Маънавият ва маърифат тушунчаси

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 03 Октября 2011 в 18:10, реферат

Краткое описание

Маънавият ва маърифат тушунчаси кенг қамровли бўлиб, кишининг ақлу заковати руҳий дунёсини, олам ҳақидаги фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний ва бошқа қарашла-рини, тасаввурларини, бир – бирларига, оилага бўлган муносабатларини. Ўзларининг ақлий меҳ-нати натижаларини ва ўзликни англашларини ифодалайди. Ақлу заковат, ҳис – туйғу, руҳий сало-ҳият уйғунлиги маънавиятнинг мазмунини ташкил этади. Маънавиятнинг бунёдкорлик, ўзгарти-рувчилик, бошқарувчилик, ихтирочилик, йўналтирувчилик каби хусусиятлари муваффақиятли ри-вожланишимизнинг муҳим шарти, кафолатлидир.

Содержание работы

1. Маънавият ва маърифат тушунчаси.

2. Маънавиятни англаш.

3. Маънавиятни шакллантирадиган асосий меъзон.

4. Хулоса.

Содержимое работы - 1 файл

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТНИ ЮКСАЛТИРИШ.doc

— 55.50 Кб (Скачать файл)

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТНИ ЮКСАЛТИРИШ 

Режа: 

1. Маънавият ва маърифат тушунчаси.

2. Маънавиятни англаш.

3. Маънавиятни шакллантирадиган асосий меъзон.

4. Хулоса. 

Маънавият ва маърифат тушунчаси

    Маънавият ва маърифат тушунчаси кенг қамровли бўлиб, кишининг ақлу заковати руҳий дунёсини, олам ҳақидаги фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний ва бошқа қарашла-рини,  тасаввурларини, бир – бирларига, оилага бўлган муносабатларини. Ўзларининг ақлий меҳ-нати натижаларини ва ўзликни англашларини ифодалайди. Ақлу заковат, ҳис – туйғу, руҳий сало-ҳият уйғунлиги маънавиятнинг мазмунини ташкил этади. Маънавиятнинг бунёдкорлик, ўзгарти-рувчилик, бошқарувчилик, ихтирочилик, йўналтирувчилик каби хусусиятлари муваффақиятли ри-вожланишимизнинг муҳим шарти, кафолатлидир.

         “Биз барпо этаётган янги жамият  дейди Президентимиз И. А. Каримов, - юксак маънавий ва ахлоқий  қадриятларга таянади ва уларни  ривожлантиришга катта эътибор  қаратади. Бу жараён миллий истиқлол  ғояси ва мафкурасига, ўсиб  келаётган авлодни ватанпарварлик руҳида тарбия-лашга асосланади.”

      Ушбу услубий қўлланмани тузишдан  мақсад Ахборот – кутубхона  маркази ва Ахборот – русурс  марказларида маънавият, маърифат, маданият аждодларимиз томонидан  яратилган бой мерос –  илмий  ва маънавий хазинадир. Ушбу  меросни ўрганиш, улардан фойдаланиш, улар қўл-лаган услуб – анъаналарни замона талабига татбиқ этиш, ёшлар ўртасида маънавий – маърифий ишларни тарғиб қилиш турли хил оммавий тадбирлар, китоб кўргазмалари, маънавий ва маъри-фий хоналар ташкил қилиш учун АКМ ва АРМ ходимларига ёрдам беради деган умиддамиз.

    Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш миллий қадриятла-римиз, анъана ва урф – одатларимизни  асраб – авайлаш, халқимиз, айниқса  ёш авлод қалби ва он-гига она  юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

    Бу  борада тегишли идора ташкилотлар, жумладан Республика маънавият ва маърифат кен-гаши ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари томонидан муайян ишлар  амалга оширилаётганини қа-йд этиш лозим. Шу билан бирга, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион кураш-лар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий – маърифий ишларни за-мон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий  хуружлардан ҳимоя қи-лиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч осойишта ҳаётимизга хавф туғдириш мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ушбу соҳадаги ишларни жумладан, Республика маънавият – маърифат кенгашининг фаолияти ва тар-кибий тузилишини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

      Мамлакитимизда миллий ғоя тарғиботи  ва маънавий – маърифий ишлар  самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республика-сининг Президенти 2006 йил 25 августда “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий – маърифий иш-лар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори ёшларни кўпроқ маънавий – маърифий иш-ларга жалб қилиш, турли хил “Маънавият хоналарини” ташкил қилиш, унда турли хил оммавий тадбирлар ташкил қилиш зарур. 

                    

 

    

Президентимиз И.А.Каримовнинг Ушбу китобида одамзот учун ҳамма замонларда ҳам энг буюк бойлик бўлиб келган маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон, жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, бу мураккаб ва серқирра тушунчанинг назарий ҳамда амалий томонлари ҳар томонлама кенг қамровли фикрлар, хулосалар орқали таҳлил этилади.

      Ушбу  асар 2008 йил “Маънавият” нашриёти томонидан чоп этилган. Асар муқаддима ва тўрт бобдан иборат. Биринчи бобда “Маънавият -  инсоннинг улғаиш ва куч-қудрат манбаидир”, деб номланади. Ушбу бобда:

  • маънавиятни англаш;
  • маънавиятни шакллантиришдаги асосий мезонлар;
  • маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги ҳақида тушунчалар берилган.

      Иккинчи боб “Мустақиллик – маънавий тикланиш ва юксалиш”, деб номланади.

  • Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт;
  • Маънавият ва жамиятнинг янгиланиши;
  • Ислоҳотлар ва уларнинг маънавий мезони белгиланган.

      Учинчи  бобда “Маънавиятга таҳдид – ўзлигимиз  ва келажагимизга таҳдид”, деб номланган.

  • Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар;
  • Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя.

      Ҳамда тўртинчи бобда “Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори”

  • инсон қалбига йўл;
  • энг буюк жасорат ва “Хотима”дан иборат.

      Бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоялар ҳамда мафкуралар таъсиридан сақлаш, ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Ғоят муҳим ва ҳал қилувчи масалалар ўртага қўйилган мазкур асардан мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларнинг юқори синфларида, академик лицей ва касб-хунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар, олий ўқув юртларининг талабалари, олим ва тадқиқотчилар, ўқитувчилар, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари, умуман, маънавият ва маърифат дунёси билан қизиқадиган барча инсонлар фойдаланиши мумкин.  

      Маънавиятни англаш

      «Маънавият» тушунчасининг илмий, фалсафий, адабий ёки оддий тилда ифо даланадиган куплаб таърифларни келтириш мумкин. Шунинг учун хам бу масала буйича илмий адабиётларда, кундалик матбуотда бир – биридан фарк киладиган фикр – мулохазаларни учратгандан бундан таажжубланмасдан уларнинг кайси муаллифнинг узига хос дунёкараши, мушохада тарзи ифодаси сифатида кабул килиш уринлидир.

      Маънавият – инсонни рухан поклаш, калбини  улуглашга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бакувват, имон –  эътикодини бутун киладиган, виждонини  уйготадиган бекиёс куч, унинг барча карашларининг мезонидир, десак, менимча, тарихимиз ва бугунги хаётимизда хар томонлама уз тасдигини топиб бораётган хакикатни яккол ифода этган буламиз. 

Маънавиятни шакллантирадиган асосий меъзон

“Маънавият  – инсонни руҳан  покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.    

Одамзод учун ҳамма замонларда ҳам энг  буюк бойлик бўлган маънавият ҳақидаги бу фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг яқинда “Маънавият” нашриёти томонидан чоп этилган  “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобидан ўрин олган.    

Китобнинг маъно-мазмуни, унда илгари сурилган ғоя  ва қарашлар  бугунги ва эртанги ҳаётимиз учун беқиёс аҳамиятга эга.     

Муаллифнинг маънавият ҳақидаги, унинг инсон, жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ва таъсири тўғрисидаги кўп йиллик кузатишлари, фикр-мулоҳазаларининг  маҳсули бўлган бу асар ҳар томонлама теран илмий ва ҳаётий қарашларга асослангани билан кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортади.    

Китобда маънавият тушунчасининг илмий-назарий, тарихий ва замонавий тамойиллари  ҳар томонлама чуқур ифодасини  топган, шу билан бирга, бугунги мураккаб даврда маънавиятга қарши қаратилган таҳдидларнинг кучайиб бораётгани ва бундай хатарларнинг туб илдизлари кўрсатиб берилган.    

Маълумки, бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам  бўшлиқ бўлмайди. Бу ҳақиқат давлатимиз раҳбарининг  олдинги асарларида ҳам кенг шарҳлаб берилган эди. Мазкур китобда бу масала янада чуқурроқ  таҳлил этилади. Жамият ҳаётида, инсонлар онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлган тақдирда уни бегона мафкура ва қадриятлар билан тўлдиришга уринадиганлар албатта топилиши ҳаётий мисоллар орқали исботлаб берилади.     

Бу китоб  бугун остонамизга ёпирилиб келаётган ана шундай хавф-хатарлардан огоҳ этиб, барчамизни яна бир бор сезгирлик ва ҳушёрликка даъват қилади, эл-юртимиз, ёшларимизни турли хил мафкуравий хуружлардан асраш борасида олдимизда турган вазифаларни аниқ-равшан белгилаб беради.    

Муаллиф ўз китобида инсонни юксалтирадиган эзгу фазилатлардан бири бўлмиш маънавий жасорат ҳақида тўхталиб, “бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган саволга, ҳеч иккиланмасдан, энг буюк жасорат – бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак, ўйлайманки, янглишмаган бўламиз”, деб ёзади.    

Шу маънода, бу китоб ҳар биримизни маънавий жасорат кўрсатиб, доимо юксак  мақсадларни кўзлаб яшашга чорлаши  билан, айниқса, муҳим аҳамиятга  эгадир. 
 

Хулоса

Аввало  маърифат хусусида. Бу - одамнинг табиат, жамият ва инсонлар тўғрисидаги турли билимлари, тушунчалари, маълумотлари мажмуи бўлиб, унинг мазмуни бевосита шахс дунёқарашининг мазмун-моҳиятини белгилайди. Демак, ёшларга қаратилган ва улар ўқиб, ўрганиши учун йўналтирилган барча турдаги маълумотлар (китоблар, оммавий - ахборот воситалари орқали, мулоқот жараёнида), улар асосида шаклланадиган янгича тасаввурлар янгича дунёқараш учун заминдир. Мустақиллик йилларида эски, ўзини тарих олдида оқламаган мафкурадан воз кечилди, янги мустақиллик ғояси, унинг асосий тамойиллари, ёшларни маърифатли қилиш борасидаги вазифалар давлатимиз раҳбари И.А. Каримов асарларида мухтасар, аниқ баён этилган. Улар асосида мамлакатимизда янги «Таълим тўғрисидаги Қонун» ва «Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури» қабул қилинди. Улар ёшларнинг энг илғор илм - фан ютуқларидан боҳабар қилиш, буюк алломалар меросини чуқур ва теран ўрганиш, замонавий технологиялар асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш, ёшларни маърифатли қилишнинг барча шарт-шароитларини яратишни назарда тутади. Бу сайъи-ҳаракатлар маънавият борасидаги ислоҳотлар, ўзбек маданияти, санъати, адабиётини ривожлантириш ишлари, тарихимизни тиклаш борасида амалга оширилаётган оламшумул ишлар табиий, ёшларимизда янгича дунёқарашнинг шаклланишига асос бўлади.     
 

Адабиётлар 

  1. Каримов И.А. узбекистоннинг уз истиклол ва тараккиёт йули. Т. «узбекистон», 1992.
  2. Каримов И.А. узбекистон XXI аср бусаКасида. Хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлар. Т. «узбекистон», 1997.
  3. Каримов И.А. Баркамол авлод узбекистон тараккиётининг пойдевори. Т. «узбекистон», 1997.
  4. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халкни-халк, миллатни-миллат килишга хизмат этсин. Т. «узбекистон», 1998.

Информация о работе Маънавият ва маърифат тушунчаси