Автор работы: Пользователь скрыл имя, 01 Января 2012 в 07:37, реферат
Иссиқлик насосининг ишлаш принципи (1-расм) совутгичнинг ишлаш принципига ўхшаш, фарқи шундаки, иссиқлик насоси қўлланганда совуқ эмас балки иссиқ йиғилади. Иссиқлик насоси тўртта асосий элементдан иборат: буғлатгич, компрессор, конденсатор ва ташлаш клапани. Буғлатгичда совутиш агенти атроф-муҳитдан олинган иссиқлик (ер, сув, ҳаво) ҳисобига 6-8оС гача исийди, қайнайди ва буғланади.
ИССИҚЛИК НАСОСИНИНГ ИШЛАШ ПРИНЦИПИ
1. Иссиқлик
насосини қўллаб уй иситиш тизимининг
принципиал схемаси.
Иссиқлик
насосининг ишлаш принципи (1-расм)
совутгичнинг ишлаш принципига ўхшаш,
фарқи шундаки, иссиқлик насоси қўлланганда
совуқ эмас балки иссиқ йиғилади. Иссиқлик
насоси тўртта асосий элементдан иборат:
буғлатгич, компрессор, конденсатор ва
ташлаш клапани. Буғлатгичда совутиш агенти
атроф-муҳитдан
олинган иссиқлик (ер, сув, ҳаво) ҳисобига
6-8оС гача исийди, қайнайди ва буғланади.
Олинган буғ компрессор билан сиқилади
ва агентнинг ҳарорати 35-65оС гача
кўтарилади. Бу ҳарорат иссиқлик алмашгич
орқали иситиш контурининг ишчи суюқлигига
берилади ва агент конденсацияланади
(ёки суюқликка айланади). Ташлаш клапани
конденсатордаги агентни буғлатгичга
ўтказиш орқали босимни камайтиради. Цикл
ёпилади.
Иссиқлик
манбалари ва иссиқлик насосини ўрнатиш
вариантлари
Атроф-муҳит иссиқлигидан мақбул равишда фойдаланиш учун тупроқ, ҳаво ва сув каби иссиқлик манбалари мавжуд. Улар қуёш иссиқлигини тўплайди, шу сабабли қуёш энергиясидан билвосита фойдаланилади
Бу манбалардан амалда фойдаланишда қуйидаги мезонларни ҳисобга олиш зарур:
етарлича фойдаланиш мумкинлиги,
заҳира тўплашнинг юқорилиги,
имкон қадар юқори ҳарорат даражаси,
етарлича регенерация,
моддий режа бўйича фойдалилиги,
техник
хизмат кўрсатишда камхаржлилик.
Ўрнатиш вариантлари - РАССОЛ/СУВ
Иссиқлик
манбаси - тупроқ
Тупроқ қуёш энергиясини тўплайди. Бу энергия бевосита қуёш нурларидан ёки ёмғир ва ҳаводан оладиган исииқлик шаклида бўлади. Тупроқ қуёш иссиқлигини узоқ вақт сақлаш хусусиятига эга, шу сабабли иссиқлик манбаси сифатида йил давомида иссиқлик насосидан унумли фойдаланиш имконини беради.
Тупроқ тўплаган иссиқлик музлаш температураси -15°С бўлган сув ва антифриз (рассол) аралашмаси орқали горизонтал жойлашган иссиқлик алмашгич (тупроқ коллекторлари) ёки вертикал жойлашган иссиқлик алмашгич (тупроқ зондлари) орқали узатилади.
2. Тупроқ
зонди.
Иссиқлик насоси суюқ, газ ёқилғиси ёки электр иситгичларни самарали равишда уларнинг ўрнини босади. Майдони 180 м2 бўлган уй учун 10-12 кВт иссиқлик энергияси зарур бўлади, Бу энергияни бизнинг шароитимизда иккита зондни 50 м чуқурликка тушириш орқали олиш мумкин, Бунинг учун 6 х 6 м ер майдони етарли бўлади.
Ўрнатиш вариантлари - СУВ/СУВ
Иссиқлик манбаси – сизот сувлари
Сизот сувлари – қуёш иссиқлигини яхши сақлайди. Қишнинг қаҳратон кунларида ҳам у мусбат ҳароратда бўлади. Бу унинг афзаллигидир. Манбанинг ҳарорати ўзгармас бўлгани учун иссиқлик насосининг қуввати йил давомида юқорилигича қолади.
Сизот сувларидан фойдаланиш учун тааллуқли ташкилотлардан рухсат олиш зарур. Сизот сувларининг иссиқлигидан фойдаланиш учун сувни ер отига қайтарадиган қудуқ бўлиши зарур.
Баъзи шароитларди иссиқлик насосининг иши учун кўл ва дарёдан фойдаланиш мумкин. Бу ҳолда оралиқ контур қўшишга тўғри келади.
3. Тупроқ коллектори
4. Скважина
Иссиқлик насосларидан саноатнинг турли тармоқларида, уй-жойларни ва жамоат жойларини иситишда фойдаланилади. Ҳозирги кунда дунёда 10 миллиондан ортиқ иссиқлик насослари ишлатилмоқда: уларнинг қуввати ўнлаб киловаттдан мега ваттгача етади. Масалан Стокгльмдаги иссиқлик насос станцияси қишда денгизнинг +4°С даражадаги сувидан фойдаланиб 320 МВт иссиқлик ишлб чиқаради ва шаҳарни иссиқлик билан тўла таъминлайди. 2004 йилда Европада ўрнатилган иссиқлик насосларининг қуввати 4 531 МВт ташкил қилди, дунё бўйича олинган иссиқлик миқдори 1,81 млрд. м3 табиий газ берадиган иссиқликка тенг.
Информация о работе Иссиқлик насосини қўллаб уй иситиш тизимининг принципиал схемаси.