Валюта операцияларини амалга оширишда халқаро ҳисоб-китоблардан фойдаланиш масалалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 18 Декабря 2010 в 09:56, доклад

Краткое описание

Товарлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараёнларининг байналмилаллашуви, халқаро ҳисоб-китобларнинг мазмунида янги ўзгаришлар пайдо бўлишига олиб келди. Халқаро ҳисоб-китоблар кенг қамровли бўлиб, у экспорт-импорт операциялари, тижорат тусига эга бўлмаган тўловлар — сайёҳлик, спорт, фуқаролар томонидан хорижий давлатларга пул ўтказишлар, хорижий давлатларда дипломатик ва савдо ваколатхоналарини очиш, ўзга давлатлар ҳудудида ҳарбий қисмларни сақлаш ҳамда капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китобларни ўз ичига олади.

Содержимое работы - 1 файл

5.Валюта операцияларини амалга оширишда халқаро ҳисоб.doc

— 57.50 Кб (Скачать файл)

Валюта  операцияларини амалга оширишда халқаро  ҳисоб-китоблардан  фойдаланиш масалалари 

      Халқаро ҳисоб-китоблар деганда, турли мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар натижасида юзага келадиган пуллик талаблар ва мажбуриятлар юзасидан тўловларни амалга ошириш тизими тушунилади. Халқаро ҳисоб-китобларнинг турли шакллари мамлакатларнинг юридик ва жисмоний шахслари томонидан кенг қўлланилади.

      Товарлар  ишлаб чиқариш ва уларни сотиш  жараёнларининг байналмилаллашуви, халқаро  ҳисоб-китобларнинг мазмунида янги ўзгаришлар пайдо бўлишига олиб келди. Халқаро ҳисоб-китоблар кенг қамровли бўлиб, у экспорт-импорт операциялари, тижорат тусига эга бўлмаган тўловлар — сайёҳлик, спорт, фуқаролар томонидан хорижий давлатларга пул ўтказишлар, хорижий давлатларда дипломатик ва савдо ваколатхоналарини очиш, ўзга давлатлар ҳудудида ҳарбий қисмларни сақлаш ҳамда капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китобларни ўз ичига олади.

      Ҳар куни жаҳон валюта бозорларида 1 трлн. АҚШ доллари миқдорида халқаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Шуни 40 фоизи АҚШ долларида амалга оширилади. Дунё бўйича жами конверцион операцияларнинг 90 фоизи 5 та валютада амалга оширилади. Жумладан:

      1. АҚШ доллари (USD). - 40%

      2. евро (EURO) - 30%

      3. Япония иенаси (JPY). - 15%

      4. Англия фунт-стерлинги (GBP). - 8-10%

      5. Швейцария франки (СНF). - 1-2%.

      Халқаро ҳисоб-китоблар 2 гуруҳга бўлинади: ҳужжатлаштириладиган; ҳужжатлаштирилмайдиган тўловлар.

      Ҳужжатлаштириладиган  тўловларга:

      1. Ҳужжатлаштирилган аккредитив;

      2. Инкассо билан амалга ошириладиган ҳамма тўловлар киради.

      Ҳужжатлаштирилмайдиган  тўловларга:

      1. Тўлов топшириқномаси;

      2. Чеклар;

      3. СВИФТ (SWIFT) киради.

      Ҳужжатлаштирилмайдиган  тўловларни туркумлашда мезон шартларини тўлов шартлари ўтайди. Агар, ҳар  қандай ҳисоб-китоб қуйидаги 3 тўлов асосида амалга оширилса, бу ҳужжатлаштирилмайдиган ҳисоб-китоб бўлиб ҳисобланади:

      1.Олдиндан  тўлаш;

      2.Товарни  олгандан сўнг тўлаш;

      3.Очиқ  ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоблар.

      Халқаро ҳисоб-китобларнинг асосий шакли сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

      1. Тўлов топшириқномалари;

      2. Чеклар;

      3. Ҳужжатлаштириладиган аккредитив;

      4. Инкассо.

      СВИФТ (SWIFT) — бу маълумотларни узатиш ва операцияларни амалга ошириш тизими бўлгани учун, уни ҳисоб-китобларнинг мустақил шакли сифатида ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ эмас.

      МДҲ давлатларида валюталар котировка  қилинадиган доимий валюта биржаларининг  мавжуд эмаслиги, ушбу давлатларнинг  валюталаридан давлатлараро ҳисоб-китобларда фойдаланишга тўсқинлик қилади. Эркин алмашинадиган валюталар (ЭАВ) билан ҳисоб-китоб қилишга асосланган тизим энг қулай тизим ҳисобланади. Лекин, ЭАВнинг етишмаслиги сабабли, бу тизимдан тўлиқ фойдаланишнинг имкони йўқ эди. МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳисоб-китоблар муаммосини ҳал қилиш учун, 1994 йилда Минскда Давлатлараро банк ташкил этилди. Бу банк клиринг маркази вазифасини ўташи керак эди. Лекин, Марказий банкларнинг фаолиятида мувофиқлик бўлмаганлиги туфайли, ушбу банк ҳаққоний фаолият кўрсатмаяпти.

      Халқаро ҳисоб-китобларда қатнашувчи субъектлар бўлиб, ҳукуматлар, давлат органлари, Марказий банклар, тижорат банклари, махсус молия-кредит институтлари (Пенсия фондлари, суғурта компаниялари, кредит иттифоқлари, ломбардлар ва ҳ.к.), корпорациялар, халқаро ва ҳудудий молия-кредит ташкилотлари (ХВФ, ЖТТБ, ЕТТБ, ОРБ ва ҳ.к.) ҳисобланади.

      Халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича, биринчи ўринни тижорат банклари эгаллайди. Сабаби шундаки, халқаро  операцияларнинг асосий қисми —  ташқи савдо операциялари ва капиталлар ҳамда кредитларнинг ҳаракати бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китобларга тўғри келади. Ушбу ҳисоб-китобларда иштирок этувчи тижорат тузилмаларининг миллий ва чет эл валюталаридаги жорий ҳамда депозит ҳисоб-рақамлари, тижорат банкларида жойлашган. Марказий банклар эса, тижорат тузилмаларига кредит-ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас. Демак, тижорат банклари орқали тижорат тусидаги операцияларнинг асосий қисми амалга оширилади.

      Тижорат банкларининг халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги мавқеи, уларнинг молиявий жиҳатдан мустаҳкамлигига, электрон алоқа тизимлари билан яхши жиҳозланганлигига, обрўсига, ривожланган, кенг тармоқли хорижий филиаллар ва бўлинмалари, кўп сонли вакиллик ҳисоб-рақамларига эга эканлигига боғлиқ. Тижорат банкларининг хорижий банк ва корпорациялар билан амалга оширадиган ҳар қандай операциялари талаб ва мажбуриятлар орқали ўтади. Масалан, Ўзбекистон Республикасидаги тижорат банкининг мижози Австрияга пахта толасини экспорт қилди, дейлик. Бунда импорт қилувчи ўз банкига, яъни Австриядаги тижорат банкига жўнатилган товарлар суммасини тўлаш тўғрисида кўрсатма беради. Австрия банки тўлов суммасини ўзидаги Ўзбекистон банкининг вакиллик ҳисоб-рақамига ўтказади. Ушбу вакиллик ҳисоб-рақами, Ўзбекистон тижорат банки учун «Ностро» деб аталади, Австрия тижорат банки учун «Востро» деб аталади. Ҳар қандай тижорат банки ҳар бир валюта тури учун биттадан вакиллик ҳисоб-рақами очади. Одатда, ушбу ҳисоб-рақамлари, халқаро ҳисоб-китобларда кенг қўлланувчи эркин алмашинадиган валюталарда очилади.

      Валюта курсининг доимо тебраниб туриши сабабли, тижорат банклари уларни диверсификация қилиб туради. Валюта курсларини диверсификация қилиш деганда, захиралар таркибидаги нобарқарор валютани сотиш ва уларнинг ўрнига барқарор валюталарни сотиб олиш тушунилади. Ҳозирги кунда диверсификация, асосан, учта валюта — евро, Япониянинг иени ва Швейцариянинг франки ҳисобидан амалга оширилмоқда.

      5- жадвал

Халқаро ҳисоб-китобларда қўлланилувчи асосий валюталар

(тартиб  рақами валюталарнинг  халқаро ҳисоб-китоблардаги

салмоғига қараб белгиланган)

т/р  
Валюталарнинг тури
Халқаро савдо  бўйича ҳисоб-китобларда салмоғи, фоизда Валюталар-нинг халқаро миқёсда тан олинган белгиланиши Валюталарга нисбатан қўлланилувчи коэффициент-лар
1 АҚШ доллари 40 USD 1
2 Евро 30 EURO 100
3 Япония иенаси 15 JPY 100
4 Буюк Британия фунт стерлинги 8-11 GВР 1
 

      Халқаро ҳисоб-китоб шаклларидан мамлакат ҳудудида фойдаланиш тартибини, одатда, Марказий банк белгилайди. Масалан, чекларни амал қилиш муддатини белгилаш, чет  эл валютасидаги банк позициясига нисбатан лимитлар ўрнатиш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.

      1976 - 1978 йилларда Ямайканинг Кингистон  шаҳрида тўртинчи жаҳон валюта  тизими юзага келди. Ушбу давлатлараро  келишувнинг муҳим натижаларидан  бири —олтиндан бевосита ва  тўғридан-тўғри халқаро ҳисоб-китобларда ишлатиш таъқиқланди. Яъни, олтин қуймалар ва олтиндан ясалган буюмлар билан давлатлараро тўловни амалга оширишга чек қўйилди.

      Ҳозирги кунда давлатлар ўз олтинларини  жаҳон олтин бозорларида сотиб, ундан тушган валюта маблағлари ҳисобидан халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширадилар. Жаҳон олтин бозорларида сотиладиган олтинларнинг 50 фоиздан ортиқроғи Лондон ва Цюрих бозорларида сотилади. Лондон олтин бозорларида бешта банк ҳар куни икки марта аукцион ўтказади. Ушбу аукционларда олтининг бозор баҳоси аниқланади.

      Ташқи иқтисодий битимларнинг, шу жумладан, ташқи савдо битимларининг амалга ошиши, яъни уларни ўз вақтида ва кам  ҳаражат сарфлаган ҳолда амалга ошириш шартномалари молиявий ва тўлов  шартларига боғлиқ. Шу сабабли, ташқи  савдо муносабатларида иштирок этувчи субъектлар, шартномани имзолаш пайтида, унинг барча жиҳатларини пухта келишиб оладилар. Бунда, одатда, экспорт қилувчи ва импорт қилувчи манфаатларининг қарама-қаршилиги юз беради. Масалан, экспорт қилувчи тўлов суммасининг маълум қисмини олдиндан тўлаб қўйилишини, кўпчилик ҳолларда талаб қилади. Ушбу тўлов суммасининг миқдорини аниқлашда қарама-қаршилик юзага келади. Экспорт қилувчи имконият даражасида кўпроқ суммани олдиндан тўлашни талаб қилади, импорт қилувчи эса, иложи борича, камроқ суммани олдиндан тўлашга ҳаракат қилади, чунки бу сумма маълум вақт импорт қилувчининг хўжалик айланмасидан чиқиб кетади. Ёки ҳисоб-китоб шаклларини танлаш масаласини олайлик. Экспорт қилувчи имкон қадар тўлов кафолатланадиган ҳисоб-китоб шаклини танлашни таклиф қилади. Масалан, ҳужжатлаштирилган аккредитив ана шундай ҳисоб-китоб шакли. Импорт қилувчи учун эса, бу шаклдан фойдаланиш мақбул эмас. Чунки, бунда импорт қилувчининг чиқими кўпаяди. Масалан, ҳозирги кунда Ғарбий Европа мамлакатларининг тижорат банклари ҳужжатлаштирилган аккредитив хизмати кўрсатганлиги учун 3-5 фоиз миқдорида хизмат ҳақи олади.

      Ташқи савдо шартномасининг қуйидаги тўрт молия- тўлов шартини ажратиб  кўрсатиш мумкин:

      1. баҳо валютаси;

      2. тўлов валютаси;

      3. тўлов шарти;

      4. ҳисоб-китоб шакли.

      Баҳо  валютаси — бу товарнинг баҳоси ўлчанадиган валюта. Ушбу валютани танлашда товарнинг тури, ҳукуматлараро шартномаларнинг шартлари, ва айниқса, валютанинг барқарорлиги ҳисобга олинади. Шартномада кўрсатилган баҳо таркибига товарларни ишлаб чиқариш, уни юклаш, импорт қилувчи мамлакат портига тушириш, омборхоналарга жойлаштириш, импорт қилувчига уни етказиб бериш харажатлари киради. Товарлар баҳосини шартномада белгилашнинг 5 асосий усули мавжуд:

      1. Қатъий белгиланган баҳоларни  ўрнатиш. Ушбу баҳо шартнома имзоланаётган вақтда ўрнатилади ва шартнома ижро этилиши мобайнида ўзгармасдан қолади.

      2. Товарлар баҳосини, шартнома имзоланаётган  пайтда юзага келган бозор  баҳосида ҳисобга олиш. Агар хом-ашё  экспорт қилинаётган бўлса, уларнинг  бирон-бир товар биржасида (Лондон ёки Нью-Йорк товар биржалари ва ҳ.к.) хорижий баҳоси асосида шартнома ижро этилади.

      3. Баҳо қатъий белгилаб қўйилиши. Аммо, шартнома имзоланаётган пайтда  товарларнинг баҳоси кескин ўзгарса,  белгиланган баҳо ўзгартирилади.

      4. Товарлар баҳоси қатьий белгилаб қўйилади, аммо харажатлар таркибида ўзгариш бўлган тақдирда белгиланган баҳо ўзгартирилади. Бу усул, кўпчилик ҳолларда, асбоб- ускуналарни сотишда қўлланилади.

      5. Аралаш шакл. Товарларнинг маълум  қисми қатъий белгиланган баҳоларда, маълум қисми ўзгартириладиган баҳоларда сотилади.

      Тўлов валютаси — бу ҳақиқатда импорт қилувчининг мажбурияти тўланадиган валюта. Агар, тўлов валютаси нобарқарор валюта бўлса, унда шартномада товарларнинг баҳоси барқарор валютада ўлчанади.

      Тўлов шартлари — бу тўлов нақд валюталарда ёки нақдсиз шаклда, очиқ ҳисоб-рақамлари орқали, кредит шаклида ёки векселлар орқали амалга оширилиши мумкинлигини келишию олишдир.

Информация о работе Валюта операцияларини амалга оширишда халқаро ҳисоб-китоблардан фойдаланиш масалалари