Автор работы: Пользователь скрыл имя, 23 Ноября 2011 в 16:39, доклад
Коррупция – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат амалдорлари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади.
Маъруф ХАКИМОВ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
Олий
ўқув курслари ўқитувчиси
«КОРРУПЦИЯГА
ҚАРШИ КУРАШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ»
Коррупция – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат амалдорлари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади.
Этимологик жиҳатдан “коррупция” – лотинча “corruptio”, яъни “бўзиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатади. Юридик энциклопедияда таъкидланишича, “коррупция – мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият”.
“Юридик атамалар қомусий луғати”да коррупция – “Давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ғайриқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши” дейилган.
Назариётчи олимлар, сиёсатчилар ва амалиётчилар ўртасида коррупция тушунчаси тўғрисида турли-туман фикр ва мулоҳазалар мавжуд бўлиб, кўпчилик уни кенгроқ маънода ифодалашга ҳаракат қилади.
Баъзи олимлар пора эвазига сотилишнинг ўзини коррупция деса, баъзилар коррупция бу кенг кўринишдаги жиноий уюшма деб таърифлайди.
Назарий
талқин этганда коррупция – давлат
функциясини бажариш
Президентимиз И.А.Каримов 1998 йил 25 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган йиғилишда коррупция ҳақида тўхталиб, “Бугунги кунда фақат иқтисодиётга эмас, балки, энг аввало, республиканинг сиёсий ва халқаро нуфузига, жамиятимизнинг маънавий-ахлоқий нуфузига катта зарар етказаётган энг хавфли иллат – коррупциядир. У айрим ҳолларда ўта хавфли тусга кирмоқда”.
Айни
шу сабабли мамлакатимиз Президенти
И.А.Каримов иккинчи чақириқ
Мамлакатимиз
раҳбари И.А.Каримовнинг “
БМТ нинг Ривожланиш Дастури назарий таҳлилига кўра коррупцияни вужудга келишида қуйидаги омиллар катта рол ўйнайди. Жумладан, ваколат ва хокимият, ўзбошимчалик ва шахсий манфаат, хисобдорсизлик ва ошкорасизлик. Шундай экан, коррупция – бу кенг маънода давлат хизматчиси ёки мансабдор шахснинг ўзига давлат ёки жамият томонидан белгиланган ваколатни суистеъмол қилиб, ундан шахсий мақсадларда фойдаланишидир. Ушбу ҳолатни коррупция борасида етакчи назариётчи олим Роберт Клитгард формула шаклида қуйидагича тасвирлайди:
Коррупция = (Ваколат + Ўзбошимчалик) – (Хисобдорлик + Ошкоралик)1.
Ҳар
қандай жиноятчилик маълум бир сабаб
ва шарт-шароитлар таъсирида
Бундан хулоса шуки, биринчидан, коррупцияни фақат уни вужудга келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни ечиш йўли билан камайтириш ва чеклаш мумкин; иккинчидан, бу муаммоларни ечишга коррупцияга қарши барча йўналишларда қатъий ва муросасиз кураш олиб бориш кўмаклашади.
Илмий адабиётларда қуйидаги сабаблар коррупцияни вужудга келтирувчи умумий сабаблар қаторига киради.
1.
Демократик анъаналар чуқур
2. Фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашишга етарли даражада жалб қилинмаган.
3. Ҳокимият институтлари тизимининг нуқсонлари мавжулиги.
4. Қонунчилик технакаси етарли даражада методик таъминланмаганлии ва асосий ҳолатлари ҳаётга тўғри тадбиқ қилинмаганлиги.
Коррупцияни белгиловчи махсус омиллар қаторига аксарият мутахассислар айрим фаолият соҳалари ҳуқуқий жиҳатдан лозим даражада тартибга солинмаганини ва амалдаги қонун ҳужжатларида мавжуд камчиликларни киритадилар.
Лекин булар ичида норматив-ҳуқуқий базанинг нуқсонлари коррупцияни вужудга келтирувчи энг муҳим омиллардандир. Унинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ҳар қандай холатда ҳам коррупциядан бевосита азият чекадиган бу жамият ва инсонлар. Шунинг учун ушбу муаммо глобал муаммо сифатида тан олиниб, унга қарши курашнинг давлатлар ўртасида мувофиқлаштирилган дастурлари ва бошқа ҳуқуқий меъёрлари ишлаб чиқилган. Хусусан, БМТнинг “Коррупцияга қарши” конвенцияси глобал доирада қабул қилинган халқаро-ҳуқуқий хужжат бўлиб, ушбу ҳужжатнинг лойиҳаси икки йил давомида 130 дан ортиқ давлатлар иштирокида муҳокама қилинган ва 2005 йил декабр ойида кучга кирган. Унда коррупцияга қарши ҳалқаро ва миллий кураш амалиётини йўлга қўйиш ва уларни амалга ошириш механизмлари буйича кўрсатмалар ишлаб чиқилган. Ҳозирда ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатга 140 давлат қўшилган ва 80 давлат тарафдор сифатида қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига бир нечта билдиришлар, баёнотлар ва шартлар билан қўшилган. Жумладан, Қонуннинг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конвенция 6-моддасининг 3-банди бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб-чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа Иштирокчи – давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгиланганлиги билдирилган.
Бу қоида Конвенция 6-моддасининг 3-бандида ҳар бир Иштирокчи-давлат ўз мамлакатида коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб-чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа Иштирокчи – давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ваколатига эга бўлган орган ҳақида БМТнинг Бош котибиятига хабар бериши лозимлиги ҳақидаги талабларига тўла жавоб беради.
Қонуннинг 2-бандига кўра, Конвенция 42-моддасининг 1 ва 3-бандлари бўйича 15-19, 21, 22-моддаларда, 23-модданинг 1-бандида, 24, 25, 27-моддаларда назарда тутилган қилмишлар миллий қонунчиликка мувофиқ жиноий жазоланадиган қилмиш эканлиги ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси татбиқ этилишлиги баён этилган.
Европа Иттифоқи доирасида ҳам коррупция муаммоси муҳим муаммолардан бири саналиб, аъзо давлатларда унга қарши курашни мувофиқлаштириш мақсадида бир нечта ҳужжатлар қабул қилинган. Ушбу ҳужжатлардан энг муҳимлари сифатида “Коррупцияга қарши жиноий жавобгарлик тўғрисида” ги ва “Коррупцияга қарши фуқаролик жавобгарлик тўғрисида”ги конвенцияларни таъкидлаб ўтишимиз мумкин.
Осиё ва тинч океани ҳудудидаги 21 давлат ҳам 2004 йилда “Осиё Тараққиёт Банки ва Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Осиё ва Тинч океани коррупцияга қарши ҳаракат дастури” деб номланган коррупцияга қарши кураш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган пактни қабул қилганлар.
Африка
қитъасида ҳам коррупцияга
Яқин шарқ ва араб давлатларида ҳам коррупцияни ҳалқаро муаммо сифатида тан олиниб, унга қарши ҳалқаро кураш воситаси сифатида “Ривожланиш учун яхши бошқарув” дастури устида иш олиб борилаётган бўлиб, ушбу дастур мазкур давлатларда БМТ нинг “Коррупцияга қарши” конвенциясини амалга киритишни назарда тутади.
Мустақил
Давлатлар Ҳамдўстлиги
Канада, Франция, Германия, Италия, Россия, Япония, Англия ва АҚШ каби ривожланган давлатларни норасмий бирлаштирувчи “Катта 8 лик” гуруҳи ҳам коррупцияга муаммосини долзарб эканлигини сўнгги учрашувларнинг барчасида таъкидлаб ўтди.
Юқорида таъкидланган барча халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва келишувлар коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамият касб этиб, улар коррупцияга қарши курашни ўзаро мувофиқлашган ҳолда олиб бориш, бу борада ҳалқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бир-бирларига техник ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Таъкидлаш жоизки, 12 та давлат органлари, муассасалари ва ННТ вакилларидан иборат комиссия томонидан “коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. У қуйидаги мақсадларни қамраб олади:
Таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши курашишда прокуратура органларининг роли беқиёсдир. Прокуратура органлари:
Хуллас, Коррупция мурракаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди. Ушбу фаолият комплекс-мажмуавий тарз-да амалга оширилиши лозим.
Коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционер эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларини бартараф қилиш ва профилактик-олдини олиш чораларида намоён бўлади.
Коорупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш учун қуйидагиларни амлга ошириш лозим:
Аннотация
Данная
статья посвящена научно-
Информация о работе Коррупцияга карши курашнинг Илмий-Назарий асослари