмол
қилишга қарши кураш битими имзоланди.
Битимни амалга ошириш учун Хитой томони
20 млн.юань миқдорида пул маблағини ажратди.
Ундан ташқари иқтисодий, инвестицион
ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш
меморандуми, ЎзР Олий ва Ўрта Махсус Таълим
Вазирлиги ва ХХР Таълим Вазирлиги томонидан
Тошкентда Конфуций номли Институт ташкил
қилиш тўғрисида шартнома имзоланди. Умуман
ташриф чоғида иккала томон ўртасида умум
ҳисобда ўнта хужжат имзоланди. 2004 йил
16 июнда Ху Цзинь Тао
Бош Вазир Ш.Мирзияев ҳамроҳлигида Олий
Мажлисга ташриф буюрди. Ху Цзинь
Тао ва Парламент спикери Эркин Халилов
учрашувида икки давлат ўртасидаги муносабат,
парламентлараро ҳамкорлик бўйича фикр
алмашишди. Умуман Хитой раҳбарининг
бу ташрифи икки давлат ҳамкорлигига катта
ижобий таъсир кўрсатди.